Репост из: KOMMUNAL
ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА - ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР САРИ
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Санкт-Петербургга бўлган хизмат сафарининг сўнгги кунларида шаҳардаги замонавий уй-жой комплексида бўлиб, у ердаги аҳолига яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
«Цивилизация» бошқарув сервис компанияси томонидан хизмат кўрсатилувчи 6 қаватдан 22 қаватгача бўлган турар жойларда қулай автотураргоҳлар ва хавфсизлик тизими жорий этилган. Ушбу уйлар иссиқлик таъминотининг ёпиқ тизимига ўтган. Бошқарув сервис компанияси томонидан аҳолига нафақат коммунал хизматлар, балки бошқа маиший мурожаатлар юзасидан хизматлар тақдим этилади.
Шунингдек, ишчи гуруҳ замонавий иссиқлик таъминоти корхонасида ҳам бўлишди. Энергосамарадор техникалардан ташкил топган корхона бугунги кунда бир неча спорт комплексларини иссиқлик билан таъминлаб келади. Алоҳида таъкидлаш жоизки, Санкт-Петербургда бугунги кунда иссиқлик таъминотини ёпиқ тизимга ўтказиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.