🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🌙 Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар «Қорабоғ» 🕌 жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.
📄Диний саволлар учун:
📞Тел: (78) 150-33-44
🔗 @SavollarMuslimUzBot
📬 Таклиф ва мулоҳазалар учун:
• Telegram.me/Masjid_adminbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#mutolaa
🖼 ТАҚҚОСЛАМАНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


⚡️ Мен ўзимни атрофимдагилар билан солиштирмайман. Уларнинг мендан кўпроқ топаётгани, мартабаси, уйи, машинаси хатто илми кўплиги ҳам қайғуга солмайди.

Мени авалги ўзимдан қанчалик фарқ қилишим кўпроқ қизиқтиради.

🔍 Ўтмишдан ўн йил аввалги ўзимни қидираман. Ҳозиргидан оддийроқ, камбағалроқ, илмсизроқ ўзимни.

💬 Шу билан бирга, содда, беғубор, самимий, ишонувчан, қалби софроқ, ҳиммати баландроқ, ўзимни.

😢Озгина гуноҳига ҳам сиқиладиган юрагимни.

🌍 Иштиёқи баланд, келажакдан катта нарсалар кутган, оламни ўзгартирмоқчи бўлган, оддий нарсалар хурсанд қиладиган, оддий воқеалар йиғлатадиган йигитчани.

📖 Сўраса чин қалбдан сўрайдиган, ўқиса таъсирланадиган ўзимни.

Мен ўзимни ўзим билан солиштираман. Топганларим эвазига йўқотганларим арзимаслиги, бугун топганларимни исталган пайтда топиб, исталган вақтда йўқотишимни биламан ва йўқотганларимни, ёшлик, софлик, туйғулар, иштиёқ, самийийликни энди тополмаслигимни ҳам биламан. Энди 20 ёшли ўзим ҳис қилган нарсаларни энди ҳеч қачон ҳис қилолмаслигимни ҳам биламан. Шу мени қайғуга солади...

📖 Ориф Таскиннинг «Муҳрланган дардлар» китобидан

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🅰️🔠🅰️🔠

    🌐 Эътиқод остонасидаги “троя оти”

    🌹 Аллоҳнинг омонатлари

    ☪️ Абу Бакр ва Али розияллоҳу анҳум диалоги
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://Taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 10 АПРЕЛЬ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     04:29
⏰ ҚУЁШ -    05:52
⏰ ПЕШИН - 12:29
⏰ АСР -        17:03
⏰ ШОМ -      19:01
⏰ ХУФТОН -20:
18

Улашинг...


Молик ибн Динор ва ғордаги киши

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳажга бордим. Кенг саҳрода юрсам, оғзида нон бўлагини тишлаган қарғани кўриб қолдим. Ўзимга ўзим: «Бу қарға оғзида нон бўлаги билан учади. Бунинг бир сабаби бўлса керак» дедим-да, унинг ортидан эргашдим.

Қарға учиб бориб, бир ғорнинг олдига тушди. Мен ҳам ўша ғорнинг олдига бордим. Қарасам, оёқ-қўллари боғланган бир киши турибди. Ҳар қанча уринса ҳам арқонни ечолмаяпти. Нон бўлаги эса, унинг олдида турарди. Мен ундан: «Кимсиз? Қайси шаҳардансиз?» деб сўрадим.

У: «Мен ҳожиларданман. Ўғрилар менинг молимни, нарсаларимни олиб, ўзимни эса, кўриб турганингиздек, шу ерга боғлаб қўйишди. Бир неча кун очликка чидадим. Кейин Роббимга қалбим билан юзланиб: «Эй Ўзининг азиз Китобида: «Ёки музтар одам дуо қилганда, ижобат этадиган ва ёмонликни аритадиган» Зот! (Намл сураси, 62-оят). Мен ноилож қолдим. Менга раҳм қил!» деб дуо қилдим. Шу пайт Аллоҳ мана шу қарғани менинг олдимга таом билан юборди» дея жавоб берди.

