Жорий йилнинг 17-ноябрь куни Андижон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Бешта муҳим ташаббус” доирасидаги кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ёшларни муносиб рағбатлантириш мақсадида “Бешта ташаббус-Андижонда” шиори остида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Бешта ташаббус-санъат билан”, “Бешта ташаббус-спорт билан” ҳамда “Бешта ташаббус ахборот-технологиялари билан” йўналишларидаги танловларда ғолиб бўлган 310 нафар вилоятимизнинг иқтидорли ўқувчи ва ўқитувчиларига вазирлик томонидан 1 миллиард сўмлик спорт жиҳозлари, робототехник конструкторлар ва мусиқий асбоблар жамланмалари топширилди.
Шунингдек тадбир давомида иқтидорли ўқувчилар томонидан “16 ноябрь-Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан тайёрланган бадиий чиқишлар йиғилганларга ҳавола этилди.
Тадбир сўнггида барча ғолиблар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан рамзий байроқ кўтарилди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати