Банкимизнинг ҳурматли мижозлари!
Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мижозларнинг банкка келиш имконияти чекланганлигини ҳамда қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискини юмшатиш мақсадида жисмоний шахсларнинг кредит тўловларини қайтарилишида уларга имтиёзли давр бериш ва таътилдаги тўловларни кредитнинг қолган ойларига мос равишда тақсимлаш орқали 1 июнга қадар кредит таътиллари эълон қилинади.
Шунга кўра, кредит қарздорлиги мавжуд жисмоний шахслар расман карантин чоралари (муддати) тугагандан сўнг 10 банк иш куни муддатида тегишли банк филиалларига мурожаат қилиши ва қўшимча шартнома расмийлаштириши лозим.
Шунингдек, таътиллар даврида банк мазкур қарздорликларга жарима санкцияларини қўлламаслиги ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслиги маълум қилинади.
Карантин чоралари тугагандан сўнг 10 банк иш куни муддатида қўшимча кредит шартномасини расмийлаштириш учун банкка мурожаат қилмаган жисмоний шахсларга берилган кредит таътиллари банк томонидан бир томонлама бекор қилинади.