Кейин мен уни арқондан ечдим. Иккимиз юриб-юриб, чанқадик. Ёнимизда сув йўқ эди. Саҳрога яхшилаб разм солдик ва бир қудуқни кўрдик.

Қудуқ устида бир тўда оҳулар турарди. Дарҳол қудуқ олдига яқинлашдик. Оҳулар нарироққа қочиб, бир четда тўхтади. Қудуққа етиб бориб, қарасак, сув қудуқнинг тубида экан. Ҳаракат қилиб, сувидан олдик, ичдик. Кейин мен оҳуларга ҳам сув олиб чиқмагунимча бу ердан жилмайман, деб қасд қилдим.

Шеригим иккаламиз қудуқнинг ёнидан бир жойни кавлаб, ўша жойга қудуқдан сув олиб, тўлдирдик. Иш битгач, қудуқ ёнидан узоқлашдик. Бизнинг узоқлашганимизни кўриб, оҳулар қудуқ ёнига кела бошлади. Келиб, ҳалиги сувдан ичиб, барчасининг чанқоғи босилди.

Шу пайт менга: “Эй Молик, шеригинг бизга дуо қилиб, қалби ва нафси ила бизга юзланган эди, биз унинг дуосини ижобат қилиб, унга таом бердик, арқондан ечдик ва суғордик. Оҳулар ҳам бизга таваккул қилган эди, уларни ҳам суғордик» деган овозни эшитдим».

Ҳоний Ҳожининг «Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса» китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://Taplink.cc/angren_masjid


#kun_hikmati
🌴 Илмнинг эрта кечи йўқ...

📖 Қубайса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Бу ерга нимага келдинг?" дедилар. "Ёшим улғайиб, суякларим нозиклашди. Менга Аллоҳ наф берадиган илмни ўргатишингиз учун келдим", деб жавоб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳой Қубайса, сен ёнидан ўтган тош, дарахт ва деворлар сенга истиғфор айтди", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🔠🔠🔠🅰️🔠🔠🅰️🔠

    🌳 Илм олиш гўёки дарахт мисолидир...

    🏝 Улар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор

    📊 Энг яхши ва энг ёмон одам
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://Taplink.cc/angren_masjid


Репост из: 🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕋🕋🕋🕋🕋

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ УЙҚУДАН ТУРГАНЛАРИДА ЎҚИГАН ДУОЛАРИ

🤲 Шукр – соҳибига муваффақият ва шифо бахшида этадиган ажойиб нарсадир. Эрталаб уйғонганингизда кунингизни “Алҳамдулиллаҳ” деб бошланг ва уни кун давомида такрор-такрор айтинг.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонгда уйғонгач кунларини Аллоҳ таолога ҳамд айтиш билан бошлардилар. Уйқудан уйғонганларида: “Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, қайтиш Унинг Ўзигадир”, дер эдилар. Ҳадисдаги ўлдиришдан мурод ухлатишдир, чунки уйқу ҳам кичик ўлим саналади.


🟢Арабларда “Уйқу – ўлимнинг укаси”, деган нақл бор. Тирилтиришдан мурод эса уйқудан уйғотишдир. Шунда ҳадиснинг маъноси – бизни ухлатганидан кейин, уйқуда жонимизни олмай, яна имкон берган, янги кун берган ва уйғотган Аллоҳга ҳамд бўлсин, деганидир...
⚡️ БАТАФСИЛ

https://Taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 9 АПРЕЛЬ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     04:31
⏰ ҚУЁШ -    05:53
⏰ ПЕШИН - 12:30
⏰ АСР -        17:02
⏰ ШОМ -      19:00
⏰ ХУФТОН -20:
16

Улашинг...


#quron #Alloh #boqiy
🌍 Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!..

🤲 “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Ҳуд сураси, 6-оят).


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🅰️🔠🅰️🔠

    📚 Улар 6 нарсадан маҳрум бўлмайдилар

    🪙 Фақирликдан эмас, бойлик тўплашингиздан қўрқаман

    🍃 Ёмонлик қилганга яхшилик тиланг!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://Taplink.cc/angren_masjid


Таққосламанг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен ўзимни атрофимдагилар билан солиштирмайман. Уларнинг мендан кўпроқ топаётгани, мартабаси, уйи, машинаси хатто илми кўплиги ҳам қайғуга солмайди.

