Суяклар мустаҳкам бўлишига қарамай, суяк тўқималарининг тикланиши ёш ўтиши билан секинлашиб боради. Скелет билан боғлиқ энг кўп тарқалган касаллик остеопороз ҳисобланади ва унинг ривожланишига зарарли одатлар, гормонал ҳамда ёш билан боғлиқ ўзгаришлар, айниқса, рационда кальцийнинг етишмаслиги сабаб бўлади. Ёши катта одам 50 ёшга қадар 1000 миллиграмм, 50 ёшдан кейин эса 1200 миллиграмм кальций истеъмол қилиши керак.
Суяк, тиш, тоғайларни мустаҳкамлаш, холестерин миқдорини назорат қилишга ёрдам берадиган кальций, шунингдек, қалқонсимон, буйрак усти бези ва репродуктив саломатлик учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади, қон ивишининг меъёрда бўлишига ҳисса қўшади.
Таомнинг микроэлементлар, хусусан, кальцийга бой бўлиши организм учун муҳим саналади. Аммо кальцийнинг организмга сингиши учун бошқа моддаларнинг роли ҳам борлигини ёддан чиқармаслик керак.
@afiya_complex_admin+998771731212