Amira Rashidova


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Мен, Амира Рашидова - журналист, продюсер, лайф коуч ва @qizilpomada онлайн курслар платформасининг асосчисиман.
Бу каналда шахсий ҳаётим, тажрибам, фикрларим ва курсларим ҳақида бўлишаман.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Соғлиғимни, ҳолатимни, танамни ўлчаб юрадиган whoop кеча шокда эди, одатда стресс ҳолатида 24 соат ичида 30 минут 1,5 соат бўламан, кеча эса 20 соат😳20 соат танамдаги оғриқ, температура, ёмон ҳолатим стресс сифатида баҳоланган. Олдин касал одам ётса дам олади деб ўйлаганман, энди эса тушундим, тана ҳаста бўлса, бутун организм стрессга тушади, энг юқори стрессни ўтказади ва бу дам олиш эмас, бу жуда кучли иш, организмни қайта ўзига келтириш иши😕

11.9k 0 32 166 726

Кеча соат 02:30 эрим уйга келдилар, янги йил съёмкаларидан, -Амииир, яхшимисаан? Қўллари билан бошимни силашни бошладилар, ёнаяпсанку... термометрни топиб келиб температурамни ўлчадилар, 38,5... кейин дори изладилар... гугл, чат gptга саволлар... "отравление", "температура”, “жаропонижающий".. 15 минутча дори қидирдилар... дори ичирдилар... кейин яна 40 минутча устимда ўтирдилар бошимни силаааб, температурам тушгач, тинчландилар... бир кун олдин эса соат 4 эрталаб унитазни қучоқлаб қусиб ётганимда қайнонам билан иккалалари дорилар кўтариб юришди... кейин эса врач чақир, гуручли қайнатма, новвот чой... мен эса йиғлайман... оғриқдан эмас, мен учун қайғураётганларим борлигидан... Аллоҳ менга қалби бутун инсонларни берганидан... бахтли инсон эканимдан... шу вазият менга эээнг яқинларимнинг қанчалик қадрли эканини яна ва яна англатганидан...


Бу гапларни шу ерга ёзгим келди, токи жонингиз оғриганида ким ёнингизда туришини унутмаслигингиз учун...❤️

28.3k 0 74 164 1.3k

Мана шу каналга кушилинг 👍

18.2k 0 13 54 126

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Мақсадия” онлайн ретритига ҳаммаааа қизларни, ҳамма аёлларни срооочноооо таклиф қиламан🤩!

Девочкииии бу зўўўр онлайн движ бўлади😎! Мақсад ва орзуларимизни амалга оширишга биргаликда GO! Кеттуу)))) 💃🏻

Бирга мўъжизали ҳолатга тушамиз✨, мўъжизалар яратамиз, позитив эмоцияларга шўнғиймиз! Биргаликда ҳар биримизнинг орзуларимиз амалга ошишини кузатамиз!

Балки бу белгидир? Балки бу янги йилга соф фикрлар ва чиройли ҳолатда қадам қўйиш уяун зўр имкониятдир?
Мақсадия бу ✨✨✨✨✨✨ мўъжизалар майдони бўлади, смз ҳам қўшилинг!

Профиль шапкасида ҳавола бор, маълумот олинг ❤️

19.2k 0 43 55 221

Хар гал "комфорт зона" дан ташқарига чиқганда - ҒОЛИБСИ3. Ўз қўрқувингизни мағлуб этган бўласиз🤍

15.6k 0 34 20 643

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самира дадаси билан пранк қилишдан тўхтамаяпти😂

16.7k 0 104 120 1.3k

Ўтиб олинг 😘😘😘



22.1k 1 124 10 171

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ички қийматини билган аёлнинг қадри баланд бўлади. Ўз кучини, иқтидори, потенциалини топган аёлни ҳурмат қилишади, у билан чиройли муносабатда бўлишади. Бундай аёлнинг ютуғи - у ўзининг бебаҳо эканини билади, ўз қадрини тўғри баҳолай олади, у билан қандай мумкин-у, қандай мумкин эмаслигини авваламбор ўзи тушунган.