Мени авалги ўзимдан қанчалик фарқ қилишим кўпроқ қизиқтиради.

Ўтмишдан ўн йил аввалги ўзимни қидираман. Ҳозиргидан оддийроқ, камбағалроқ, илмсизроқ ўзимни.

Шу билан бирга, содда, беғубор, самимий, ишонувчан, қалби софроқ, ҳиммати баландроқ, ўзимни.

Озгина гуноҳига ҳам сиқиладиган юрагимни.

Иштиёқи баланд, келажакдан катта нарсалар кутган, оламни ўзгартирмоқчи бўлган, оддий нарсалар хурсанд қиладиган, оддий воқеалар йиғлатадиган йигитчани.

Сўраса чин қалбдан сўрайдиган, ўқиса таъсирланадиган ўзимни.

Мен ўзимни ўзим билан солиштираман. Топганларим эвазига йўқотганларим арзимаслиги, бугун топганларимни исталган пайтда топиб, исталган вақтда йўқотишимни биламан ва йўқотганларимни, ёшлик, софлик, туйғулар, иштиёқ, самийийликни энди тополмаслигимни ҳам биламан. Энди 20 ёшли ўзим ҳис қилган нарсаларни энди ҳеч қачон ҳис қилолмаслигимни ҳам биламан. Шу мени қайғуга солади...

Ориф Таскиннинг «Муҳрланган дардлар» китобидан

🕋🕋🕋🕋🕋
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://Taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 8 АПРЕЛЬ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     04:33
⏰ ҚУЁШ -    05:55
⏰ ПЕШИН - 12:30
⏰ АСР -        17:01
⏰ ШОМ -      18:59
⏰ ХУФТОН -20:
15

Улашинг...


#quron #Alloh #boqiy
🤲 Аллоҳ даргоҳидаги нарсалар эса боқийдир...

🤲 “Сизларнинг ҳузурингиздаги нарсалар тугаб кетур. Аллоҳ даргоҳидаги нарсалар эса боқийдир. Биз, албатта, сабр этганларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (Наҳл сураси, 96-оят).


🖥 БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🅰️🔠🅰️🔠

    📖 Қуръон тиловати учун тил қандай покланади?

    📿 Расулуллоҳ ﷺнинг сўнгги кунлари

    ⚡️ Бидъат ва хурофот
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://Taplink.cc/angren_masjid


#савол_жавоблар

🟢РАВЗАГА КИРМАГАН ОДАМНИНГ УМРАСИГА НУҚСОН ЕТАДИМИ?

CАВОЛ: Мен Умра зиёратига борганимда Мадинаи мунавварадаги “Равзаи шариф” ичига киролмадим энди мени Умрам нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки Умра ибодатларини адо этиш учун бораётган зиёратчиларимиз шу нарсани яхши билиб олишлари зарур бўладики, Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг равзаи шарифларини зиёрат қилиш Умра ёки Ҳаж ибодатларининг бир қисми ҳисобланмайди. Мабодо умра ёки ҳаж сафарига борга зиёратчилар равзага кира олмасалар ҳам мазкур ибодатларига ҳеч қандай нуқсон етмайди.
Мадинаи мунавварада зиёратчиларга лозим бўлган муҳим амал жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш бўлиб, ушбу саломлашиш учун олиб борувчи “Бобус-салом” эшиги туну-кун очиқ бўлади ва зиёратчилар хоҳлаган пайтларида У Зотга салом бериш имконига эгалар. Шунингдек, Масжидун набавийда беш вақт жамоат намозларига қатнашиш, Қуръон тиловати, нафл ибодатлар ва зикрлар ҳам улкан фазилатли амаллар бўлиб, имкон қадар ушбу амалларни ҳам ғанимат билиш даркор. Валлоҳу аълам.

