Андижон шаҳрида спорт мусобақалари ўтказилди
——————
Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан Андижон вилояти ёшлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Жумладан, Андижон шаҳридаги "Халқлар дўстлиги" спорт мажмуасида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч!" шиори остида спорт ўйинлари мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда Андижон шаҳрида мавжуд 57 та умумтаълим мактабларининг 11-синф ёшлари қатнашиб, спортнинг 4 та йўналиши бўйича куч синашдилар.
Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз келажаги бўлган ёшларни баркамол вояга етиши, илм-фан, замонавий техника ва технологиялар бўйича пухта билим эгаллаши, давр талаблари асосида таълим олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан доимий шуғулланишини кўзда тутиб, бир қанча ташаббуслар илгари сурилган, имкониятлар эшиклари очилган.
Қизғин ўтган ушбу спорт мусобақада, ғолибликни қўлга қиритган мактаб ўқувчиларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Саҳифа:
@andpress