Ҳар биримиз зўрмиз! Ҳеч қачон шубҳаланманг! Бошқалар билан ўзингизни солиштирманг! Ички МЕНингизни қийнаманг 🙏🏻❤️ ички кучингизни топинг ва уни намоён қилинг ✨😘

19.3k 0 194 19 590

"Мақсадия" онлайн ретритида сиз билан бирга memory box - эсдалик қутисини тўлдирамиз, буни қандай тўғри қилишни ўша ерда кўрсатаман🤍


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу гаплар ҳозир кимгадир керак ❤️🥹… Тушкунликка тушманг, ишим ўхшамаяпти, орзум амалга ошмади, ёлғизман деманг, Яратган Эгам ҳар биримизга хайрлисини беради, керакли пайтда 🙏🏻❤️

2016-йил ўзимни қидирган, руҳим сарсон, қалбим пароканда давр бўлган ҳаётимда, ўшанда фақат Аллоҳ ёрдам бер, мени ёлғиз қолдирма, менга ўзимни топишимга ёрдам бер деб тинимсиз сўраганман 😢… керакли пайтда ҳаммаси бўлади. Шунчаки токи руҳимиз азобни кўрмас экан, биз ҳузур ва роҳат нима эканини тушунмаймиз, қадрламаймиз, шукр қилмаймиз 🙏🏻

Йиғлоқилигимга эътибор қилманг 🙏🏻😁 эмоционал одамман ❤️

19.7k 0 347 46 471

Чет элда ўзини тополмай, қалбим ва руҳим қийналган пайтларим🥺. Наҳот кераксиз одам бўлиб қоламан деб роса қийналган пайтларим... пулимиз унақа кўп эмасди... хуллас қизлар🙏🏻илтимос, ҳеч қачон шубҳаланманг🙏🏻 орзулар амалга ошади! Бунга доим ишонинг🙏🏻

12.7k 0 88 43 653

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айбга буюрмайсиз... шунчаки эмоционал одамман🥺, но бу мен учун хақиқатда қадрли😭, таҳлил қилиб ичимдан фақат миннатдорлик жўшиб чиқаяпти✨Орзу қилинг! Тўғри сўранг! Хаммаси амалга ошади, иншаАллоҳ🤍

14.3k 0 142 30 498

10 йил олдин раҳмат айтгандим 2014га, бугун эса 2024-йилга миннатдорлик билдираяпман...❤️
(стикер билан ёпганим, жудаям личный нарсалар✨)

12.1k 0 75 11 363

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яна йиғладим...🙈 мен бу хатларимни қўлимга олмаганимга анча бўлган эди... телефонимга расмга олиб олиб қизларга ўқиб бердим бугун, токи яхши ният қилишдан тўхтаманглар, деб. Видео 7 минут бўлди,жуда узун бўлдииии, шунга қисқароқ бераяпман🤍

12.4k 0 105 17 382

Нега миннатдорлик бўлиш, шукур қилиш керак?

2024-йилда ризқимиз қўшилгани учун✨
Соғ омон бўлганимиз, борлигимиз учун, ҳар бир лаҳзамиз учун✨
Муваффақиятлар, омадлар, чиройли, лаҳзалар учун✨
Яхши инсонлар, яқинлар борлиги, юртимиз тинчлиги учун✨
Орзулар амалга ошгани учун, синовлар тоблатгани учун, янаям кучлироқ бўлганимиз учун✨
Ривожланаётганимиз, ўқиб ақлан ўсаётганимиз учун✨

Ҳамма, ҳаммаси учун ЯРАТГАН АЛЛОҲИМГА шукур қилиш, миннатдор бўлиш, гўзал дунёсида гўзал яшаётганимиз учун миннатдор бўлиш керак.

Токи шу йил яхшиликларини кўришни ўрганмас эканмиз,раҳмат айтишни билмас эканмиз, янги йилда биз чиройли мақсадларни кўя олмаймиз. Чунки қалб тошдек қотган бўлса, у мўъжизаларга ишонмайди, иймон заиф бўлади, ишончсиз қалбга эса ҳеч нарса берилмайди... чунки у берилаётган яхшиликларнинг қийматини кўра олмайди🙏🏻

11.5k 0 154 11 345

2024 Memory box ни бирга йиғамизми? 2024 га биргаликда миннатдорлик қилиш қизиқми?
Опрос
  •   Хааааа🤩
  •   Йўўўўқ😕
  •   Нега миннатдорлик қилиш керааак?
2433 голосов

Показано 20 последних публикаций.