Andijon press | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Андижон вилоятида бўлаётган энг сўнгимhttps://t.me/Andijon_press/365 янгиликлар.
Канал тест синовида.
Расмий сайт: www.press24.uz
Бизнинг асосий контент:
🔗 @press24uz
©️ “Press24” МЧЖ
Таклифлар: @Press24_Andijon

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
HIDOYAT VA SAODAT QURBON XAYITI


⚡️Президент фуқароларнинг мулкига нисбатан қонун ва адолатга хилоф равишда муносабатда бўлган ҳокимларни ишдан ҳайдади!

Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани ва мансаб ваколатини суистеъмол қилгани учун - ❗️Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокими, ҳокимнинг иқтисодиёт ва қурилиш бўйича ўринбосари;

❗️Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими, ҳокимнинг иқтисодиёт ва қурилиш бўйича ўринбосари, туман прокурори;

❗️Хоразм вилояти Урганч шаҳри ҳокими ўринбосари Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

▪️Йил якунларига кўра бошқа ҳудудлар раҳбарларининг фаолиятини ҳам танқидий таҳлил қилиш, улар томонидан амалга оширилган ишларнинг натижадорлигини баҳолаш режалаштириляпти.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Sayyor qabul.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Andijon, Xonobod ~2019


​​25 йилда 1 225 марта қадрсизланган валюта

Бугун миллий валютамиз — сўмнинг туғилган куни. 1994 йил 1 июль куни сўм Ўзбекистон ҳудудида ягона тўлов воситаси сифатида муомалага киритилган.

Ўша йили 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўмлик банкнотлар ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик тангалар чиқарилган. Айни пайтда ўша банкнотлар ва тангалардан ҳеч бири ҳақиқий эмас. Бугундан бошлаб 50 ва 100 сўмлик банкнотлар ўз кучини йўқотди.

Бугун, шунингдек, Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини ҳам эълон қилди. Эртадан бошлаб 1 АҚШ доллари 8574,74 сўмга тенг бўлади (бу миллий валютамиз тарихидаги энг юқори кўрсаткич).

Ўз навбатида, эсга олиш жоизки, сўм муомалага киритилган 1994 йилнинг 1 июль санасида 1 АҚШ доллари 7 сўм қилиб белгиланган эди. Ўтган 25 йил давомида миллий валютамиз долларга нисбатан 1 225 марта қадрсизланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яқинда Андижон хокими сўкиб бақириб ўтирган аудио хабари тарқалиб кетганди. ССВ баёнотида, сертификати йўқ махсулотлар сотиб олинган деб чиқди. Мана бу видеони кўриб одам қўрқиб кетади, ахир занг одамни ўлдирадку, тажрибаси йўқ хамшира ахамият бермай укол қиворса нима бўлади?
Айнан шу шприцлар сотиб олингани аник эмас, лекин шу бўлса, маъсул шахслар қонун олдида жавоб беришлари шарт!


АНДИЖОН ШАҲРИДА ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Андижон шаҳри аҳоли хонадонларини электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)га улаш ишлари жадал бошлаб юборилди.

Ҳозирда Андижон шаҳри электр энергияси истеъмолчилари 14 та нимстанция ва ундан чиқувчи 225 та 6 кВ ли электр узатиш тармоқлари ҳамда 798 та трансформатор пунктлари орқали электр энергияси билан таъминланмоқда. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида шаҳар ҳудудидаги ҳисоб нуқталарига жами 70654 та, жумладан: нимстанцияларга 180 та; аҳоли истеъмолчиларига 63982 та ҳамда улгуржи истеъмолчиларига 6492 та электр ҳисоблагичлар ва ҳисоб нуқталаридан маълумотларни йиғиш учун нимстанция ва трансформатор пунктларига 798 та концентраторлар ўрнатилиши таъминланади.

