РОССИЯ САБАБЛИ ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКМАНИСТОН ИССИҚХОНАЧИЛАРИ ҚИЙИН АҲВОЛГА ТУШДИ.
Иссиқхона бизнеси Ўзбекистонда сўнгги йилларда газ сабабли қийинчиликларни бошидан кечираётганди.
Қишлоқ хўжалиги хабарлари таҳлили билан шуғулланувчи EastFruit таҳличиларининг ёзишича, Туркманистон катта миқёсда, Ўзбекистон эса ҳозирча кичик даражада иссикхона сабзавотларини сотишда катта қийнчиликлarga дуч келмоқда. Ҳозирги пайтда гарчи мавсум бўлса-ла, иссиқхона помидорларини сотиш катта муаммога дуч келган.
Талабнинг тушиб кетишига асосий сабаб – Россиялик харидорларнинг харид қобилияти пасайиши.
Бугунги кунга келиб, туркманистонлик иссиқхонада маҳсулот етказувчи деҳқонлар 1 кило помидорни 1 доллардан ўтказишда ҳам қийинчиликларга учраётганини айтишмоқда.
Улар маҳсулотларига Россияда талаб кескин тушиб кетганидан нолишмоқда. Бу нархга таъсир қилган. Нашрнинг ёзишича, Туркманистон сўнгги йилларда иссиқхоналарни кенгайтирмоқда ва помидор етиштириш кўлами ортган.
Помидорлар Ўзбекистонда ҳам унчалик қиммат эмас. Нархлар ўтган йил билан солиштирганда 32%га тушиб кетган. Бундан ташқари иссиқхона помидорлари АҚШ доллари билан ҳисоблаганда сўнгги 5 йилда энг паст бўлиб турибди.
Айни дамда кичик улгуржи ҳажмдаги думалоқ қизил иссиқхона помидорларининг бир килосини 1,17 доллардан сотиб олиш мумкин. Экспортга йўналтирилган йирик партиялар учун эса нархлар Туркманистонники билан бир хил.
Бироқ сифатдаги фарқ туфайли нархлар маҳаллий бозорлардагига нисбатан қимматроқ. Чунки ўзбекистонлик экспортчилар сифатли помидорларни четга сотишни афзал билишади.
Ўзбекистонлик таҳлилчиларга кўра, рубл қадрининг тушиб кетиши ва Россия молия бозоридаги беқарорлик ушбу мамлакатга иссиқхона маҳсулотларини экспорт қилиш истиқболини тушириб юбормоқда, дейилади хабарда.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger