Andijon viloyati AOKB | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Аndijon viloyati Аxborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasining rasmiy Telegram kanali
🌍 https://www.facebook.com/andaokb
🌍 https://www.instagram.com/aokbandijan/
📨 andaokb@mail.ru

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Andijon migratsiya
🇷🇺 Migratsiya Agentligi Rossiyada ishlayotgan va ishlash istagida bo‘lgan barcha yurtdoshlarimiz uchun rus tilini bepul o‘rganish imkoniyatini taqdim etadi!

📚 Onlayn intensiv rus tili kurslari,

▪️patent imtihonlaridan muvaffaqiyatli o‘tish uchun maxsus o‘quv dasturi;
▪️har qanday joyda turib darslarda qatnashish imkoniyati;
▪️test savollari namunalari va to‘g‘ri suhbatlashishni o‘rganish;
▪️1 oyda imtihonlarga to‘liq tayyor bo‘lish imkoniyati.

Chet elda muvaffaqiyatli ishlash uchun zarur bo‘lgan barcha bilim va ko‘nikmalarni oson o‘zlashtiring!

⏺️ Shoshiling! Quyidagi havola orqali darslarga ro‘yxatdan o‘ting: https://forms.gle/eWoruPNSXFAzZgb5A

Arizani to‘ldirib, yuborish tugmasini bosganingizdan so‘ng тelegram guruhga qo‘shilish uchun havola chiqadi. Ushbu havola orqali guruhga qo‘shilishni unutmang!


🎬Online rus tili o'quv darslari 2025-yil 27-yanvar sanasidan boshlanishi rejalashtirilgan.

Murojaat uchun: Migratsiya agentligi 71 202 33 55 (ichki raqam 32 )

👉🏻 @agency_andijon


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон АҚШнинг мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолайди ва алоҳида қадрлайди.

"Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз",

– дейилади Президентимиз мактубида.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔈 Маданият вазири шахсан аҳоли мурожаатларини @vazirqabuli_bot орқали онлайн қабул қилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданият вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Сирожиддин Ўсаров маълум қилди.

⚡️ Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жорий йил давомида Маданият вазирлигининг марказий аппаратига 980 та, ҳудудий бошқармаларга 906 та ва вазирлик тизим ташкилотларига 1 370 та жами 3 256 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 562 таси (48,0%) ёзма, 1 116 таси (34,2%) электрон ва 578 таси (17,8%) оғзаки мурожаатлар ҳисобланади.

⚡️ Келиб тушган мурожаатларнинг 2 989 таси (91,8%) жисмоний шахслар ва 267 таси (8,2%) юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлардир.

⚡️ Ушбу мурожаатларнинг 2 630 таси (80,8%) қаноатлантирилган, 541 таси (16,6%) тушунтириш берилган ҳамда 85 таси (2,6%) бошқа ташкилотга йўналтирилган.

✍️ Батафсил

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги Олий суд Пленуми қарори мазмун-моҳияти

АОКАда Олий суд Ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💬 2024 йилда вазирликда ўтказилган шахсий қабуллар жараёнида 14 629 нафар фуқаро қабул қилинди, 7 192 нафар фуқарога малакали ҳуқуқий маслаҳатлар берилди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Нилуфар Бегматова маълум қилди.

✔️Вазирлик тизимига 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали 147 мингга яқин (147 371 та) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 89,1 фоизи қаноатлантирилган.

✔️2024 йилда Вазирликда ўтказилган шахсий қабуллар жараёнида 14 629 нафар фуқаролар қабул қилиниб, 7 192 нафар фуқарога малакали ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлса, 7 437 нафар фуқародан келгусида кўриб чиқиш учун мурожаатлар қабул қилинган.

✔️Мурожаатларнинг 2 874 таси ижобий ҳал қилиниб, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари тикланган бўлса, 4 445 таси малакали ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал қилинган, 76 таси қонуний асосларга кўра рад этилган, 42 та мурожаат ҳозирги кунда назоратга олинган ҳолда кўриб чиқилмоқда

✍️ Батафсил


☝️Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi boshlandi. Majlis Qonunchilik palatasining rasmiy veb-sayti, youtubedagi kanali orqali jonli efirga uzatilmoqda.
_______________________
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb


2024 йилда 1589 номдаги фармацевтика маҳсулотлари давлат рўйхатидан ўтказилди

2024 йилда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг умумий 421 номдаги дори воситаси, 1168 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси ахборот хизмати маълум қилишича, бу – 2023 йилги кўрсаткичларга нисбатан 30% фоиз кўп.

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb


❗️Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадларини ошириш бўйича янги ёндашувлар жорий қилинади


“2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-12-сон, 17.01.2025 й.) қабул қилинди

✔️Қарорга кўра, 2025 йилда аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш дастури ҳамда унинг доирасида мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

📢 2025 йилда Дастур ижроси доирасида 5,2 миллион аҳолини иш билан банд қилиш ҳамда даромадли меҳнат билан таъминлаш мақсадида айрим ташкилотлар масъул этиб белгиланди.

🗓 2025–2026 йилларда Наманган, Тошкент, Хоразм ва бошқа вилоятларда паррандачилик соҳасида кооперация тизимида замонавий сўйиш корхоналари (кушхоналар) ва музлаткичли омборхоналар, маҳсулотлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш, наслли жўжалар етиштириш ва парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ўз ичига олган тайёр бизнес лойиҳалари амалга оширилади.

🔍 2025 йилда камбағал оила аъзоларини жалб этган ҳолда:

🔹20 минг гектар ўрмон фонди ерларида саноатбоп, манзарали ва мевали дарахт турларидан иборат ўрмонлар барпо этиш, кўчатхоналар ташкил этиш ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳалари амалга оширилади;

🔹жами 100 гектар ер участкаларида бруссонетия дарахтини етиштириш бўйича пилот лойиҳалар амалга оширилади.

✳️ 2025 йил 1 июлдан “Экофаол фуқаро” платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.


Давлат фуқаролик хизматидаги раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни мақсадли тайёрлаш тизими йўлга қўйилди

▫️Хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллиги ва давлат бошқарувида қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштироки мамлакат тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга.

Дарҳақиқат, хотин-қизларнинг ўз зиммасидаги вазифалар ижросига масъулият билан ёндашиши, улардаги ишчанлик салоҳияти, мулоқот кўникмалари, тезкор ва қатъиятлик билан қарор қабул қила олиш маҳорати, бу жараёнларда бошқа инсонлар фикрларини ҳам инобатга олиб, хулоса қила олиш хусусияти – давлат хизматида уларнинг ўзига хос ўрин тутишини намоён қилади.

Шу туфайли, давлат бошқарувида хотин-қизлар салмоғини ошириш, хусусан, салоҳиятли раҳбар аёллар корпусини шакллантириш – давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш кун тартибидаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

▫️Батафсил

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb


Репост из: Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
______________________________

Аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан туман кўп тармоқли марказий поликлиника биносида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят тиббиёт муассасалари шифокорлари иштирокида, туманимиз хотин-қизлари ҳамда ўсмир ёшидаги қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрикда тажрибали шифокорлар билан бирга РЕНТГЕН аппарати, кўкрак бези саратони касаллиги олдини олиш учун маммограф аппарати, кўз касалликларини текширувчи Офталъмалогия аппарати, бундан ташқари УЗИ, ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллар, турли диагностик текширувлар, даволаш-профилактика тадбирлари ташкил этилди.

Кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича ташхис қўйилиб, зарурий чоралар амалга оширилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter


Репост из: Saida Mirziyoyeva
Bugun men Prezident Farmoniga ko‘ra asos solingan “Rahbar ayollar maktabi” o‘quv dasturi to‘rtinchi mavsumining ochilish marosimida ishtirok etdim.

Ushbu muhim loyiha rivojlanishda davom etayotgani va yuzlab yosh, istiqbolli hamda iste’dodli ayollar uchun yangi bilim va ko‘nikmalar eshigini ochayotgani juda quvonarli.

Har bir ishtirokchining O‘zbekiston taraqqiyotiga o‘z hissasini qo‘shish, dunyoni yaxshi tomonga o‘zgartira oladigan lider bo‘lish imkoniyati bor.

Ishonchim komilki, bu dasturda orttirilgan tajriba va bilimlar bebaho qiymatga ega bo‘ladi. Mazkur o‘quv jarayoni har bir qatnashchini katta yutuqlar sari undaydigan muhim boshlang‘ich nuqtaga aylansin!

_

Сегодня я приняла участие в открытии четвёртого сезона «Школы женщин-лидеров», созданной на основе указа Президента.

Замечательно, что этот важный проект продолжает своё развитие, открывая двери к новым знаниям и навыкам для сотни молодых, перспективных и талантливых женщин.

У каждой из них есть уникальная возможность внести свой вклад в развитие Узбекистана, став лидером, способным изменить мир к лучшему.

Уверена, что полученные здесь опыт и знания будут бесценны. Пусть это обучение станет отправной точкой для больших достижений каждой участницы!


📢 21 январь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

➖➖➖➖➖

⚫️Мавзу: Ички ишлар органлари томонидан 2024 йилда мурожаатлар соҳасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти:
12:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Бегматова, Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари

➖➖➖➖➖

⚫️Мавзу:
Маданият вазирлиги ва тизим ташкилотларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш
⚫️Вақти:
14:00
⚫️Иштирок этади: Сирожиддин Ўсаров, Маданият вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари

➖➖➖➖➖

⚫️Мавзу: "Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги Олий суд Пленуми қарори мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд Ахборот хизмати раҳбари

➖➖➖➖➖

⚫️Мавзу: Ўзбекистон тарихи давлат музейининг 2024 йилдаги фаолияти якунлари
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Меҳрожиддин Умрзоқов, Ўзбекистон тарихи давлат музейи Ахборот хизмати раҳбари

➖➖➖➖➖
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb


Репост из: Andijon viloyati avtomobil yo'llari bosh boshqarmasi Matbuot xizmati (rasmiy kanali)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ijtimoiy_rolik

KORRUPSIYA: VIJDON VA NAFSNING OʼZARO KURASHI!

Mazkur ijtimoiy rolik Andijon viloyati avtomobil yoʼllari bosh boshqarmasi tarkibidagi xodimlar ishtirokida MATBUOT XIZMATI tomonidan tayyorlandi.

Telegram | Instagram | Facebook


Репост из: Andijon viloyati avtomobil yo'llari bosh boshqarmasi Matbuot xizmati (rasmiy kanali)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
TEZ KUNDA...


👩‍💻Andijon viloyati avtomobil yoʼllari bosh boshqarmasi Axborot xizmatidan YANGI LOYIHA

⚡️Ushbu loyiha Avtomobil yo‘llari qo‘mitasi tizimi tarkibidagi Yo‘l boshqarmalari tashkil topganligining 100 yilligi munosabati bilan yo‘l xo‘jaligi sohasida uzoq yillar faoliyat yuritgan ustoz yo‘lchilar va soha fidoyilariga bagʼishlanadi.


Yillar va umr yoʼllarida koʼrishguncha...

Telegram | Instagram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✔️ “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да янги “яшил” ташаббуслар бошланди

🔅 Куни кеча Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (“Green University”) “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” муносабати билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган иккита халқаро лойиҳани ишга туширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

🔅 Тадбир давомида халқаро ташкилотлар вакиллари янги “яшил” ташаббусларни тақдим этдилар.

🔅 Лойиҳалардан бири “Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини ва 7-Миллий ҳисоботини янгилашни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс дастур” бўлиб, жаҳоннинг 69 давлатида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам амалга оширилаётган глобал лойиҳанинг бир қисмидир.

👉🏻 Батафсил

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✖️ Аҳолига кўрсатилаётган мобил алоқа хизматлари сифатига салбий таъсир кўрсатаётган 458 та ноқонуний фойдаланилаётган радиоэлектрон воситалар фаолиятига чек қўйилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзкомназорат” инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова маълум қилди.

✅ Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида қонун ҳужжатлари ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши юзасидан 885 та назорат тадбири ташкил этилган, хусусан 10 та ташкилотда текшириш ва 875 та объектда ўрганишлар ўтказилган.

✅ Назорат тадбирлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62 фоизга ортган.

✅ Тадбирлар давомида 1 424 та камчилик аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича 13 та ташкилотга кўрсатма, 1 та идорага тақдимнома, 13 та ташкилотга 481 та хулоса ва таклифлар, 19 та ташкилотга 59 та огоҳлантиришлар киритилиши, 33 нафар масъул ходимларга интизомий чоралар қўлланилиши натижасида, 1 100 дан ортиқ камчиликлар бартараф этилган.

📌 Батафсил

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb

Показано 17 последних публикаций.