Агро хаёт


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал.
Реклама бўйича: @agroproectt реклама лентада бир ойгача қолиши кафолатланади!
Якшанба дам олиш куни!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


🌸 Кун фотоси: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида бодомлар қийғос гуллади!

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


🍎 Анорнинг фойдалари

Анор нафақат мазали, балки жуда фойдали мева ҳамдир!

Иммунитетни мустаҳкамлайди – C витаминига бой
Қон айланишини яхшилайди – Гемоглобинни кўтаради
Антиоксидант манбаи – Тери ва ёшлик учун фойдали
Юрак учун фойдаси катта – Қон босимини меъёрлаштиради
Ошқозонга ёрдам беради – Ҳазм қилишни яхшилайди
Ҳар куни анор истеъмол қилиш саломатлик учун жуда фойдали!

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Рамазонда истеъмол қилинадиган машҳур хурмо навлари 🌙🌴

Хурмо – Рамазон ойининг ажралмас қисми бўлиб, унинг турлари жуда кўп. Ҳар бир навнинг ўзига хос таъми ва хусусиятлари бор. Қайси бири сизнинг дидингизга мос келади?

🔸 Ажва – Олий нав, гўштли ва асосан Мадинада етиштирилади.
🔸 Худри – Сувсиз, лекин жуда ширали.
🔸 Междол – Юмшоқ ва сувли, лекин шираси камроқ.
🔸 Халас – Фаластин ва Мисрда етиштирилади, ўртача ширин, ёқимли таъмга эга.
🔸 Сагай – Ноёб нав, арабларда машҳур, лекин шираси камроқ.
🔸 Сафавий – Кўпинча муроббо ва сирка тайёрлаш учун ишлатилади.
🔸 Бархий – Кам учрайди, хулва таъмига ўхшаш ёқимли хурмо.
🔸 Суллаж – Барча араб мамлакатларида кенг истеъмол қилинади, шираси ўртача, медага оғирлик қилмайди.
🔸 Хелва – Ноёб ва кам учрайдиган хурмо.
🔸 Мабрум – Ширали, муроббобоп ва хуштаъм нав.
🔸 Набавт сейф – Бироз нордон, сувли ва ширасиз хурмо.
🔸 Суккари – Энг машҳур ва оммабоп хурмо, жуда ширали ва ҳамёнбоп.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


📱 Сабзи, петрушка каби экинларга янги ёки чала чириган гўнг қўлланилса, илдиз меваси "шохлаб" кетади, ҳосил сифати бузилади. Бундай экинлар тупроққа гўнг солингандан кейин 2-3 йил ўтгач, ёки тўла чириган гўнг қўлланиладиган пайкалларга экилади.

Ўсув даври қисқа экинларга (карам ва картошканинг эртаги навлари) яхши чириган, кечроқ муддатларда йиғиштириб олинадиган экинларга эса (кечки карам ва картошка, қандлавлаги) янги гўнг эрта муддатларда қўлланади.

Гўнгнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан тупроқ билан аралашиш даражасига боғлиқ. Тупроққа яхши кўмилмаган гўнг таркибидаги аммиак шаклдаги азот бир неча кун ичида тўлалигича учиб кетади. Кузги шудгорлашда солинадиган гўнг 15-30 см чуқурликда кўмилиши шарт. Нам етарли тупроқларда гўнг нисбатан юза кўмилса, парчаланиш жараёни жадал, ўта нам тупроқларда жуда чуқур қатламларга солинса, аерациянинг сустлиги сабабли чириш жуда секин кетади.

Қурғоқчил шароитда гўнг тупроқнинг юза қатламларида қолиб кетса, тупроқларнинг янада жадалроқ сувсизланиши кузатилади. Оғир механикавий таркибли тупроқларга гўнг юзароқ, энгил тупроқларга эса аксинча, чуқурроқ кўмилади.

Гўнг ҳисобига олинадиган қўшимча ҳосилни 100% десак, унинг 20-40%и биринчи
йилги экиндан, қолган 60-80% и кейинги йилларда
етиштинладиган экинлардан олинади.

Гўнгнинг таъсир қилиш муддати биринчи навбатда тупроқнинг механикавий таркиби билан боғлиқ. Оғир тупроқларга солинган гўнг 4-5 йил давомида ўз таъсир кучини сақлаб турса, енгил механикавий таркибии тупроқларда анча тез парчаланади, табиийки, таъсир муддати ҳам камроқ бўлади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг!

