Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid
👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Ўзбекистон ва Малайзия етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


#Эксперт_шарҳи

⚡️Давлат бошқаруви кадрларини тайёрлаш бўйича Малайзия билан ҳамкорликнинг янги даврига қадам қўйилмоқда

Глобаллашув жараёни давлатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтирди. Зотан, мамлакат ривожи бир қанча омиллар қаторида дипломатик алоқалар ва хорижий ҳамкорликка боғлиқ бўлиб қолди. Шу боисдан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 92-мақсадида “анъанавий шериклар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш” вазифаси қўйилган. Ўзбекистоннинг ана шундай ишончли ҳамкор-давлатларидан бири Малайзиядир.

Мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига яқинда 33 йил тўлади. Гарчи Тошкент ва Куала-Лумпур ўртасидаги масофа 5.000 кмдан зиёд бўлсада, бу географик олислик Ўзбекистон ва Малайзиянинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигига тўсиқ бўла олмади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бу мамлакатнинг салоҳиятига қуйидагича баҳо беради: “Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиёда, балки бутун жаҳонда жадал тараққий этиб бораётган давлат, бизнинг вақт синовларидан ўтган ишончли ҳамкоримиздир. Ҳар икки мамлакатда миллий мустақиллик байрами бир санада – 31 август куни нишонланиши ҳам рамзий маънога эга”.

▫️Батафсил

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Куала-Лумпурнинг катта экранларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда

▫️Шу кунларда Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрининг марказий кўчаларида Туризм қўмитаси томонидан 36 та катта LED экранларда Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган видеолавҳалар намойиши йўлга қўйилди.

2 миллиондан ортиқ киши истиқомат қиладиган Малайзия пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, тарихий обидалари, бетакрор меъморчилиги, анъаналари ва санъати, мамлакатимизни сайёҳлар учун жозибадор қиладиган барча жиҳатлари билан танишишлари мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Эксперт_шарҳи

❕Мурожаат:
Ҳозирда туман ҳокимлигида ишлайман. Хорижий тилдан миллий сертификатим бор. Ушбу сертификатим учун менга устама тўланадими?

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Каримжонов ушбу мурожаатга батафсил жавоб беради.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Куала-Лумпур шаҳридаги "Пердана Путра" ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарини Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Ўзбекистон Президенти фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Сўнг икки давлат етакчилари расмий делегациялар аъзолари ва дипломатик корпус вакилларини қутладилар. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизмати соҳасида Малайзия Бош вазири ҳузуридаги Давлат хизмати департаменти билан ҳамкорлик ўрнатади

▫️Инфографикада батафсил.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпурда тантанали кутиб олинди

Куала-Лумпур халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Малайзияга жўнаб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ, Куала-Лумпур шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Давлат идоралари ва ташкилотларидаги бўш иш ўринларига номзодлар танлов орқали сараланмоқда

Кимлар, қандай тартибда ушбу танловларда иштирок этиши мумкин, жараён қандай босқичларни ўз ичига олади? Ушбу лавҳа шу ҳақда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирининг қўшинлар жанговар шайлиги ва қобилиятини ошириш, қисм ва бўлинмаларни ҳар томонлама тайёрлаш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа саноати агентлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Мамлакат раҳбарияти томонидан армиянинг жанговар салоҳиятини ва шахсий таркибнинг маънавий-руҳий ҳолатини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани модернизация қилиш, шунингдек, мудофаа саноати корхоналарини ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Президент: "2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликни камайтиришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади”

Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш ва инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бу борада декабрь ва январь ойларида ўтган йиғилишларда катта вазифалар белгиланган эди. Давлатимиз раҳбари “2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликни камайтиришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади” дея таъкидлади.

Хусусан, бу йил 5 миллион 200 минг аҳолини банд қилиб, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш, 42 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этиб, экспортни 30 миллиард доллардан ошириш ҳисоб-китоб қилинган.


Йиғилишда шу борада бошланган ишлар ва дастлабки натижалар ҳақида ахборот берилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида Карьера маркази иш бошлади

Институтда 28 та таълим йўналиши, 15 та магистратура мутахассислиги бўйича 8 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

Карьера маркази талаба-ёшларнинг дарсдан бўш вақтида мустақил таълим олиши, ҳунар ўрганиши, ўз билими, қобилият ва иқтидорини тижоратлаштириш имкониятини яратади. Бунинг учун пазандачилик, тикувчилик-бичувчилик цехлари, эркаклар сартарошхонаси, гўзаллик салони, амалий санъат тўгараги, корейс, япон, хитой, немис, турк, инглиз, итальян ва рус тилларини ўргатувчи ўқув курслари ташкил этилди.

Агентликнинг Сурхондарё филиали масъуллари ҳам институт талабалари билан учрашиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда давлат ташкилотларидаги вакант лавозимлар учун ташкил этилаётган очиқ танловларда иштирок этиш тартиби юзасидан батафсил маълумот беришди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Марказ олий таълим муассасаси, давлат ва нодавлат секторидаги ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга йўналтирилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


#Бизда_янги_рукн: "Бошқарувда тажриба"

Қуйида Австриянинг бошқарувга оид тажрибасини ҳавола этамиз. Бу, сиз учун ҳам фойдали бўлади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Эксперт_шарҳи

❕Мурожаат:
Мен ОТМнинг иккинчи босқичида ўқийман. 3 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Менга ва менга ўхшаганларга давлат хизматига ишга киришда қанақадир имтиёзлар борми?

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Каримжонов ушбу мурожаатга батафсил жавоб беради.

◽️Сизда ҳам ҳуқуқий соҳада, фаолиятингиз билан боғлиқ мурожаат бўлса, бизга йўлланг!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️Қорақалпоғистонда қадрлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, самарали фаолият юритган соҳа мутахассислари рағбатлантирилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали рағбатлантиришда вазирлик ва идоралардаги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларидаги Ташкилий-кадрлар гуруҳи масъул раҳбарларининг 2024 йил давомидаги фаолият самарадорлигини баҳолаш рейтинги натижаларини инобатга олди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари А.Реимбаевлар иштирок этиб, ташкилот Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими ва давлат хизматчилари олдида турган муҳим вазифалар, режаларга тўхталди. Соҳада эришилган натижалар юзасидан сўз борди.

Шунингдек, инсон ресурсларини бошқариш ва тизимли ривожлантириб боришнинг аҳамияти ва зарурати юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Тадбир давомида энг юқори натижаларга эришган кадрлар рағбатлантирилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz

Показано 15 последних публикаций.