Россияда 42 ёшли ўзбекистонлик мигрант баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди
Россиянинг Ленинград вилояти, Кингисепп туманида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди. Унинг ўлими сабаблари ўрганилмоқда, деб хабар берди
78.ru.
Қайд қилинишича, 26 январ куни кечқурун Уст-Луга посёлкасининг Краколе кварталидаги газни қайта ишлаш заводида 42 ёшли ўзбекистонлик металл конструкцияларни ўрнатиш вақтида 30 метр баландликдан қулаб тушган. Жабрланувчи Кингисепп шифохонаси тез ёрдам бўлимига олиб кетилаётганда вафот этган. Унинг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.
Таъкидланишича, ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.