Шу кунгача жами 19401 та маиший истеъмолчиларнинг хисоблагичлари алмаштирилди. Шу жумладан ишлар якунланган трансформатор пунктларидан 8 тасида концентратор қурилмаси ўрнатилиб, синов ишлари давом эттирилмоқда.

Аҳамиятлиси, ушбу лойиҳа доирасида “Андижон ХЭТК” АЖга маҳаллий ишлаб чиқарурчи “Elektron xisoblagich” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 26 000 дан зиёд замонавий электр ҳисоблагичлар етказиб берилиб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Худудий Электр тармоқлари” АЖ маблағлари эвазига бепул алмаштирилиб берилмоқда.

@Andijon_press


АНДИЖОН ШАҲРИДА ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ.

@Andijon_press


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ANDIJONNI KO'RKAM VA OBOD VILOYATGA AYLANTIRAYLIK


Press24.uz сайт жамоаси барча мусулмонларни хайит аййоми билан чин калбдан қутлайди!
Хайит аййомингиз муборак бўлсин

@press24uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Апрель ойида муомалага қўшимча 783 млрд.сўм нақд пул маблағлари чиқарилган

Марказий банк маълумотига кўра, 2019 йил 1 май ҳолатига муомаладаги жами пул массаси, яъни М2 - 86,4 трлн.сўмни ташкил қилиб, бир ой ичида қарийб 3,2 трлн.сўмга кўпайган - шиддат билан ©.
(шунча кредит чиқариладику - кўпаймайдими дейсизда?)
Унинг таркибида нақд пуллар - М0 эса бир ойда 783 млрд.сўмга кўпайиб 22,3 трлн.сўмга етган.
(банкоматлардан узлуксиз нақд пул берилганда)
Шу билан бирга, миллий ва хорижий валютадаги депозитлар ҳажми ҳам ҳам мос равишда 1,3 трлн.сўмга ва 1,1 трлн.сўмга кўпайган.

@Andijon_press


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Бу тўқликка шўхлик" — Андижон вилояти ҳокими "Озодлик"га видеомурожаат йўллаган Хуршида Тиллаева ҳақида.

@Andijon_press


#Хайрия
Наманганда истиқомат қилувчи 8 ойлик Аҳмаджоннинг ҳаёти хавф остида қолиб, зудлик билан ичаги операция қилинганди.

Операция қилинган ўринда йиринглаш бошлангани сабабли гўдак муолажа қилинди ва бу жараён давом этмоқда. Ёлғиз онаси анчагина қарзга кириб қолган.

Мусулмон биродарлар! Ҳимматни баландроқ олиб, шу гўдакнинг соғайишига ҳисса қўшайлик! Аллоҳ қилган эҳсонимиз энг юксак мартабалар билан мукофотласин!

Пластик карта: 8600 3329 0011 4160 (Худайбердиев Темур номида).
Хориждан пул юбормоқчи бўлганлар учун: Temur Khudayberdiev.


Президент мактабларига қабул бошланди

Бугундан Тошкент, Наманган, Нукус ва Хивадаги Президент мактабларига қабул жараёни бошланган. Қабул 22 июнга қадар давом этади.

Кембриж университети кенгаши имтиҳон оладиган Президент мактабига қабул жараёни ҳақида маълумот олиш учун +998-71-207-72-22 рақамли телефонга мурожаат қилиш мумкин.

Қабул жараёни ва аризачиларга қўйиладиган талаблар суратда келтирилган. Ариза топшириш учун бу манзилга кириш керак.

@Andijon_press






Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳрига ташриф буюрди

#Ўзбекистон / #Тошкент
👉 http://p24.uz/4122-0.html

@press24uz


Ўзбек ошпазлари Грозний марказида минглаб кишиларга ифторлик берди

#Ўзбекистон
👉 http://p24.uz/4126-0.html

@press24uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Боланинг бегонаси бўлмайди!


1-июнь - «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланади🎈

Показано 20 последних публикаций.

73

подписчиков
Статистика канала