ALHIDOYA.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Фарғона вилояти вакиллиги www.Alhidoya.uz сайти расмий канали
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/alhidoyamedia
©️Саҳифамиз маълумотларидан фойдаланганда манбага ҳавола кўрсатилиши лозим!
📥 Таклиф, фикр ва мулоҳазалар учун 👇
@Alhidoya_kanalibot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Саҳарлик
🟢Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.


Маъноси:
Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун, Аллоҳ буюкдир.


ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


🌙 РЎЗАНИНГ 8 ҲИКМАТИ

▫️1. Ихлос ва тақво

Рўза – Аллоҳ учун қилинган ибодатдир. Унда риё ва намойишкорлик бўлмайди, чунки рўза тутган одамни фақат Аллоҳ билади. Қуръонда бундай дейилган: “Эй иймон келтирганлар! Сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақволи бўлсангиз!” (Бақара, 183).

▫️2. Сабр ва ирода кучини мустаҳкамлаш

Рўза инсонни нафсига қарши мустаҳкам қилиб, унинг иродасини кучайтиради. Очлик ва чанқоққа сабр қилиш орқали киши ҳаётдаги бошқа синовларга ҳам чидамли бўлади.

▫️3. Шукр ва қадриятни англаш

Инсон одатда неъматларнинг қадрини уни йўқотганда билади. Рўза тутиш орқали киши таом, сув ва бошқа неъматларнинг аҳамиятини ҳис қилади ва Аллоҳга шукр қилишни ўрганади.

▫️4. Ҳақиқий бойлик тақвода эканини тушуниш

Рўза тутган одам, хоҳ у бой ёки камбағал бўлсин, бир хил аҳволга тушади. Бу эса инсонга моддий бойликдан кўра маънавий бойлик муҳимроқ эканини кўрсатади.

▫️5. Соғлиқ ва тиббий фойдалари

Рўза организмни тозалайди, ҳазм тизимини дам олдириб, турли касалликлардан ҳимоя қилади. Илмий тадқиқотлар рўзанинг токсинларни йўқотишга ва метаболизмни яхшилашга ёрдам беришини кўрсатган.

▫️6. Рўза ва ижтимоий бирдамлик

Камбағаллар ва муҳтожларнинг аҳволини ҳис қилиш орқали инсонда меҳр-оқибат, хайрия ва закот бериш ҳисси уйғонади. Бу жамиятда ҳамдардлик ва бирдамликни мустаҳкамлайди.

▫️7. Дуоларнинг қабул бўлиши

Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди, чунки у Аллоҳ учун сабр қилиб, унинг розилигини истаган ҳолда ибодат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта одамнинг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг ифтор вақтидаги дуоси, одил подшоҳнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси” (Имом Термизий ривояти).

▫️8. Руҳий покланиш

Рўза нафақат жисмоний, балки руҳий покланишдир. У инсонни гуноҳлардан тийишга, яхши хулқ-атворга, гуноҳ ва ёмонликлардан узоқлашишга ўргатади.

Рўза инсон ҳаётининг барча жабҳаларига ижобий таъсир кўрсатувчи улкан ибодатдир. У нафақат савобли амал, балки инсонни маънавий ва жисмоний жиҳатдан юксалтирувчи буюк ҳикматдир.

🤲 Аллоҳ барчамизга рўзанинг ҳақиқий ҳикматларини англаб, уни чуқур ҳис қилишни насиб этсин!

©️Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


#Янгиликлар

🗣Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди

28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратлари кириб келаётган қутлуғ Рамазон ойи билан барчани муборакбод этиб, бу ойни муносиб кутиб олиш, юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифа ва топшириқларга тўхталиб ўтдилар.

🫥 Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

💬Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрори Валий” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.

💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги “Зангиота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

🤲 Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 РАМАЗОН 1-КУН

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизларга бу ой келди. Унда минг ойдан яхши бўлган Қадр кечаси бор. Ким у кечадан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрумларгина бебаҳра қолади”, дедилар (Ибн Можа ривояти).


🤲 Аллоҳ таоло тутаётган рўза ва қилаётган дуоларимизни ҳусни қабул этсин!

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


#савол_жавоб

Рўзадор одам эсида йўқ бирор нарса еяётган ёки ичаётган бўлса, унга рўза тутганини эслатиб қўйиш керакми?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Рўзадор одам эсида йўқ бирор нарса еяётган ёки ичаётган бўлса, унга рўза тутганини эслатиб қўйиш керакми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Рамазон кунларида егулик ёки ичимлик тановул қилаётган кишини огоҳлантиришнинг тафсилоти қуйидагича: агар ўша одам кекса, рўзани базўр тутаётган заифҳол ёки камқувват одам бўлса, унга рўза ҳақида дарҳол эслатилмайди. Бироз еб ёки ичиб олгандан кейин айтиб қўйилади. Агар куч-қуввати жойида бўлган одам бўлса, бирданига ёдига солиб юборилади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги ҳамда Alhidoya.uz сайти жамоаси барчангизни улуғ ой Рамазон ойи билан табриклайди.

