Репост из: "Андижон сув таъминоти" АЖ ахборот хизмати
НОСОЗЛИК БАРТАРАФ ЭТИЛДИ. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда юзага келган муаммоларни вақтида, жойида хал этиш "Сувоқава" ишчи-хизматчиларининг кундалик фаолияти ҳисобланади. Об-ҳаводаги ҳар қандай шароитга қарамай улар зиммасидаги вазифани адо этишга шайлар. Бугун ҳам тажрибали ишчилар Булоқбоши туманидаги Баландчек МФЙ ҳудудида ичимлик сув тармоғида юзага келган носозликни бартараф этдилар. Самарали меҳнат маҳсули маҳаллага сув келганида ўз ифодасини топди. Одамлар хурсанд! Ишчилар эса эгнига илашган лойни сидирганча бошқа манзил сари йўл олдилар. Хорманг энди, сувсоз акалар! http://t.me/suvokavaandljon