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Сабзи – кўз учун энг фойдали сабзавот! 🥕👀

🥕 Сабзи нафақат мазали, балки кўз саломатлиги учун энг фойдали сабзавотлардан бири ҳисобланади. Унинг таркибида бета-каротин моддаси жуда кўп бўлиб, у организмда А витаминига айланади.

👁 Сабзининг кўз учун фойдалари:
Кўриш қобилиятини яхшилайди – А витамини етишмовчилиги тунда ёмон кўришга сабаб бўлиши мумкин. Сабзи бу муаммони бартараф этади.
Кўзнинг чарчоқ ва қуриб қолишини олдини олади – Узоқ компьютерда ишлашдан чарчаган кўзлар учун фойдали.
Катаракта ва макуляр деградация хавфини камайтиради – Ёши катта одамларда кўриш билан боғлиқ муаммоларни олдини олишга ёрдам беради.

Қандай истеъмол қилиш керак?

🥕 Сабзини хом ҳолда еса ҳам, шарбат тайёрлаб ёки овқатларга қўшиб истеъмол қилиш мумкин.
🥕 Ёғли маҳсулотлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки бета-каротин ёғда тез сўрилади. Масалан, сабзи салатини ўсимлик ёғи ёки сметана билан ейиш фойдали.
👀 Кўзингиз соғлом бўлиши учун ҳар куни сабзи истеъмол қилинг!

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


☘️ ЭКАЛОГИК ТОЗА МАҲСУЛОТЛАР

Ривожланиш, кўриш, билиш ва таҳлил қилиш натижасида, одамлар кун сайин биологик тоза нарсаларни истеъмол қилаётканини ҳамма билади.

Японияда ўртача умр кўриш 87 йил, сабаб бу мамлакат кўчаларида, ариғ-у яшаш жойларида биронта ифлослик бўлмай, экалогик тоза маҳсулотлар истеъмол қилишади, бизда-чи?

Бекорга халқимиз қадимдан ёнғоқларни бой-у чиройли номлар билан атамаган. Сабаби, ёнғоқ одамни бақувват, ақлли ва чиройли этса, наъматак саратон касаллигини олдини олиб, инсонга қувват ва саломатлик бахшида этади.

Қарғани оғзидан ёнғоқ, кабутарни сарғинидан тушган наъматак, ўз ҳолича ариқ бўйида ўсиб, 5/10 кг наъматак ва 20/30 кг ёнғоқ солиб, бизга экалогик тоза ва текин даромад беришса, нима учун бу беор дарахтларни лалми, шўр, ташландиқ, йўл ва ер четига экиб бепул даромад олмаймиз, ўйлаб кўрайлик.

Мен, ички ва ташқи бозорларни ўрганиб, 40 йилдан бери ёнғоқ ва 20 йилдан буён наъматак кўчатлари етиштираман. Сабаби ёшлигимда бу дарахтлар мевасидан бизнес ҳам қилганмиз.

Ҳа ёнғоқ, наъматак, тут ва ўриклар мевасини бизнеси, жаҳон бозорида ҳеч ҳам нархи паст бўлмайди.

Сабаби, бу мевалар "Олтин бизнес"га кириб химикатсиз ўсиб, қўл билан ишлатиб, супер — калория ва қуритилиб қўйилади. Бизда бу дарахтлар кўчатлари-ю наъматак уруғи бор. Ким,  қизиқса гуруҳга кириб кўришсин. Маъқул тушса ёрдам ва маслаҳат берамиз.

772145556
945088908

@kochat_uzbekistan
@kochat_uzbekistan


Ўрик дарахтини касалликлардан қандай ҳимоя қилиш керак? 🌿

Ўрик дарахти соғлом ва ҳосилдор бўлиши учун уни касалликлардан ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш керак. Бундай муаммоларнинг олдини олиш учун қуйидаги чораларни кўриш муҳим:

1. Профилактик парвариш
Тўғри жой танлаш – Ўрик қуёшли ва яхши ҳаво яхши айланадиган ерда ўстирилиши керак.
Тупроқни тайёрлаш – Дренажи (сув йиғилиб қолмаслиги керак) яхши бўлган, унумдор тупроққа экилса, илдиз чириши ва замбуруғ касалликларининг олди олинади.

2. Йилига бир неча марта пуркаш
🔹 Баҳорда (барг чиқишидан олдин)Мис сулфат (Бордо суюқлиги) ёки темир сулфат билан ишлов бериш замбуруғ касалликларини олдини олади.

