БУТУНЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН АКЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ
18 сентябрь- Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан вилоятимизда акцияси бўлиб ўтмоқда. Бугун эрта тонгда Булоқбоши туманининг Кулла маҳалласи ҳудудидаги адирлик ён-бағрида тозаликка бефарқ бўлмаган андижонликлар жам бўлдилар. Ушбу тозалик акциясида вилоят ҳокимлиги, давлат ташкилотлари, олий таълим муассасалари, ички ишлар идораси ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Қалбида Ватан ободлигига ҳисса қўшиш, табиат ва атроф муҳитни тоза сақлашдек эзгу ният мужассам юртдошларимиз ушбу масканда дарахтларни оқлаш, атрофни чиқиндилардан тозалаш ишларини ҳамжиҳатликда олиб бордилар. Бу хайрли ишда «Тоза ҳудуд» ДУКнинг техникалари иштирокчиларга қанот бўлди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok