Кеча соат 02:30 эрим уйга келдилар, янги йил съёмкаларидан, -Амииир, яхшимисаан? Қўллари билан бошимни силашни бошладилар, ёнаяпсанку... термометрни топиб келиб температурамни ўлчадилар, 38,5... кейин дори изладилар... гугл, чат gptга саволлар... "отравление", "температура”, “жаропонижающий".. 15 минутча дори қидирдилар... дори ичирдилар... кейин яна 40 минутча устимда ўтирдилар бошимни силаааб, температурам тушгач, тинчландилар... бир кун олдин эса соат 4 эрталаб унитазни қучоқлаб қусиб ётганимда қайнонам билан иккалалари дорилар кўтариб юришди... кейин эса врач чақир, гуручли қайнатма, новвот чой... мен эса йиғлайман... оғриқдан эмас, мен учун қайғураётганларим борлигидан... Аллоҳ менга қалби бутун инсонларни берганидан... бахтли инсон эканимдан... шу вазият менга эээнг яқинларимнинг қанчалик қадрли эканини яна ва яна англатганидан...
Бу гапларни шу ерга ёзгим келди, токи жонингиз оғриганида ким ёнингизда туришини унутмаслигингиз учун...❤️
Бу гапларни шу ерга ёзгим келди, токи жонингиз оғриганида ким ёнингизда туришини унутмаслигингиз учун...❤️