MIGRATSIYA YANGILIKLAR


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Migratsiyasi to‘g‘risida xabarlar!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


#ТАНЛОВ
🇷🇺 Россия Федерациясининг ООО "СПАР Мидлл Волга" (Москва вилояти) корхонасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун жорий йилнинг 26 ноябр куни соат 11:00 да қуйидаги йўналишларга танлов бўлиб ўтади:

- пекарь (мангал/холодный цех/горячый цех/суши);
- повар;
- кондитер.
Иш берувчи томонидан белгиланган имтиёзлар:

✅ Ҳужжат расмийлаштириш (патентга) ёрдам;

✅ Билетга ёрдам;

✅ Ётоқ жой учун ёрдам;

✅ Овқатга ёрдам;

✳️ Танлов жараёнида батафсил тушунтирилади.

Номзодлар учун талаблар:

✅ - 20 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркак ва аёллар;

✅ рус тилини мулоқот даражасида билиш;

✅ соғлом ва судланмаган бўлиши;

✅ Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

✅ Ойлик иш ҳақи иш тури, бажарилган иш ҳажми, сифати ва иш соатига қараб тўланади.

Танлов ўтказиладиган манзил:

Жиззах "Ишга марҳамат" мономаркази биносида бўлиб ўтади. Манзил: Жиззах шаҳар, Жиззахлик МФЙ, Ш.Рашидов шох кўчаси 44 уй.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇩🇪 Германияга оилам билан ишлашга кетсам бўладими?

"Чет элга фарзандларингизни тилга ўқитмасдан, турмуш ўртоғингизни тайёрламасдан олиб кетиш хато фикр, деб ўйлайман"

Алишер Содиқов,
Германия Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистондаги лойиҳалари масъул ходими.


🇰🇷SPAS электрон базасидаги фуқаролар маълумотларини тасдиқлаш жараёнлари тезлаштирилади

Миграция агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси масъул ходимлари ва Корея инсон ресурсларини ривожлантириш ташкилоти (HRDK) вице-президенти Лим Сеюнг Мук ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

"SPAS - фуқароларнинг маълумотларини сақловчи ва иш берувчиларга етказувчи электрон база"

Учрашувда ҳамкорликни янада ривожлантириш, SPAS электрон базасидаги ўзбекистонлик 4 000 дан ортиқ фуқаронинг маълумотларини иш берувчиларга етказиш жараёнини тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Бу нима дегани?
Номзодлар ҳақида SPAS базасига киритилган маълумотларни Корея инсон ресурсларини ривожлантириш ташкилоти ходимлари 3 ой давомида кўриб чиқади. Тасдиқланганидан кейингина номзоднинг маълумоти иш берувчига кўринади ва улар орасидан ўзига керакли ишчини танлаши мумкин бўлади. Агар номзод SPAS базада тасдиқланмайдиган бўлса, иш берувчи уни тўғридан-тўғри танлаб ололмайди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Миграция соҳасида қандай ўзгаришлар бор?

“Хорижга ишлаш учун кетмоқчи бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш тизими замон талабига мослаштирилади. Шунингдек, мазкур йўналишда халқаро тан олинган дастурлар ва малака сертификатлари жорий қилинади.”


“Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇩🇪🇺🇿Германияда ижарага уй топиш (Wohnung) учун нималарни билиш керак?

Бу ҳақда Германия Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистондаги лойиҳалари масъул ходими Алишер Содиқовдан эшитамиз.

@uzmigration


🇯🇵 JICA Ўзбекистон фуқароларини Японияга ишга жалб қилишга кўмаклашади

Миграция агентлиги ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари (JICA) билан учрашув ўтказилди.

Унда 2023 йил июль ойида имзоланган Ўзбекистонда JICA ташаббуси билан "Японияда бандлик имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг саноат соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш" лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини Японияга махсус малакали ишчи ва техник стажёрлик дастури бўйича қурилиш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга ишга жалб қилишга кўмаклашиш, уларни мақсадли тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇩🇪🇺🇿
"Иш жойингизни алмаштиришдан олдин ўзингизни германиялик иш берувчининг ўрнига қўйиб кўринг!"

Алишер Содиқов,
Германия Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистондаги лойиҳалари масъул ходими.


📛 Аралашма, “куясан”!

Фирибгар Англияга ишга юбормоқчи бўлди ва қўлга олинди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди. Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.У. фуқаро Д.Н. ва бошқаларнинг ишончига кириб, 3 нафар фуқарони танишлари ёрдамида Англияга ишга юбориши ва виза олиб бериши эвазига 12 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, чет давлатга ишга юбориш мамлакатимизда лицензияланган фаолият тури ҳисобланади. Ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда айни вақтда лицензия асосида 16 та Хусусий бандлик агентлиги фаолият юритиб келмоқда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇩🇪Германияга бориб ишлаш аслида осон...

Бугундан бошлаб, ижтимоий тармоқларимизга кўп йиллардан бери Германияда яшаб, ишлаб катта тажриба тўплаган ватандошимиз, Германия Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистондаги лойиҳалари масъул ходими Алишер Содиқовнинг фикрларини жойлаб борамиз.


❗️Qozog'iston Respublikasi hududida bo'lib turgan xotin-qizlar diqqatiga!

2024-yil 18-nobyabr kuni Toshkent vaqti bilan soat 15:00 da Qozog'iston Respublikasi hududida bo'lib turgan ayollar – o'zbekistonlik xotin-qizlar uchun videokonferensaloqa shaklida sayyor qabul o‘tkazilishi rejalashtirilgan.

Sayyor qabulda ayollar o‘zlarini qiynayotgan muammolar yuzasidan murojaatlarini Migratsiya agentligi va tegishli tashkilotlar vakillariga aytishlari mumkin.

👉Mazkur onlayn sayyor qabulda ishtirok etish uchun soat 15:00 da quyidagi havolaga o‘ting:
https://t.me/Qozogiston_2024_xotin_qizlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Muhojirlar pul mashinasimi?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Миграция соҳасида қандай ўзгаришлар бор?

"2024 йил 1 декабрдан бошлаб хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараваридан 4 000 бараваригача туширилади"

“Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори.


🇰🇷🇺🇿Кореяга БЕПУЛ виза олмоқчимисиз? Унда иш берувчидан тавсияномани қўлга киритинг!

Ўзбекистонликлар учун Кореяда Е-8 визаси бўйича янги имкониятлар очилмоқда.

"Е-8 – Корея қонунчилигига мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасига хорижий ишчиларни мавсумий жалб қилиш визаси ҳисобланади"

Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси ва Корея Адлия вазирлиги вакиллари ўртасида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон фуқаролари учун Е-8 визасини қай тартибда амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. 2025 йилдан бошлаб ушбу виза тури бўйича минглаб фуқароларимиз Кореяда ишлашлари режалаштирилмоқда.

Е-8 визаси билан Кореяга кириб келган фуқаролар қонуний ишлашни давом эттирса, кейинчалик Е-7 визасига ўзгартириши ва оила аъзолари билан бирга Кореяда яшаб меҳнат қилишлари мумкин бўлади.

E-7 – малакали мутахассислар ва техник ходимларнинг Корея Республикасида фаолият юритиши учун 1 йилдан 3 йилгача муддатга бериладиган кўп мартали (мулти) виза туридир.


AKT vaziri Sherzod Shermatov xorijiy til biladigan insonlarni ishga chaqirmoqda

U o‘zining Telegram kanalida 🇩🇪nemis, 🇰🇷koreys, 🇯🇵yapon, 🇹🇷turk, 🇸🇦arab tillaridan birida ravon so’zlasha oladigan kadrlarga yuqori maoshli ishga taklif qilishi haqida ma’lum qildi. Bunda nomzodlar chet el kapitali ishtirokidagi IT Park rezidenti bo'lgan kompaniyalarda ishlashi mumkin.

Tillar kesimida bo‘sh ish o‘rinlari soni quyidagicha;


🔹nemis tili — 800+ bo‘sh ish o‘rni;
🔹koreys tili — 300+ bo‘sh ish o‘rni;
🔹yapon tili — 300+ bo‘sh ish o‘rni;
🔹turk tili — 200+ bo‘sh ish o‘rni;
🔹arab tili — 200+ bo‘sh ish o‘rni.

Agar siz ushbu tillardan birini bilsangiz va ingliz tilini kamida B1 darajasida o‘zlashtirgan bo‘lsangiz, unda quyidagi havola orqali ariza yuborishingiz mumkin:

📝 https://forms.gle/FNcjS6ZPtZgqoDoeA

Ish joyi xalqaro kompaniyalarning O‘zbekistondagi ofislarida bo‘ladi


Немис тили ўқув курсига ўқишга таклиф этилади!

