НЕГА ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРДА КОРОНАВИРУС ОҒИР КЕЧАДИ?
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Ҳамидулла Тошпўлатов билан суҳбат (1-қисм).
– Дунёдаги хавфли хасталиклар рўйхатида юрак-қон томир касалликлари олдинги ўринда туради. Бунинг асосий сабаблари нимада?
– Дарҳақиқат, ҳозирги кунда аҳоли орасида юрак-қон томир касалликлари билан касалланиш йилдан йилга ортиб бормоқда. Айниқса, ушбу касалликлар оқибатида юзага келадиган ўлим ҳолатлари бўйича юрак-қон томир касалликлари нафақат бизнинг юртимизда, балки бутун дунёда ҳам биринчи ўринда туради.
Бунинг асосий сабаблари ташқи муҳитнинг ўзгариши, аҳоли ўртасида камҳаракатлилик – гиподинамия, жисмоний ва руҳий зўриқиш, рационда ҳайвон ёғлари кўп бўлган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш, чекиш ва спиртли ичимликларга ружу қўйиш. Ушбу омиллар юрак-қон томир касалликларининг аҳоли орасида кенг тарқалишига ва ёшариб бораётганига асосий сабаб сифатида кўрсатиш мумкин.
– Кузатувларга кўра, юрак-қон томир касаллиги бўлган инсонларда коронавирус инфекцияси оғир кечар экан. Нима учун?
– Юрак-қон томир касалликларининг асосий белгилари қонда холестерин миқдорининг ортиб кетиши, қон томир деворларида холестерин пилакчаларининг пайдо бўлиши оқибатида томир ичининг торайиб қолиши, қоннинг қуюқлашиши, тўқималарга қон билан келадиган озиқ моддалар ва кислород оқимининг пасайиши ҳамда ҳужайраларнинг кислородга бўлган эҳтиёжининг ошиб кетиши билан намоён бўлади.
Агар юрак-қон томир касалликларига чалинган беморлар коронавирус инфекцияси билан оғриб, ўпка пневмонияси кузатилганда ҳамда қон қуюқлашиб кетганда юқорида келтирилган кардиологик касаллик белгилари зўрайиб кетади. Кўпинча беморларда юрак-қон томир касалликларининг асоратлари оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилади. Яъни, коронавирус юқтириб олган беморларда ўткир миокард инфаркти, бош мия инсульти, юрак етишмовчилиги ҳолатлари юзага келиб, вирус инфекциясининг оғир кечишига сабаб бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz