Репост из: YURISTKADR
Адвокатлар кунини белгилаш жуда осон.
Қозоғистонда бугун, яъни 5 декабрь адвокатлар куни экан. Озарбайжонда 28 декабрь, АҚШда ва Россияда 1 май, Украинада 8 октябрь, Бразилияда 11 август, Хиндистонда 3 декабрь адвокатлар куни сифатида нишонланади. Умуман, кўплаб мамлакатларда юристлар ёки адвокатлар куни касбий байрам куни сифатида белгиланган.
Ўзбекистонда ҳозирча адвокатлар ёки юристлар куни расмий ёки норасмий тарзда нишонланмайди.
Хўш, бизда бирор-бир кунни “адвокатлар куни” деб белгилаб бўлмайдими, ёки шу қадар қийин ишми бу нарса?
Асло ундай эмас. Юқоридаги мамлакатларнинг деярли барчасида адвокатлар куни ҳукумат ёки давлат органлари томонидан эмас, адвокатлар ва юристларни бирлаштирган ассосациялар ёки уюшмалар томонидан эълон қилинган.
Демак, бизда ҳам Ўзбекистон Адвокатлар палатаси адвокатларнинг таклиф ва истакларини ҳисобга олиб, битта йиғилиш ўтказадида, маълум бир кунни “Адвокатлар куни” деб эълон қилади, бўлди.
Келинглар, шундай қилайлик.
👉@yuristkadr