✏️ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: "Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардингиз?" деб сўрашди. У зот: "Биз рамазон ойини мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача адоват ва кек сақламаган ҳолда кутиб олар эдик", дедилар.


🟥 Азиз юртдошлар! Рамазонга қалбан пок киришга интилайлик, яқинлар ва қавму қариндошлар ҳолидан хабар олайлик! Кўнгли ўксик, меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олайлик! Яхшилик ва мурувватимизни кўпайтирайлик!

💥 Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!!!

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видеолавҳа

🌙 РАМАЗОН МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


#Намоз_вақтлари
“... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят).


Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


#Саҳарлик
🟢Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.


Маъноси:
Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун, Аллоҳ буюкдир.


ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


🌙 Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Қадрли ватандошлар!

Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар ва бутун халқимизни эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлган Рамазони шарифнинг кириб келиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу қутлуғ айёмда мана шундай мунаввар ойни эл-юртимиз билан биргаликда тинч ва осойишта муҳитда кутиб олаётганимиз учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтамиз.

Ҳозирги вақтда барча соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотларимиз муқаддас ислом динининг одамийлик моҳиятига уйғун бўлган “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётганини кўплаб мисолларда кўриш мумкин.

Жумладан, ижтимоий ҳимоя тизими самарасини юксалтириш, беморлар, ногиронлиги бўлган, кекса ва ёрдамга муҳтож инсонларни, ёшлар ва хотин-қизларни, чет эллардаги фуқароларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фарзандларимизнинг таълим-тарбиясига эътиборни кучайтириш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни обод қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар тобора кенгайиб бораётганини таъкидлаш лозим.

БАТАФСИЛ

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видеолавҳа
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг
РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИГИ

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


Рамазон ойида жомеъ масжидларида "Таровеҳ" намозлари ўқилиши муносабати билан айрим йўлларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади!

Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди. Унда қуйидагилар эслатилади:

Ҳурматли фуқаролар, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ёқасида жойлашган жоъме масжидлари атрофида "Таровеҳ" намозлари ўқилиш вақтларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланишини маълум қиламиз.

Ушбу вақтда айланма йўллардан ҳаракатланишингизни, Жоъме масжидларига келган фуқаролардан эса транспорт воситаларини бошқа ҳаракат иштирокчиларига халал бермаслиги учун тўхташ жойларига жойлаштиришини сўраб қоламиз.

Вақтинча транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган Жоъме масжидлари ҳақида батафсил ўқинг!

БАТАФСИЛ

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


#xabar
📢 1 700 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА 27 КУНЛИК ХАТМИ ҚУРЪОН ЎҚИЛАДИ

🕌 Жорий йил Рамазон ойида юртимиздаги 2100 дан ортиқ масжидда таровеҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур масжидларга 3,5 мингга яқин хушовоз қорилар жалб этилади. 


🌙 Таровеҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий).

🤲 Демак, ушбу муборак ойни ғанимат билиб, Ҳақ таоло розилиги учун кундузлари рўзадор бўлиб, оқшомлари таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда бардавом бўлсак, гуноҳларимиз кечирилиб, улкан ажру савобларга эга бўламиз, инша Аллоҳ.

🗣Эслатиб ўтамиз, юртимиз масжидларида таровеҳ намози шу йил 28 февраль, жума куни хуфтон намозидан кейин бошланади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🌙 Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўмин-мусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий ривояти), деганлар.


📢 Бугун хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади, инша Аллоҳ.

🕌 Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан танишинг!

Фарғона –– 20:20
Наманган –– 20:20
Андижон –– 20:20
Тошкент в. –– 20:30
Тошкент ш. –– 20:30
Сирдарё –– 20:30
Жиззах –– 20:30
Самарқанд –– 20:30
Қашқадарё –– 20:40
Сурхондарё –– 20:40
Навоий –– 20:40
Бухоро –– 20:40
Хоразм –– 21:00
Қорақалпоғистон Р. –– 21:10


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


#Бу_суннатдир
🌙 Жума кунининг суннатлари:

😎 Ғусл қилиш;
😎 Хушбўйланиш;
😎 Мисвок ишлатиш;
😎 Энг яхши кийимни кийиш;
😎 Каҳф сурасини ўқиш;
😎 Салавот айтиш;
😎 Масжидга эрта бориш


Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


#Жума_муборак

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимки менга жума куни саловот айтса, қиёмат кунида менинг ҳузуримдаги шафоат унга насиб қилади", дедилар.

"Соллаллоҳу алайка я росулуллоҳ"


☪️ Жума айёми муборак бўлсин!

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


#Тиловат

📖 "Каҳф сураси"
🎙 Расулжон қори

🤲 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


#Намоз_вақтлари
“... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят).


Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


#Ramazon

📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia

Показано 20 последних публикаций.