Репост из: Bosh prokuratura
Андижон вилоят прокурори Ғайратжон Фозилов бошчилигида Пахтаобод туман прокуратураси ҳудудида "Фахрийлар боғи" ташкил этилди.
Унда прокуратура органлари ходимлари, узоқ йиллар хизмат қилиб, айни вақтда нафақада бўлган меҳнат фахрийлари иштирок этиб, яхши ниятлар билан мевали дарахт кўчатларини экишди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёсда “долзарб 40 кунлик” акцияси ўтказилмоқда, вилоят прокуратураси органларининг барча ходимлари манзарали ва фойдали кўчат экиш ишларида фаол қатнашмоқдалар.
Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.
👉 @uzbprokuratura