🔹 Барглар чиққан пайтдаФунгицидлар билан пуркаш монилиоз, антракноз каби касалликларга қарши ёрдам беради.

🔹 Кузда (барг тўкилгандан кейин)Оҳаклаш (тана ва шохларни оҳак билан суваш) зараркунандалардан ҳимоя қилади.

3. Зараркунандаларга қарши кураш

🐛 Қалқондорлар, ширлар ва бошқа ҳашаротлар – Инсектицидлар билан пуркаш ёки биологик усуллардан фойдаланиш (масалан, фойдали ҳашаротлар – ҳонқизи, ёки энтомафаглар).

🌱 Тупроққа ишлов бериш – Кузда дарахт тагини юмшатиш зарарли личинкалар ва замбуруғларнинг кўпайишини олдини олади.

4. Ўрик касалликларига қарши чоралар

Монилиоз (мева чириши) – Шикастланган мева ва баргларни йиғиб йўқ қилиш, фунгицидлар билан пуркаш.

Антракноз (барг ва мевадаги доғлар) – Мис таркибли дори воситалари билан муолажа қилиш.

Гаммоз (шира оқиши, елим, тана ва шохлардаги яралар) – Шикастланган шохларни кесиб ташлаш, яраларни боғ ва оҳак аралашмаси билан ишлов бериш.

5. Тўғри суғориш ва озиқлантириш

💧 Ҳаддан ташқари суғоришга йўл қўйманг – Чуқур ва кам суғориш зарур, чунки ортиқча намлик касалликлар келтириб чиқаради.

🌿 Ўғитлар бериш – Минерал ҳамда органик ўғитлар билан боқиш дарахтнинг иммунитетини оширади.

6. Дарахт атрофини тоза сақлаш

🍂 Кузда барг ва шохларни тозалаш – Касалликлар ва зараркунандалар қишлаб қолмаслиги учун барча ёпиқ қолдиқларни йиғиб, йўқ қилиш.

✂️ Шохларни кесиш ва шакллантириш – Дарахт ичига етарли ҳаво ва ёруғлик тушиши учун ҳар йили тарбиявий кесиш амалга оширилиши лозим.

🛑 Агар касаллик аломатлари пайдо бўлса, зудлик билан махсус препаратлар билан даволаш тавсия этилади. Профилактика эса соғлом ва ҳосилдор дарахтни сақлаб қолишга ёрдам беради! 🌿

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


🥒 Чиллаки бодринг – тезпишар ва ҳосилдор!

"Чиллаки" бодринг нави – бу тезпишар ва серҳосил навлардан бири. У 35-40 кун ичида ҳосилга киради ва бир неча ой давомида мева беради. Ўзбек иқлимига яхши мослашгани боис, иссиқхона ва очиқ ерда ҳам яхши ўсади.

📌 Афзалликлари:
✅ Қисқа муддатда ҳосилга киради
✅ Мевалари бир хил ўлчамда ва юпқа пўстли
✅ Бодринглар сершира ва мазали

Парвариш қилиш:
– Ер тайёрлашда ҳосилдор тупроқ танланади
– Доимий сувлаш ва органик озиқлантириш муҳим
– Ҳосилни мунтазам йиғиб бориш тавсия этилади

🖍 Чиллаки бодринг кўпроқ салат ва турли таомларга мос. Ундан мазали консерва тайёрлаш ҳам мумкин!

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Кун фотоси: Қор остида яшнайдиган гул ❄️

Гулкарамни ҳамма билади, бироқ карамгул ҳақида -чи, эшитганмисиз?

Карамгул (декоратив карам гули) – бу ярқироқ ва ноёб кўринишга эга бўлган ўсимлик бўлиб, асосан боғлар ва паркларни безаш учун ўстирилади. Унинг барглари йирик, тулқинсимон ва ранг-баранг бўлиб, яшил, оқ, жигарранг, қизил, бинафша ва бошқа тусларда бўлади.

Асосий хусусиятлари:
Бошқа ўсимликлардан фарқли равишда куз ва қиш фаслида ҳам ёрқинлигини йўқотмайди.
Совуққа чидамли – ҳатто қор ёғганда ҳам гўзал кўринишда қолади.
Парвариши осон – қуёшли жойларда яхши ўсади, доимий суғориш ва озиқлантириш талаб қилинади.

Карамгулни қайси ҳолларда экиш керак?

🌿 Кузда боғингизга ранг қўшишни истасангиз.
🌿 Шаҳар ва ҳовли безаклари учун узоқ муддатли, чидамли ўсимлик керак бўлса.
🌿 Табиатга бироз эстетика ва нафосат бағишламоқчи бўлсангиз.

Энг машҳур навлари:
🔹 "Нагойя" – жилвирли, қўнғир, оқ ва бинафша тусли.
🔹 "Осака" – юмалоқ ва текис баргли, жуда ёрқин.
🔹 "Токио" – тез ўсувчи ва нозик шаклли.
🔹 "Пижон" – кичик, бир жойда зич ўсувчи.

Карамгул – бу нафақат табиат гўзаллиги, балки совуқ об-ҳавода ҳам боғингизга жило бағишлайдиган ажойиб ўсимлик! 🌿
➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Лимон – табиий иммунитет қалқони 🍋🛡️

Иммунитетни мустаҳкамлашда табиий воситалар муҳим ўрин тутади. Лимон эса ана шундай супермевалардан бири! Ундаги витамин ва минераллар организмни касалликларга қарши кучли ҳимоя билан таъминлайди.

Лимоннинг фойдали хусусиятлари:
C витамини манбаи – Иммунитетни мустаҳкамлаш ва вирусларга қарши курашишда асосий витамин.
Антиоксидант таъсир – Эркин радикалларга қарши курашиб, ҳужайраларни ёш ва соғлом сақлайди.
Организмни детоксикация қилиш – Заҳарли моддаларни чиқаришга ёрдам беради, ошқозон-ичак тизимини яхшилайди.
Қон айланишини яхшилайди – Томирларни мустаҳкамлаб, юрак-қон томир тизимини ҳимоя қилади.
Микробларга қарши таъсир – Бактериялар ва вируслар билан курашади, шамоллаш хавфини камайтиради.

Лимонни қандай истеъмол қилиш керак?

🍋 Илк тонгда – Бир стакан илиқ сувга лимон шарбати қўшиб ичинг – организмни уйғотиб, иммунитетни кучайтиради.
🍋 Асал билан – Лимон ва асал аралашмаси грипп ва шамоллашда табиий доридек ишлайди.
🍋 Шўрва ва салатларда – Янги лимон шарбати овқатларга табиий таъм ва қўшимча фойда беради.
🍋 Қора чой ўрнига лимонли чой – Кофеинсиз, иммунитетни мустаҳкамловчи ичимлик.

Иммунитетни табиий йўллар билан мустаҳкамлаш – соғлом ҳаётнинг калити! Кундалик рационга лимон қўшишни унутманг! 🍋💪

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Репост из: Mikro Leasing
🚜 Diqqat, fermerlar!

📏✨ Uskunani yangilash uchun katta xarajatlar haqida o'ylamasdan xo'jaligingiz samaradorligini oshiring!

Yaxshilangan shartlarda lizingga lazer yer tekislagichini sotib oling: dastlabki to'lov — 15%, birinchi to'lov — shartnoma tuzilgan kundan boshlab uchinchi oyda.

☎️Qo'shimcha ma'lumot uchun Mikro Leasing kompaniyasiga murojaat qiling: +998 71 2037733

Site / Instagram / Facebook

---

🚜 Внимание, фермеры!

📏✨ Улучшите эффективность вашего хозяйства, не беспокоясь о больших затратах на обновление техники!

Приобретайте лазерные планировщики в лизинг на улучшенных условиях: первоначальный взнос — 15%, первый платеж — на третий месяц от даты заключения договора.

☎️За подробной информацией обращайтесь в Mikro Leasing: +998 71 2037733

Site / Instagram / Facebook


🍅 Помидор кўчатларини тўғри экиш ва парвариш қилиш усуллари

Помидордан юқори ҳосил олиш учун унинг кўчатларини тўғри экиш ва парвариш қилиш жуда муҳим. Қуйидаги тавсиялар сизга сифатли ва серҳосил помидор етиштиришда ёрдам беради.

📍 1. Тўғри ер танлаш ва тайёрлаш
✅ Помидор қуёшни яхши кўради, шунинг учун очиқ ва шамолдан ҳимояланган ерга экиш лозим.
✅ Тупроқ таркиби енгил, ҳосилдор ва яхши намлик ушлаб турадиган бўлиши керак.
✅ Экишдан аввал тупроқка чириндили ўғит ва фосфорли минерал ўғитлар солиш тавсия этилади.

2. Кўчатларни экиш усуллари
✅ Кўчатлар 15-20 см бўлганида ва 5-7 та ҳақиқий барг чиқарганида экилса, яхши натижа беради.
✅ Катта oралиқлар билан (40-50 см) экилса, ҳаво айланиши яхшиланади ва касалликлар камаяди.
✅ Ҳар бир кўчатни чуқурроқ экиб, илдиз қисмини яхши сувлаш керак.

3. Суғориш ва озиқлантириш
✅ Помидор кўчатларини кўп сув билан эмас, балки чуқур ва кам-кам сувлаш тавсия этилади.
✅ Ҳар 10-15 кунда бир марта органик ёки минерал ўғитлар билан озиқлантириш керак.
✅ Гуллаган вақтда азотли ўғитларни камайтириш ва калийли ўғитларни кўпайтириш лозим.

4. Помидорни боғлаш ва кесиш
✅ Узун навли помидорларни боғлаш керак, акс ҳолда улар ерга ётиб, меваси чириши мумкин.
✅ Ортиқча новдаларни (пасынк) олиб ташлаш мева сифати ва ҳосилдорликни оширади.

Помидор экинларингиз ҳосилдор бўлсин! 🍅

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳозир дарахтларга ишлов беришнинг айни вақти! Кейин кеч бўлади!!! 🌿

Боғ ва боғдорчиликда зараркунандаларга қарши курашда Emulsifiable 80% Ariashimi мойи ва Bordo Aria эритмаси энг самарали воситалардан бири ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, дарахтлар ва экинларингиз соғлом ўсишини таъминлайди.

🔹 Emulsifiable 80% Ariashimi мойи – бу контакт инсектицид таъсирга эга бўлган акарицид бўлиб, ўргимчак кана, шира ва оқ пашшаларга қарши самарали воситадир. Ушбу мой:
✅ Зараркунандаларни механик усулда йўқ қилади, уларнинг танаси ва тухумларини қоплайди;
✅ Личинка босқичида ҳам самарали ишлайди;
✅ Ҳашаротларнинг дори воситаларига чидамлилигини оширмайди.

📌 Қўллаш вақти: Энг самарали натижа олиш учун зараркунандалар фаол бўладиган мавсумда қўллаш тавсия этилади.

🔹 Bordo Aria эритмасикучли антифунгал восита бўлиб, дарахтларни замбуруғ ва бактериал касалликлардан ҳимоя қилади. Бу эритма:
Шанкер, оқ чанг, барг доғлари каби касалликларнинг олдини олади;
✅ Дарахт танаси ва кесилган жойларни дезинфекция қилади;
✅ Дарахтнинг зараркунандаларга чидамлилигини оширади.

📌 Қўллаш усули:
🔹 Концентрация: 1-2% (дарахт тури ва шароитга қараб)
🔹 Энг яхши вақт: Қиш охири ёки баҳор бошида, дарахтларни кесгандан кейин
🔹 Қуруқ об-ҳавода сепиш тавсия этилади, шунда эритма яхши сингади ва максимал самарадорлик беради.

📞 Боғдорчилик бўйича маслаҳат ва маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот учун:
📲 +998906069756
📲 +998904766006

📞 Office: (+998)662395100

Дарахтларингиз соғлом ва ҳосилдор бўлиши учун тўғри парвариш ва сифатли дори воситаларидан фойдаланилишни унутманг! 🌱

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


🌸 БАҲОРДА ҚАНДАЙ МЕВА ВА САБЗАВОТ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ФОЙДАЛИ? 🍏🥦

Баҳор фаслида организм қишдан чарчаган бўлиб, витамин ва минералларга эҳтиёж сезади. Шунинг учун табиий антиоксидантларга бой, иммунитетни мустаҳкамловчи ва энергия берувчи маҳсулотларни истеъмол қилиш жуда муҳим.

🍏 БАҲОРДА ЭНГ ФОЙДАЛИЛАР:

Олма – С витамини ва толалар манбаи, ичак фаолиятини яхшилайди.

Лимон, апельсин, мандарин, грейпфрут – Иммунитетни мустаҳкамлаб, шамоллаш ва аллергияга қарши ҳимоя қилади.

Анор – Қон таркибини яхшилайди, темир моддаси етишмовчилигининг олдини олади.

Узум (майиз шаклида ҳам) – Танани энергия билан таъминлайди, юрак фаолиятини қўллаб-қувватлайди.

Банан – Асаб тизимини тинчлантиради, калий ва магний балансига ижобий таъсир қилади.

Кўк пиёз – Иммунитетни мустаҳкамлайди, шамоллашга қарши самарали.

