Alisher Rustamov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


⭕ СЕРВИС бўйича 18 йиллик тажрибага эга мутахассис
⭕ Тадбиркор, консультант, ижодкор
⭕ Armani Group, Alfred Dunhill, Jimmy Choo, Texnomart каби компанияларда ишлаган.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Мижозларнинг айримлари мағрур бўлиши мумкин, шунинг учун сизга қайтиб келмайди. “Бўлди бир айланиб кўрайликчи” ёки “Бўлди, ўйлаб кўрамиз” каби ниқоб билан эътироз билдиришади. Шу харидорга ўзингиз алоқага чиқинг. Ўзи сизга қўнғироқ қилмайди. Унинг учун мижоздан рақамини олиб қолиш эсдан чиқмасин. Рақам олиш ҳам бу бир санъат:

“Келинг кузатиб қўяман. Ҳар эҳтимолга телефонимни сизга жўнатиб қўяман, сизники тўқсоннеччилик эди…

Тушдими? Алишер …чи, деб ёзиб қўйинг“

@alisher_rustamov


Инстаграм саҳифамга фокус қаратмай қўйгандим. Секин қайта ривожлантиряпман. Аввал Битта ачинарли нарсани кузатиб келаман:
1) Топиш-тутиши камроқ одамларнинг баъзилари ҳамма нарсани биладигандек ўзини кўрсатаркан:
А) Ў, ижозга бунақа муомала қилсак, лаган бўламиз-ку, мен 20 йилдан бери савдо қиламан
Б) Вой, бунақа кофе ёки чой берсак, бизнес касот бўлади
В) Э ў, одамларда пул йўқ, арзон берсанг товарни, барака топасан. 15 йилдан бери дўкон юритаман

2) Ва аксинча, топиши яхши ёки шундай бўлишни истаган одам кўп нарсани билмаслигини эътироф этаркан.

Бир-икки шахсий брендчилар айтади менга: ака, озгина диний гаплардан қўшинг, шунда аудитория лояльный бўлади. Бу 100% рост, синалган усул. Аммо, ижтимоий тармоқда бунақа мавзуларни ўз мутахассиси гапиргани ўринлироқ. Шунинг учун биз ўзимиз ўқиган, тажриба ва амалиётган ўтказган мавзуларни кўтарамиз:

1) Сервис ва мижозларни ушлаб қолиш
2) Ходимларни бошқариш ва ривожлантириш
3) Рақобатбардошлик ва савдо тактикалари.

Инстаграмга ҳам обуна бўлинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Қиммат” билан ишлашнинг усулларидан бири.

@alisher_rustamov


Баҳтли қиладиган учта рецепт:

1) Ёпган нон ичига иккита бўлак пишлоқ солиб, микроволновкада эритинг. Татиб кўринг.
2) Ўртачадан сал кичикроқ картошкани пўсти билан қайнатинг. Ёрилиб пишгандан сўнг бир бўлак сарёғ солинг. Устига озгина укроп сепинг. Вилка билан ейиш муҳим ўзингизни баҳтли ҳис этиш учун
3) Ҳамир оширинг. Ун, ёғ, туҳум, туз, сув. Пиёзни қизартириб қовуринг. Ҳамирни қўлингизда илонга ўҳшатиб чўзинг. Чамаси 60 см ёғон зувала бўлади. Шуни энди эзиб чиқинг. Чамаси 5 см бўлади. Ўртасига қовурилган пиёзни аста секин ёйинг. Энди ёпинг хамирни. Бир четидан бошлаб ўранг. Шу ўралган ҳамирни ўқлов билан қатлама шаклига келтиринг. Озгина сарёғ устида сковородкага солиб қовуринг. “Кайп”қиласиз. Баҳтли бўлишингиз аниқ.

@alisher_rustamov


Бир шогирд иш олган экан. Ривожланиш стратегияни офисда ёзмоқчи бўлганди. Дўконларга тушиб, ўша ерда шу ишни бажаришини тавсия этдим. 17 кишига шундай йўл билан ёндашишни маслахат қилганман. 2 киши риоя этган. Топиши $900-$1,800.

Бизнес эгасида теоритикларга эҳтиёж камайиб бормоқда. Амалиётчиларга каттароқ пул бермайди, тўғри. Хатто, орада низолар ҳам бўлади. Сал ўтиб, яна шу амалиётчига қайтадилар. Гуруч ҳам шолисиз бўлмайди. Асосийси бу гуручдан қанақадир даражада ош тайёрланиши. Мақсад - қорин тўйиши эмас, балки қорин оч қолмаслиги.

Менга ҳам ёқмайди "ундай қил, бундай қил" дейдиганлар. Мана бунақа бўлади, деб шарта бажарадиган одамни қадрлайман. Аксар тадбиркорлар шундай. Ҳуқуқшунос ҳам телевизорда эзмаланиб қонун ҳақида гапиради. Адвокат эса шу ҳуқуқларнинг механизмини яхши англайди ва қийин вазиятда амалий ёрдамга келади: судда иштирок этади, милисага боради, аризалар тайёрлаб топширади.

Биласиз, кийим дўкон тармоғини консультациясини олиб боряпмиз айни дамда. 2 маротаба офисга бордим. Қолган вақт жойларда ишлаймиз. Ош пишади, оч қолмаймиз шунда. Акс ҳолда, муҳокама қилиб ўтирамиз биринчи пиёз қовуриладими ёки гўштми, деб. Мақсад оч қолмасликдан бошланади. Оч қолмаслик иборасининг маъноси бу бизнесга пул келтирадиган ишлар билан кўпроқ банд бўлишингиз.

Ичига кириб ўрганмаган одамнинг стратегияси ҳам бир тийн. Кўпинча 58 минг сўмлик китобдан олинган шаблон бўлиб чиқади😀. Сиз эса 58 минг доллар тўлайсиз.

@alisher_rustamov


Қимор ва крипто-бизнес. Орасидаги фарқлар катта. Бири айрим мамлакатларда жиноят сифатида қаралади. Шундай экан, жуда кўп ёшларни шахсан учратиб турибман. Қарзга ботиб кетган. Оддий ходим бўлишга рози, лекин ишга олмайман. Аввал имконият берганман бунақа йигитларга. Арзимаган 5-6 млн топиб, яна ўша иккита нарсага тикади. Яна ҳамкасбларни айнитади.

Осон пул бу шубҳали машғулот. Иккита кнопкани босиб, 1-2 ойда Ламбо миниш бу ижтимоий тармоқдаги ёлғонлардан бири. Қўшилмайсиз бу гапимга, биламан. Айтасиз, а менда шунақа зўр бўлиб кетган устоз ёки танишим бор, деб. Айни ўша акалар аслида криптодан эмас, балки сизга дарс бергандан бойиган бўлади😅. Ҳаммаси эмас, кўпчилиги. Қолганлари ўзи таги бойлар бўлади. Кичик қисми портфолио юритади, сизга вақти йўқ, пулини кўрсатишдан ҳавфсирайди.

Кийим бизнесига ҳам шунақа кирмоқчи бўлганлар бор. Бирон акани Лэндкрузер олганини кўради. Ўзи 2 дона дўкони бор. Ҳитойдан станок олиб келарди, асл даромади ўша ердан. Кийим бизнеси плюсга чиқмаганди. Ташқаридан эса айни шу дўкон очиб зўр бўлиб кетгандек кўринади. Пул топадиганлар сизга ҳамма сирини очмайди, сиз қаерданлигини сўрамайсиз ҳам.

Сал улғайишимиз керак.

Ходим олаётганда крипто ва қимор ҳақида алохида савол-жавоб қилиб олинг.

@alisher_rustamov


Бизнес эгаси савдо қилишни билиши керакми? Бу борада жуда турли фикрлар бор.

Ижод ва ишлаб чиқариш соҳасида савдони мутахассис жамоа олиб боргани яхши.

Олиб сотарликда бизнес эгаси савдога яқин бўлиши анча фойда келтиради.

Операционкадан чиқишни устозлар айтдику, деб кўр-кўрона қарор қабул қилманг. Яхши ният қилинг, шу нарсага революцион йўл билан эмас, эволюцион услуб билан келаман, денг. Қалб ости безларни ечвориш керакдир:
- Сиз ҳам чет мамлакатларда дам олиб ётишни истайсиз
- Фақат тизимларштириш орқали битта тел билан ишни ҳал қилишни хохлайсиз.

Ишонинг, ўша одамлар асосан инстада шундай яшайди) Асл ҳаётда барибир ишнинг ичида овора). Секинроқ юринг, узоққа борасиз. Ҳамманинг вазияти индивидуал кейс.

@alisher_rustamov


Онлайн дарс бошланди Insan лойиҳаси билан. Айни дамда кетяпти. Запись бўлмайди. 20:00-21:00 (бошланди).

@alisher_rustamov




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️Respect Business кийим дўкон тормоғи кенгайиши муносабати билан вакансия: Фэшн-консультант (кийим сотувчиси).

- Маош: 3 млн + савдодан KPI/Бонус (ходимлар ўртача 5 млн сўм топадилар)
- Иш вақти: 09-18:00 ва 13:00-21:00
- 6 кун иш, 1 кун дам

Талаблар:
- Аввал савдо соҳасида ишлаган бўлиши керак
- Ўзбек ва Рус тилини билиши керак.

Суҳбат: 16-Январь
Вақти: 8:45-10:00 (тонгда)
📍Манзил: Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 1-уй (Respect Business дўкони)
☎️+998 (97) 987 3333


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Milliard Club-га боргандик. Бир кичик лавҳача.

@alisher_rustamov


Репост из: Respect Business
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эркак киши бир олган пальтосини йиллаб кияди. Оила, рўзғор, харажатлар… Бирон нарса ёқтирса ҳам, кўзи қиймайди оила бюджетидан айириб шуни харид қилишга. Қўшиласизми? Айнан шунинг учун биз бюджетга қаттиқ таъсир қилмайдиган
⚡️⚡️⚡️ 50% акция эълон қилдик:

- Пальтолар
- Плащлар
- Курткалар
- Чино ва деним шимлар
- Джемпер, кардиган, пололар.

12-19 Январь давом этади. Ҳимоячилар кунига бирон зўр совға олиб, яқинларни ёки ўзингизни ҳурсанд қилиш имконияти.

Манзиллар:
📍Ц1, Шаҳрисабз кўчаси, 1-уй
📍Next Савдо Маркази, 2-Қават
📍Riviera Савдо Мажмуаси, 2-Қават, Lufian дўкони ичида.

@respect_business_uzbekistan

Instagram | Facebook


Пешонада ёзилгани ёки кадар бор нарса. Шунингдек ҳар бир инсонга нимадир осонлаштирилган бўлади. Санъатга яқин бир кишини биламан. Топиш-тутиши яхши эмас. Нолийди шу борада: мен анундан ҳам зўр қиламан, мен мана бундан ҳам билимим кучлироқ, деб. Унинг ижодига оид бир лойиҳа қилмоқчи бўлдик. Мақсад - даромадини ошириш. Эплолмади, истеъдод ўртачадан паст. Шижоат юқори эмас. Шу кетишда аҳволи ўзгариши қийинлигини айтдим. Яна биров билан солиштиришни бошладилар: ана жа бунақа қийналмай ҳам, машиналар ва уйлар олишяпти-ку, деб. Балки уларга шу нарса осондир, сизгачи, деб сўрадим.

Ҳуллас, суҳбатимиз боши берк кўчага кирди. Баҳслашишни ёқтирмайман. Тарк этдим.

А ўзи ижодга нимага аралашиб юрибсиз, дейишингиз мумкин. Ўз вақтида бу соҳага жуда яқин бўлганман. Бу йўналишда таланти бўлиши муҳим. Таланти паст одамларни кўрасиз, лекин уларнинг кучи бошқалар билан чиқишиб кетишда бўлади. Бу ҳам истеъдод. Жонли концерт куйлолмайди қўшиқчиларнинг аксари, лекин муомаласи зўр ва ҳудди жонли айтаётгандек кўриниши борде😅. Кўнглингизни олади. Актерлик ижод-ку.

Бизнесда ҳам биров зўр бўлиб кетади. Одамлар билан чиқишишда таланти бор инсон бўлиб чиқади. Бировларнинг кўнглини олиш осонлаштирилган.

@alisher_rustamov


Консалтинг йўналишимизда айни дамда иккита мижозим билан яқиндан ишлаяпмиз:

1) Nexel.uz
2) Respect Business.

Ижтимоий тармоқ орқали савдоларни кўтаришда конверсия муҳим. Жуда оддий тактика қўллаб, мижозларни ушлаб қолиш даражасини оширдик.

Бир курс қилсам, шуларни кейс қилиб айтиб бераман.

@alisher_rustamov


Савдо бўлмаслигининг сабаби бўйича икки маротаба зўр дарс олгандим:
1) Пицца компаниясининг каттаси билан суҳбат қурганман:
— Алишер ака, мана роса реклама қиляпсизлар консалтинг ҳизматингизни, лекин ҳеч қачон ўзингиз миндай келиб бир кейс қилайлик бирга, демадингиз
— Бўлди, … ака қачон бошлаймиз?

Бу ердан ҳулоса: доим бирон кейс қилишга харакат қилинг. Мижоз келишини кутманг, ўзингиз боринг.

2) Ҳизматлар сотадиган бизнесда “замерга” борилади мижоз чиққанида. Ўша ерга аслида ҳеч ким бормаган бўлиши мумкин. Борган бўлса ҳам, қайта алоқага чиқилмаган бўлади.

Ҳулоса: назорат паст даражада бўлса, савдо бўлмайди.

Иккала хато ўз бошимдан ўтган. Ўзим қилганман, десак бўлади.

@alisher_rustamov


Репост из: Respect Business
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Джемпер кийиш қоидаси.

Манзиллар:
🎈Ц-1
🎈Next (2-қават)
🎈Riviera (2-қават, Lufian дўкони ичида)

@respect_business_uzbekistan

Instagram | Facebook


Саводсиз кам пул топишга маҳкум. Ёзишмаларда ва овозли ҳабарларда бу нарсага эътибор беришни ҳозирдан бошланг.

Саводи йўқ одам тўғрисида фикр шакллантириш осон:
1) Китоб ўқимайди
2) Ўзига ўҳшаганлар билан кўпроқ мулоқотда бўлади
3) Ўзгармайди.

Ва аксинча, сал саводингиз борлигини кўрсатсангиз, юқоридагиларнинг тескарисини тасдиқлайсиз:

1) Китоб ўқиса керак
2) Дунёқараши кенг шекили
3) Аниқ ўз устида ишлайдиган бола/қиз экан.

Танлов қўлингизда. 4unarlmi bolla ? Weta narmani iwlavomanu. Nma kerebo bunaqa sohtakorln. Йозила. Телефонимми екрани синуди. Озила яхшимисила? Ў, Ё, Э чатни тарк этиб бормоқда.

@alisher_rustamov


Репост из: Respect Business
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шарф боғлашнинг усулларидан бири:)

Манзиллар:
🎈Ц-1
🎈Next (2-қават)
🎈Riviera (2-қават, Lufian дўкони ичида)

@respect_business_uzbekistan

Instagram | Facebook


Kingsman катта феномен бўлди кийим соҳасида. Билмадим, Муҳаммадсодиқ ҳозир нечи ёшга тўлдилар, лекин 4 йил ичида босиб ўтган йўлларининг мевасини ҳозир кўряптилар. Умрлари узоқ бўлсин! Ҳизматлар билан чарчамасинлар. Кейинги 4 йилликда минтақадаги топ бренд яратишларида тилакдошмиз!

@alisher_rustamov


Тирноқ олиш учун қайчи керак бўлиб қолди. 1,5 яшар қизим қайчини ўз қутичасига солиб олган экан. Бер, десам жанжал қилди. Кейин пашша ўлдиргични топдим. Ўшани қайчига алмаштирмоқчи бўлдим. Кўнмади. Шунда пашша ўлдиргични деворга уриб қанақа товуш чиқишини кўрсатдим, ҳудди шу товушдан мазза қилаётганимни айтдим. Қайчига алмашдик.

Ҳулоса:
Мижозларнинг пули ҳам шу қайчидек нарса. Сизга керак. Товарга алмашолмайсиз, агар товарнинг якуний натижасини унга кўрсатолмасангиз.

@alisher_rustamov

Показано 20 последних публикаций.