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🌐 Taplink.cc/angren_masjid


«Икки киши Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрса, уларнинг афзали муҳаббати кучлисидир».

Имом Бухорий ривояти.
Taplink.cc/angren_masjid


Фақирликдан эмас, бойлик тўплашингиздан қўрқаман

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман, лекин такосур (яъни мол-дунёни тўплашда мусобақалашингиз)дан қўрқаман. Мен (бехосдан) хато қилишингиздан қўрқмайман, аммо гуноҳни атайин содир этишингиздан қўрқаман”, дедилар (Имом Аҳмад, Баззор, Ҳоким ривояти).

Бойлик ҳам, фақирлик ҳам Аллоҳ таолонинг тақдири бўлиб, барча инсонлар бу иккисидан бири билан синовдан ўтади. Аллоҳ таоло беморнинг сабрини, бойнинг шукрини синайди.

“Мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман”
– чунки бирор бандага фақирлик етса бу – Аллоҳнинг иродаси, синовидир. Фақир одамнинг етган синовга сабр қилишдан бошқа иложи йўқ. Кўнгилхушлик, маишатпарастлик кабиларга эса “қўли калталик” қилади. Имкон қадар кўпроқ ибодатлар билан машғул бўлишга интилади.

“лекин такосур (яъни мол-дунёни тўплашда мусобақалашингиз)дан қўрқаман” – аммо бойлик ва мол-дунёнинг кўпайиши оғир синовдир. Бойлиги кўпайган банда камбағаллик вақтида қилмаган гуноҳ-маъсиятларга қўл уради, Роббига итоатсизлик қилиб, ибодатларни тарк эта бошлайди.

Бугунги кунда қанча инсонлар мол-дунёсини кўпайтириш ортидан қувиб, жиноятнинг ҳар қандай кўринишини содир этмоқда. Ҳатто, бойлик учун ўз ота-онаси ва яқинларидан воз кечмоқда. Қавм-қариндош бир-бирига душманга айланмоқда. Бежизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларининг бойлик тўплашга ружу қўйишидан хавфсирамаган эканлар. Бу ҳам пайғамбарлик мўъжизаларидан биридир.

“Мен
(бехосдан) хато қилишингиздан қўрқмайман” – Мўмин банда имкон қадар Аллоҳнинг буйруқларини бажаришга ҳаракат қилади. Бу борада қанча тўсиқларни енгиб ўтади, қийинчиликларга бардош беради. Аммо банда фаришта эмас, баъзи вақтларда билмасдан хато қилади ёки айрим нарсаларни унутиб қўяди. Лекин тезда тавба қилади, Роббига дуо қилади: “Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин”.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир одам боласи хато қилувчидир, хатокорларнинг энг яхшиси тавба қилувчилардир”, деганлар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

“аммо гуноҳни атайин содир этишингиздан қўрқаман” – билиб туриб қилинган гуноҳнинг азоби жуда қаттиқ бўлади. Банда билмай қилган гуноҳини Аллоҳ кечириши мумкин, фақат Ўзига ҳавола. Аммо гуноҳга журъатли бўлиш, қасддан қилиш гуноҳнинг ўзидан кўра улкан ва оғирроқ гуноҳдир. Энг муҳими – банда гуноҳни билиб ёки билмай қилса ҳам, кимга осийлик қилаётганини унутмаслиги лозим!

Даврон НУРМУҲАММАД


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://Taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 7 АПРЕЛЬ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     04:35
⏰ ҚУЁШ -    05:56
⏰ ПЕШИН - 12:30
⏰ АСР -        17:01
⏰ ШОМ -      18:58
⏰ ХУФТОН -20:
14

Улашинг...