Шивит, петрушка, кашнич – Организмни токсинлардан тозалайди, витамин ва минералларга бой.

Сабзи – Кўз соғлиғи учун фойдали, A витамини ва бета-каротинга бой.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


ОЛТИН ЁНҒОҚ

Бозорда ёнғоқ ташқи кўринишига эмас, ички кўриниши, мағзининг ҳолати, сифати ва таъмига қараб баҳоланади.

Жоним ёнғоқ ўз ўзини чанглатиб, августни 20 чи числоларида етилиб пишади. Вақтида териб олиб шаббода ёки салқинда қуртсангиз бежирим тилларангда қурийди, қоплаб қўйсангиз икки- уч йил ҳам туриши ҳам мумкин.

Ёнғоқни вақтидан уч-тўрт кун вақтли узсангиз оқ, вақтида олсангиз тилларанг, беш-ўн кун кейинроқ қизил бўлса қизилранг бўлади. Жоним ёнғоқни бошқа ёнғоқлардан фарқи шуки, йилнинг баҳор, ёз фасларида анжирга ўхшаб ёнғоқ солаверади.

Жоним ёнғоқни томури попукли бўлиб, озгина меҳр берсангиз эккан йилингиз бир ярим метр бўлади, 40 см ўсиш вақтида тепа қисмидан чиндилаб чаканка қилсангиз, ўзига ўзи шакл бериб бақувват бўлиб бораверади. Бу навни йилнинг ўн ики ойида кўчат қилса бўлади.

Кўчат олишда уч нарсага эътибор қаратмоқ даркор: биринчи томур, иккинчи танасининг йўғонлиги, учинчи биринчи барг ила икинчи барг оралиғи.

Бизда Жоним ёнғон кўчатлари бор, гуруҳимизга кириб кўринг, маъқул тушса боғ қилиш учун ёрдам ва маслаҳат берамиз.
934025354
772145556 Имомали Усмонов

@kochat_uzbekistan
@kochat_uzbekistan


Жағ-жағ (ачамбити) ёввойи ҳолда жуда кенг тарқалган бўлиб (фақат энг шимолий ва сувсиз туманларда – саҳрода, Арктикада учрамайди), ўтлоқларда, боғларда, йўл ёқаларида, аҳоли яшайдиган жойларда, бегона ўт сифатида экинзорларда ва бошқа эрларда ўсади.

Таомларга жағ-жағнинг янги кўкарган барглари ишлатилади. Баргидан сомсага масаллиқ, пюре, соус тайёрланади. Уни борш, сабзавотлардан тайёрланадиган салатлар, винегретлар, турли суюқ овқатларга қўшадилар. Жағ-жағнинг ёш, нозик барглари салатларга яхши, нозик, ёқимли ўткир ва саримоқпиёз ҳидини беради.

Баҳорда халқимиз жағ-жағнинг ёш баргларини ялпиз барги, исмалоқ ва бошқа ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар баргларига қўшиб, улардан кўк сомса ва чучвара пиширади.

Уч ой давомида қишдан сўнг организм витаминларга, органик кислоталар, минерал моддалар, ферментлар ва бошқа моддаларга муҳтож бўлиб чиққан вақтда жағ-жағ баргини овқатга ишлатишни аҳамияти катта. Организмга керакли бўлган биологик фаол моддаларни эрта баҳорда ўсиб чиққан ўсимликларнинг ёш баргларидан, шу жумладан жағ-жағ баргидан олиш мумкин. Жағ-жағ иштаха очади, мэъда ширасини ажралишини яхшилайди, энгил сурги ва ўт ҳайдаш таъсирини кўрсатади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

T.me/agro_hayot


Мевали дарахтларга шакл беришда нималарга алоҳида эътибор бериш керак?

Дарахтларга шакл бериш — уларнинг соғлом ўсиши ва эстетик кўриниши учун муҳим жараёндир. Дарахтларга шакл беришда эътибор берилиши керак бўлган асосий жиҳатлар мавжуд, дарахтнинг шаклини қандай мақсадда ўзгартиришни аниқлаш керак. Масалан, боғдорчилик, ёзги соя, ёки эстетик кўриниш учун шакл бериш. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳар қандай мевали дарахтга шакл беришдан олдин, уларни мева қилиш хусусиятларини ўрганиш лозим. Қайси шох мевали шох эканлигини билмасдан, шакл бериш ва кесиш ишларини амалга ошириб бўлмайди. Масалан, шафтоли бир ёшли новдалари мева шоҳлари ҳисобланади ва унинг шохлари кўп ўсганлиги сабабли ҳар йили 50 % га яқин янги ўсган новдалар кесиб ташланади. Анжир, ёнғоқ, бодом, гилос, хурмо, олма, нок, олхўри ва ўрик дарахтлари 2 ёки 3 йиллик мевали шохчаларда асосий мевани беради. Шу сабабли, янги ўсиб чиққан новдаларнинг 10-20 % га яқини ҳар йили кесилиши керак.

Агар дарахт тўғри парвариш қилинса, ушбу гулдаста шохчалар 10 йилгача мева беради.
Данакли меваларга шакл бериш мамлакатимизнинг, деярли, барча ҳудудларида феврал ва март ойларида амалга оширилади. Унда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг инспекторлари яқиндан кўмакчи. Мевали боғларга шакл беришда соҳасининг аҳамиятили жиҳати шундаки, дарахтларни турли хил касалликлар, зараркунандалардан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, мевали боғларнинг саломатлигини таъминлайди, келгусида меваларнинг сифатини ошириш ва уларнинг етиштирилишида самарадорликни таъминлашга ёрдам беради. Карантин чоралари орқали зараркунандалар ва касалликларнинг тарқалишини олдини олиш экосистеманинг барқарорлигини таъминлайди, мевали боғлардаги биологик хилма-хилликни сақлашга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида, соғлом мевали боғлардан юқори сифатли маҳсулотларни етиштириш имконини бериб, фермерлар учун иқтисодий фойда келтиради. Карантин чоралари орқали меваларнинг бозордаги рақобатбардошлиги ошади. Кўрилган карантин чоралари эса меваларнинг истеъмолчилар учун хавфсизликни таъминлайди. Зараркунандалар ва касалликларнинг тарқалишини олдини олиш орқали, меваларнинг сифати ва хавфсизлиги яхшиланади.

Шу сабабли, мевали боғларга шакл беришда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳаси муҳим роль ўйнайди. Ушбу соҳаларнинг самарали ишлаши мевали боғларнинг ривожланиши ва иқтисодий самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Мевали боғларга тўғри шакл беришда дарахтнинг табиий шаклини инобатга олиш муҳим. Унга зид шакл бериш дарахтнинг ўсишини ва соғломлигини бузиши мумкин. Дарахтларга шакл бериш учун энг яхши вақт, одатда, баҳор ёки кузда, яъни ўсиш даврида эмас. Бу даврда дарахтлар камроқ стрессга учрайди. Шакл бериш учун тўғри асбобларни танлаш муҳим. Кесиш асбоблари тозалиги ва шох кесишга мос бўлиши керак.
Дарахтларга шакл беришда албатта тўғри кесиш техникасига алоҳида эътибор бериш лозим. Кесишлар тўғри ва текис бўлиши керак, бу дарахтнинг зарарланишини камайтиради. Шакл беришда яна аҳамият қаратиладиган бир муҳим жиҳати бу, дарахтнинг соғломлиги ва касалликларга қарши иммунитетини ҳисобга олиш. Агар дарахт касалланган бўлса, шакл бериш унинг ҳолатини янада ёмонлаштириши мумкин.
Шу сабабдан ҳам, мевали боғларга шакл бериш жараёнида мевали боғларга жидлдий зарар келтирувчи зарарли органзимлардан эҳтиёт бўлиш лозим. Агар дарахтда зараркунандалар бўлса шакл беришдан аввал уларни бартараф этиш керак бўлади. Шу сабабли, дарахтларга шакл беришдан олдин уларнинг ҳолатини текшириш ва тўғри усулларни қўллаш муҳимдир.

Бахтигул Ғаниева
, Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати раҳбари

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🛑 Олма бити – Aphis pomi

Зарари. Олма, нок ва беҳига зарар етказиб, баргларни буриштириб
қўяди, баъзан тўкиб юборади, ёш новдаларни ўстирмай қинғир-қийшиқ
қилиб, ҳосилни камайтириб юборади, мева ширасини сўриб, сифатини
пасайтиради. Ёш мева дарахтларига катта зиён етказади.

