⚡️АТИГИ 2 ҲАФТА ҚОЛДИ: ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ҲУҚУҚШУНОСДАН ЭСЛАТМА...
Фермер ва деҳқон хўжаликлари, боғдорчилик хўжаликлари ва бошқа ерни ижара асосида ишлатувчилар учун!
Президент фармонига (ПФ-15-сон) эътибор бериб қарайдиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари 2024 йил 31 декабрга қадар ўз ҳудудларида ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган, лекин амалда фойдаланиб келинаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча ер участкалари бўйича ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ерни захирага қайтариш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.
Бу дегани ери давлат рўйхатидан ўтмаган ер эгалари учун катта хавф бор дегани.
Фуқаролик кодексининг 84-моддасига асосан Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Мазкур кодекснинг 111-моддасига асосан Ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Мана шу жойни яхшилаб ўқинг! Фуқаролик кодексининг 112-моддасига асосан Битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Яъни сизнинг қўлингизда туман ҳокимининг қарори бўладими вилоят ҳокимининг қарори бўладими агар сиз уни давлат рўйхатидан ўтказмаган бўлсангиз сизда ижара ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқ вужудга келмайди.
Президент Фармонидаги юқоридаги нормаларнини маҳаллий ҳокимият органлари ер эгалари учун эмас ўзлари учун талқин қилса, бу сизга катта зарарга ишлайди. Қўпол қилиб айтганда ерингиз заҳирага қайтарилиб кетади. Шу сабабли ҳаракатни ҳозирдан бошланг!
AGROBLOGER канали:
@agrobloger