#mutolaa #solihlar_hayoti #qissa
🖼 МОЛИК ИБН ДИНОР ВА ҒОРДАГИ КИШИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🐦‍⬛️ Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳажга бордим. Кенг саҳрода юрсам, оғзида нон бўлагини тишлаган қарғани кўриб қолдим. Ўзимга ўзим: «Бу қарға оғзида нон бўлаги билан учади. Бунинг бир сабаби бўлса керак» дедим-да, унинг ортидан эргашдим. Қарға учиб бориб, бир ғорнинг олдига тушди. Мен ҳам ўша ғорнинг олдига бордим. Қарасам, оёқ-қўллари боғланган бир киши турибди. Ҳар қанча уринса ҳам арқонни ечолмаяпти. Нон бўлаги эса, унинг олдида турарди. Мен ундан: «Кимсиз? Қайси шаҳардансиз?» деб сўрадим.

💬 У: «Мен ҳожиларданман. Ўғрилар менинг молимни, нарсаларимни олиб, ўзимни эса, кўриб турганингиздек, шу ерга боғлаб қўйишди. Бир неча кун очликка чидадим. Кейин Роббимга қалбим билан юзланиб: «Эй Ўзининг азиз Китобида: «Ёки музтар одам дуо қилганда, ижобат этадиган ва ёмонликни аритадиган» Зот! (Намл сураси, 62-оят). Мен ноилож қолдим. Менга раҳм қил!» деб дуо қилдим. Шу пайт Аллоҳ мана шу қарғани менинг олдимга таом билан юборди» дея жавоб берди.

🌳 Кейин мен уни арқондан ечдим. Иккимиз юриб-юриб, чанқадик. Ёнимизда сув йўқ эди. Саҳрога яхшилаб разм солдик ва бир қудуқни кўрдик. Қудуқ устида бир тўда оҳулар турарди. Дарҳол қудуқ олдига яқинлашдик. Оҳулар нарироққа қочиб, бир четда тўхтади. Қудуққа етиб бориб, қарасак, сув қудуқнинг тубида экан. Ҳаракат қилиб, сувидан олдик, ичдик. Кейин мен оҳуларга ҳам сув олиб чиқмагунимча бу ердан жилмайман, деб қасд қилдим. Шеригим иккаламиз қудуқнинг ёнидан бир жойни кавлаб, ўша жойга қудуқдан сув олиб, тўлдирдик. Иш битгач, қудуқ ёнидан узоқлашдик. Бизнинг узоқлашганимизни кўриб, оҳулар қудуқ ёнига кела бошлади. Келиб, ҳалиги сувдан ичиб, барчасининг чанқоғи босилди. Шу пайт менга: “Эй Молик, шеригинг бизга дуо қилиб, қалби ва нафси ила бизга юзланган эди, биз унинг дуосини ижобат қилиб, унга таом бердик, арқондан ечдик ва суғордик. Оҳулар ҳам бизга таваккул қилган эди, уларни ҳам суғордик» деган овозни эшитдим».

📖 Ҳоний Ҳожининг «Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса» китобидан

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🅰️🔠🅰️🔠

    ❔ Ташвишларни ўзинг билан олиб кетасанми?

    🧎‍♂️ Намоздаги шайтон васвасасидан қандай қутулиш мумкин?

    📖 Қуръон тиловати учун тил қандай покланади?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://Taplink.cc/angren_masjid


Репост из: 🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲 ЁМҒИР ПАЙТИДАГИ ДУО РАД ҚИЛИНМАЙДИ...

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар:
"Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".

📃 Маъноси: "Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди", дедилар.

🗣 Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин!

🕋🕋🕋🕋🕋
🪶 Taplink.cc/angren_masjid


#kun_hikmati
🌳 ИЛМ ОЛИШ ГЎЁКИ ДАРАХТ МИСОЛИДИР...

📖 Уламолар айтадилар: "Илм олиш гўёки дарахт мисолидир. Инсон қанча кўп илм олса шунча кўп дарахт эккан бўлади. Амал эса ушбу дарахтларнинг мевасидир".


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🔠🔠🔠🅰️🔠🔠🅰️🔠

    📖 Илм олиш дунё лаззатларидан биридир...

    📖 Яратган Роббинг номи билан ўқи...

    🗣Одамларга яхши гаплар айтинг!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://Taplink.cc/angren_masjid


#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик ичсалар, сув идишни оғизларидан ташқарига олиб, уч марта нафас олардилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Бирор ичимликни уч ҳўпламдан қилиб ичишнинг ва ҳар ҳўпламдан кейин нафас олишнинг ҳамда нафас олаётганда идишдан узоқда туришнинг маҳбублиги аён бўлади. Албатта бундай қилишнинг сиҳат-саломатлик учун фойдалари кўп.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг Telegram.me/+yICj7y5gZWQ0OTky


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 6 АПРЕЛЬ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     04:37
⏰ ҚУЁШ -    05:58
⏰ ПЕШИН - 12:30
⏰ АСР -        17:00
⏰ ШОМ -      18:56
⏰ ХУФТОН -20
:12

Улашинг.
..


🌙 БУТУН ЖАҲОН УЛАМОЛАРИ ЎЗАРО АҲИЛЛИК, ТИНЧЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИККА ЧАҚИРДИ!

📢 Ислом оламидаги нуфузли ташкилот бўлган Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоларининг дунёдаги воқеа-ҳодисаларга навбатдаги муносабатлари эълон қилинди. Жумладан, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари ва кенгаш раиси Шайх Аҳмад Тоййиб, Халқаро Ислом фиқҳи академияси раиси Доктор Қутб Мустафо Сано, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода, Малайзия Вақф ишлари вазири доктор Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Ливан давлати уламоси Шайх Саййид Али ал-Амин каби забардаст олимлар “Уммат бирлиги”, “Тинчлик”, “Кексаларни қадрлаш”, “Ахлоқ-тарбия тушунчаси”, “Альтруизм” каби мавзуларда чиқишлар қилишди.

🌙 Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам адолат ва тенглик тўғрисида чиқиш қилиб, унинг жамиятда тутган ўрнига тўхталдилар.

▫️“Адолат Ислом динидаги энг муҳим тамойиллардан бири бўлиб, барча пайғамбарлар ва самовий китоблар уни қарор топтириш учун юборилгандир”, дейилади нутқда.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари адолат бандани Яратганга маҳбуб банда бўлишига сабаб эканини таъкидлаб, бундай деганлар: “Агар банда адолат сифати билан зийнатланиб, уни ҳаётига дастур қилиб олган бўлса, у ҳеч кимга зулм қилмайди, ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳақини беради. Натижада, у Аллоҳ таолонинг суюкли бандасига айланади. Зеро, адолат тақвони ҳосил қилиб, ишларга хайру барака киргизади. Аллоҳ таоло айтади: “Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир” (Моида сураси, 8-оят).”.

▫️Шунингдек, чиқишда адолат хайр-баракага, одамлар билан ўзаро ҳамжиҳатликка етаклаши ҳақида сўз боради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Бу уммат модомики, гапирганда рост сўзласа, ҳукм қилганда адолат қилса ва раҳм-шафқат сўралганда раҳм қилса, яхшиликда бардавом бўлади” (Имом Абу Яъло ва Имом Табароний ривоят қилган).


💬 Муфтий ҳазрат таъкидлаганларидек, адолат қилиш инсонни ёмонликдан қайратиб, яхшиликка ундовчи улуғ фазилатдир. У оилавий, ижтимоий ва бошқа алоқаларни мустаҳкамлаб, ота-она билан фарзандлар, эр-хотинлар, раҳбар ва ходимлар, давлат ва жамият ўртасидаги ҳақ-ҳуқуқларни тартибга солади. Шунинг учун унинг долзарблиги ҳамма даврларда, хусусан, ҳозирги кунда муҳим аҳамият касб этади.

😄 Шуни эътироф этиш керакки уламолар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик дин ва маданиятлар орасидаги ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга. Бундай ҳамжиҳатлик, албатта, жаҳоннинг ҳар бир бурчагида тинчликни, барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Зеро, бундай ришталар турли жамиятларни бир-бирига боғлайди, яқинлаштиради. Бу борада Мусулмон донишмандлар кенгашининг ўрни бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#ulamolar #tinchlik #ahillik
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Показано 20 последних публикаций.