Репост из: Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли Қарорига мувофиқ, Андижон вилоятидаги 882 та маҳалла ва қишлоқларда жойлашган 4.488 та объектларда 1,3 трлн. сўм қийматдаги қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Дастурлар ижросини сифатли ва самарали амалга ошириш мақсадида, вилоят прокурори Ғайратжон Фозилов раислигида кенгайтирилган тарзда ўтказилган навбатдаги муҳокама жараёнида прокуратура, ҳокимлик, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари, ижтимоий соҳа муассасалари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда объектларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш, қурилиш устидан тизимли назорат ўрнатиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш масаласи кўриб чиқилиб, режадан ортда қолаётган объектлар танқидий муҳокама қилинди.
Муҳокама сўнггида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
👉 @uzbprokuratura