#коронаҳазил
Тошкент вилоятидаги блогерларга ўртоқлик ҳазили
Кетдик, вақт машинасига ўтириб, сал олдинроққа кетамиз. Орадан икки ой ўтди. Коронавирус юртимиздан буткул даф бўлди. Хўш, шу воқеликни ким қандай ёритган бўлар эди?
@olmaliqhayoti – Шаҳримиз ҳокими Усмон Исмоиловичнинг ташаббуси билан ўтказилган чора-тадбирлар натижасида, Маънавият ва маърифат тарғибот маркази Олмалиқ шаҳар бўлими раҳбари Сайёра Якупбекованинг куюнчаклиги билан коронавирус Олмалиқдан даф бўлди.
@Yangiyolliklar – Шунака лахзала буладики кузингга ёш кепкетади. Биз коронавирусни енгдик, хамма ишда биринчи булган Янгийулликла бу касалга карши курашдаям биринчи. Айтганча нимага Ниёзбошда сув йук? Sos, Sos, Sos.
хурмат билан Блогер зарба. Блогер жарроҳ.
@angrenmadaniyat – Ҳурматли Ангрен аҳли! Эртадан бошлаб театрга, мусиқа ва санъат мактабларига келишингиз мумкин. Нимагалигини биласиз, коронавирус энди йўк. Ҳаммаларингизни табриклайман. Ангренлик ёш ижодкорларнинг коронавирус кризисига бағишланган қўшиғини эътиборингизга ҳавола қиламан.
@haqiqatonline – Коронавирус вилоятимиздан чиқиб кетгани айтилмоқда. Расмийлардан изоҳ кутамиз. Мурожаатлар, фикр ва мулоҳазаларни билдириш учун қуйидаги бот орқали админ билан боғланишингиз мумкин ☺️
@qibray_sadosi – Азизларим, ваниҳоят ўша кун келди. Коронавирус деган офат Қибрайда энди йўқ. Бемалол шеърни эшитинг, қўшиқ куйланг, ҳаёт завқини туйинг. Устоз ижодкор Юсуф Мирюсуфзоданинг янги ҳажвиясини бироздан кейин эълон қиламиз, кутинг.
@deputat_kusherbayev – Вирус чекинди, лекин қалбимиздаги бепарволик вируси, айрим мутасаддилардаги лоқайдлик, халқ мурожаатларига нисбатан беписандлик кайфияти қачон йўқолади? Шу кунгача ўнлаб депутатлик сўровларига нисбатан ҳокимлар коронавирусни баҳона қилиб, расмий жавобни қонунчиликда белгиланган кунлардан кечиктиришди. Кўрамиз, энди нимани баҳона қилишаркин?
@fitratuz – Алҳамдулиллоҳ, яна бир синовдан ёруғ юз ва қалбларимизда иймон нурлари билан ўтдик. Бугун Зангиота туманидаги жоме масжидида устоз Хайруллоҳ домла Турматов коронавируснинг юртимиздан даф бўлиши муносабати билан, ҳурматли олимлар, аҳли илмлар, нуронийлар билан давра суҳбати ўтказиб, гўзал тиловатлар қилишди.
@oltin_voha – Коронавирусни ким енгди, асил ҳақиқат нимада? Маълум бўлишича, махсус жойларда ҳали тўлиқ соғаймаган беморлар бўлишига қарамай, Тв ва интернет орқали аюҳаннос солишиб, бир вирусни енгдик деб айтишмоқда. Ишонгимиз келади. Кўрамиз, кузатамиз...
АОКА вилоят бошқармаси – Ҳурматли матбуот котиблари, сизларга юборилаётган муҳим хабарларни каналингизга зудлик билан жойлашингиз сўралади. Ҳозир биз бир мақсад йўлида бирлашишимиз керак. Жойлаганлар муносабат билдиринг.
@oltin_voha