Таърифи:
Ранги яшил, баъзан сариқ-яшил бўлади, қанотли битлар
қора рангли бўлади. Вояга етган битларнинг узунлиги 2 мм, қорин учи
қорамтир, шира найчалари қора, танаси нок шаклида бўлади.
Ҳаёт даври. Дарахтларнинг ёш новдаларида тухумлик ҳолатида
қишлайди. Баҳорда куртаклар ёзилишидан олдин личинкалар чиқиб,
аввал бўртган куртаклардаги ширани, кейинчалик барг ва гуллардаги ши-
рани сўради. Вояга етган дастлабки битлар олма қийғос гуллаган вақтгача
пайдо бўлади. Битлар ёз бўйи 15тача бўғин беради. Хонқизи, сирфид
пашшаси, олтинкўз, яйдоқчи каби фойдали ҳашаротлар битларнинг
миқдорини камайтириб туради.

Уйғунлашган кураш чоралари. Зараркунанда кучли зарарлаган шох-
ларни кўкламда қирқиб ташлаш ва уларни боғдан олиб чиқиб ташлаш ло-
зим. Ҳосил учун аҳамияти бўлмаган эркак новдалар ҳам кўкламда ва ёзда
қирқиб ташланади, чунки буларда битлар оммавий ривожланади. Битлар
60% дан ортиқ новдаларни зарарлаганда кимёвий кураш чораларини
қўллаш тавсия этилади. Куртаклар бўртиш вақтида қишлаётган зарарку-
нандаларга қарши ёғли воситаларни пуркаш энг самарали ҳисобланади.

Кураш чоралари.
Куртаклар бўртиш вақтида таркибида хлорпирифос
ёки диазинон бўлган воситаларни минерал мойлар билан аралаштириб
ишлов берилади. Вегетация даврида эса таркибида спиротетромат, тио-
клоприд, имидоклоприд, ацетамиприд ёки диазинон бўлган препарат-
лар билан ишлов берилади.
Кимёвий усул: 1. Овипрон (нефт мойлари) - 15л/га; (Алипро,
Препарат№30). Баҳорда куртаклар бўртиш вақтида ишлов берилади;
2. Конфидор, 20% эм.к - 0.2л/га (Агровитал, Багира, Брайт, Имидамакс,
Пиларкинг, Энтолучо). Бир мавсумда бир марта ишлатиш тавсия этилади;
3. Тайшин 50% - 0.03-0.08 кг/га;
4. Моспилан, 20 % н.кук - 0.2 кг/га (Ацетаплан, Ачив, А-спилан, Голд-
план, Камелот, Нестор, Нистар, Протектор, Пилармос, Тагспилан, Энто-
спилан). Бир мавсумда бир марта ишлатиш тавсия этилади.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍎 Замонавий олма териш машинаси

Weremcuk олма териш машинаси катта ҳажмдаги ва юқори самарали технологиядир. Бу машина, меваларни қўлда теришга қараганда анча тезроқ ва арзонроқ йиғиш имкониятини яратади.

Weremcuk машиналари олма теришда вибрацион тизимдан фойдаланади. Тизим ишлаганда, мевалар турғун ҳолатдан ҳаракатга келади ва териш механизмлари ишга тушади.

Машинанинг юқори қисмида олма дарахтларига етиб борадиган кенг платформа бўлади. Платформа вертикал равишда юқорига кўтарилади ва дарахтнинг юқори новдалари ўртасида ҳаракатланади. Мевалар йиғилгандан сўнг, улар махсус элеватордан ўтиб, машинанинг орқа қисмига ташилади.

Йиғилган мевалар тезда ва хавфсиз тарзда транспортировка қилинади.

Эҳтиёткорлик билан ишлаш ва махсус тизимлар меваларнинг зарарланишининг олдини олади.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


🌿 Ўсимликлар стрессни камайтиради!

🪴 Улар фақат гўзаллик учун эмас! Илмий тадқиқотлар уларнинг стресс, ташвиш ва чарчоқни камайтиришини кўрсатган.

✅ Кислород чиқариб, ҳавони тозалайди – мия яхшироқ ишлайди
✅ Яшил ранг асабни тинчлантиради – руҳий ҳолат яхшиланади
✅ Осимликлар билан шуғулланиш – стресс гормони (кортизол) тушади
✅ Табиатда вақт ўтказиш – юрак уриши секинлашади, уйқу яхшиланади

🌱 Тавсия этиладиган ўсимликлар:
💜 Лаванда – хиди асабни тинчлантиради
🌿 Фикус – ҳавони тозалайди
🍃 Алоэ вера – ҳавони намлайди
🌼 Спатифиллюм – позитив энергия уйғотади
🌴 Монстера – катта барглари стрессни камайтиради

📌 Табиати билан яқин бўлган одам камроқ асабийлашади!

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube

Показано 20 последних публикаций.