Германияда ишлаш истагида бўлган, лекин немис тилини билмайдиган фуқаролар учун хусусий ўқув маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган немис тили ўқув курсига ўқишга таклиф этилади.

Рўйхатдан ўтиш.

Ўқув курси Жиззах шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида ташкил қилинди.

Немис тилини иш берувчи талаби доирасида ўзлаштирган фуқаролар Миграция агентлиги томонидан Германиядаги салоҳиятли корхоналарда ишга жойлаштиришда кўмаклашилади.

Бўш иш ўринлари бўйича маълумот


#Германия'да ишлашни хохлайсизми?

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун қуйидаги йўналишларда ишга таклиф этилади:

1. Хамширалик иши, юк машина ва қишлоқ хўжалик техникаларини бошқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, инженер, электрик, меҳмонхона ва гастрономик, омборхона ва қассобчилик иши йўналишлари.

Батафсил маълумот:

2. Ausbildung касбий таълим йўналиши бўйича батафсил маълумот:

Рўйхатдан ўтиш


Германия давлатига "CLAAS" концерни филиалларига фуқаролар ишга таклиф этилади!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германиянинг "CLAAS" ташкилоти филиалларига қишлоқ хўжалиги техникалари механиги йўналишида фуқароларни ишга таклиф этади.

Афзалликлари:
🔹ойлик маош 2500 евро (брутто);
🔹ҳафтада 5 кунлик иш;
🔹яшаш жойи топишга кўмак;
🔹тиббий суғурта;
🔹немис фуқаролари билан бир хил меҳнат шароитлари;
🔹аэропортдан иш жойигача бепул трансфер;

Номзодлар учун талаблар:
🔹18-42 ёшгача бўлиши;
🔹Немис тилидан Б1 даража сертификат (Гёте, ÖсД ёки ЭCЛдан);
🔹Механика соҳаси бўйича олий таълим ёки ўрта махсус таʼлим дипломи;
🔹Б тоифа ҳайдовчилик гувоҳномаси;
🔹Судланмаган ва соғлом бўлиш;

☎️Мурожаат учун:
1282 қисқа рақами ёки 71 200-00-61, 71 202-33-55


🇯🇵 #Япония'да ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Японияда "техник стажёрлик" ва "махсус малакали ишчи" дастурлари бўйича ишга таклиф этилади.

Техник стажёр дастури:
📍18-35 ёшгача;
📍Япон тилини JLPT N5 (бошланғич) даражада билиши;
📍мактаб, лицей, коллеж (техникум)ни тамомлаган;
📍ойлик иш ҳақи: 1000-1500 доллар

Махсус малакали ишчи дастури:
📍18-35 ёшгача;
📍Япон тили сертификати : JLPT N4 даражада;
📍мактаб, лицей, коллеж (техникум)ни тамомлаган;
📍малакани тасдиқловчи ҳужжат (“Prometric” малака сертификати)га эга бўлиши;
📍Ойлик иш ҳақи: 1200-2000 доллар (соҳасидан келиб чиқиб).

📍умумий талаб: жисмонан соғлом, Ўзбекистондан чиқишга ва Японияга киришга тақиқи бўлмаслиги ва камида 3 йил ишлашга тайёр бўлиши лозим.

Рўйхатдан ўтиш:


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Миграция соҳасида қандай ўзгаришлар бор?

“Битирувчилари энг кўп халқаро сертификат олган 50 нафар ўқитувчига 50 миллион сўмдан субсидия тўланади”


“Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори
.


🇯🇵Японияда ишчи кучига бўлган талаб кундан кун ортиб бормоқда.

Бу ҳақда Миграция агентлиги раҳбарияти ва Япониянинг Хоккайдо Қишлоқ хўжалиги уюшмаси Жамоат фаровонлиги жамияти бошқаруви раиси бошчилигидаги делегация ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

"Биз аҳолимиз сони камайиб бораётгани боис Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилишни кўриб чиқаяпмиз.
Ўзбекистон фуқаролари Японияда тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаши мумкин. Япон тилига ўқитиш ва бу борадаги алоқаларни ривожлантириш асосий ҳамкорлик йўналишларимиз бўлади",

— деди Япониянинг Хоккайдо Қишлоқ хўжалиги уюшмаси Жамоат фаровонлиги жамияти бошқаруви раиси Мамору Нишимото.

Показано 20 последних публикаций.