#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислиги очилади
“Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(17-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди
🏢 Қарорга кўра,
2025/2026 ўқув йилидан ҳар йилги қабул параметрлари
(квоталари) доирасида
қуйидаги йўналиш ва мутахассислик жорий этилади:
🔹Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг “юриспруденция” таълим йўналишида ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этадиган
“Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналиши;
🔹Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ўқиш муддати бир йилни ташкил этадиган
“Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислиги.
✅ Истеъдодли номзодларга
қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:
▪️“Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналишига математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари бўйича нуфузли халқаро, минтақавий ҳамда республика олимпиадалари совриндорларини дастлабки танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг
ўқишга якка тартибдаги якуний суҳбатсиз қабул қилинади;
▪️“Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислигига Рақамли технологиялари вазирлиги томонидан белгиланадиган нуфузли халқаро IT-сертификатга эга номзодларни танловнинг мутахассислик фанлари бўйича
“информатика ва ахборот технологиялари” фанидан имтиҳон топширишдан озод этилади.
🗓
2025 йил 1 июлгача ИИВ Академияси тузилмасида мавжуд штатлар доирасида киберҳуқуқ, аниқ фанлар, рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги ҳамда криминалистик экспертизалар кафедраларини ўз ичига олувчи
Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультети ташкил этилади.
🖥 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ахборот-таълим портали орқали
суриштирувчилар, терговчилар ҳамда прокуратура органларининг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ходимлари учун масофавий шаклда
“Рақамли криминалистика” йўналиши бўйича доимий махсус ўқув курслари ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot