Энг омадсиз Инсон7 ёшида тўловларни тўламаганлиги учун оиласи яшаётган уйларидан қувиб чиқарилган. Шундан сўнг у ўзини ва яқинларини нима қилиб бўлса ҳам боқиш учун ишлашига тўғри келган.
9 ёшида онаси вафот этган.
22 ёшида эса дўкондаги курьерлик ишини йўқотган. У адвокатликка ўқишни хоҳлаган, аммо унда етарлича маълумот бўлмаган.
23 ёшида у битта кичикроқ дўконга шерик бўлиш учун анча қарзга ботган.
26 ёшлигида бизнесдаги шериги вафот этгач, унга кўп йиллар давомида тўлашига тўғри келган катта қарзни мерос қолдирган.
28 ёшида у 4 йилдан бери учрашаётган қизига турмуш қуришни таклиф қилган, аммо қиздан рад жавобини олган.
37 ёшида, учинчи уринишдан сўнг, у Конгрессга сайланган, лекин икки йилдан сўнг у қайта сайланишга муваффақ бўлмаган.
41 ёшида тўрт ёшли ўғли вафот этган.
45 ёшида у яна Сенатга киришга уринган ва яна муваффақиятсизликка учраган.
51 ёшида у АҚШ Президенти этиб сайланган.
Бу омадсиз одамнинг исми
Авраам Линкольн эди.
👉 Каналга обуна бўлинг
@andijonnomapress