Қўрғонтепа тумани, Қорасув шаҳрининг Амир Темур МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда куз- қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Жумладан, ер тўлалар тозаланиб, кириш эшикларининг таъмир талаб жойлари таъмирланмоқда. Шунингдек, мавжуд электр щитлардаги камчиликлар бартараф этилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилмоқда.