АДВОКАТ 24


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Сизнинг адвокатингиз.
Ҳуқуқий масалалар.
Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг.
Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг!
Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг.
☎️ Бизнинг телефон
+998338342403

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Ходимга моддий ёрдам учун пул берилганда солиқ оқибатлари қандай бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 378-моддаси 1-бандига асосан ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда (жумладан, бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган моддий ёрдам) — солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда жисмоний шахслар даромад солиғидан озод этилади ва шахсий жамгариб бориладиган пенсия хисобварағига ажратма (ШЖБПХ) хисобланмайди.

Солиқ кодекси 403-моддаси, 1-қисмига асосан юқорида кўрсатилган моддий ёрдам ходимнинг бошқа даромади бўлганлиги учун ижтимоий солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди ва (суммасидан қатъий назар) ижтимоий солиқ хисобланмайди.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Хусусий секторда ишловчи аёлларга давлат томонидан тўланадиган “декрет пули”.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб барча юридик шахсларда (бюджет ташкилотларидан ташқари) охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга нафақа тайинлаш санасида белгиланган минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;
юридик шахсларнинг ушбу ходималар олдидаги мажбуриятлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажмида камайтирилади.  (07.03.2022 й. ПФ-87-сон, 2-б.)

2024 йил 1 майдан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм этиб белгиланган.

20.09.2022 йилдаги 515-сон ВМҚга асосан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси минимал истеъмол харажатларининг (МИХ) 4 баравари миқдорида Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади. МИХнинг 4 баравари – 2 592 000 сўм;

Корхона "декрет"га чиқаётган ходимасига ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаб чиқаради. Агар унинг суммаси:

МИХнинг 4 бараваридан ортиқ бўлса – корхона ходимага фарқни ўз ҳисобидан тўлайди;
МИХнинг 4 бараварига тенг ёки ундан кам бўлса – корхона нафақа тўламайди.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Chiqindidan qarzi borlar elektrdan uzilishi haqidagi xabarlar asosga ega emas. Aslida gap nimada?

Ijtimoiy tarmoqlarda “Toza Makon-billing” dasturiy kompleksi ishga tushirilishi munosabati bilan 31-oktyabr soat 23:50 dan 5-noyabr soat 23:50 gacha profilaktika ishlari olib borilishi sababli chiqindi uchun barcha turdagi to‘lovlarni amalga oshirish imkoni bo‘lmasligi, natijada elektr energiyasi ham o‘chirilishi haqida xabarlar tarqalgan.

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ xabar berishicha, ushbu xabarlar haqiqatga to‘g‘ri kelmaydi. Chiqindidan qarzi borligi uchun elektrdan o‘chirish tartibi mavjud emas.

Ammo Prezident farmoniga asosan sal boshqacharoq tartib joriy etiladi. Ya’ni kimningdir chiqindidan qarzi bo‘lsa, elektr uchun to‘lov amalga oshira olmaydi. Toki chiqindidagi qarzini to‘lamaguncha, elektr hisob raqamingiz uchun pul tashlay olmaysiz.

Lekin bu chiqindidan qarzi borligi uchun to‘g‘ridan to‘g‘ri "sveti" o‘chiriladi, degani emas. Masalan, sizning elektr hisob raqamingizda 500 ming so‘m pul oldindan to‘lov mavjud, deb tasavvur qilaylik. Va siz chiqindidan ham qarzdor bo‘lib qoldingiz. Lekin bu qarzni to‘lamayapsiz. Shunda siz elektr hisobingizga pul tashlay olmaysiz. Lekin "svetingiz" o‘chirilmaydi, chunki hisobingizda 500 ming so‘m pul bor. O‘sha pul tugamagungacha hech kim sizning "svetingizni" o‘chirmaydi.

Qachonki hisobingizda pul tugab qolsa va siz chiqindidagi qarzingizni to‘lamasangiz, tabiiyki, shundagina "svetingiz" ham o‘chadi. Chunki yuqorida aytganimdek, elektr hisobiga pul tashlay olmaysiz.

Chiqindidan qarzingiz yopilishi bilan, elektrga ham pul tashlashingiz mumkin bo‘ladi. Bor gap shu.

❗️Mazkur tartib 2024-yilning 1-noyabridan butun respublika bo‘ylab chiqindidan 3 oylik qarzi bor shaxslarga nisbatan joriy etiladi. 2025-yil 1-yanvardan esa chiqindidan 1 oylik qarzdorlarga qo‘llanadi.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


❗️Янги ўзгаришлар: меҳнат таътили ва иш ҳақи бўйича муҳим янгиликлар

Президент томонидан имзоланган янги қонунга асосан Меҳнат кодексига бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилди. Бу ўзгаришлар ходимларнинг иш ҳақи, меҳнат таътили ва ишдан бўшаш пайтидаги ҳисоб-китобларга тааллуқли. Қуйида бу ўзгаришларни аниқ мисоллар билан тушунтириб берамиз:

👉 Иш ҳақи сақланмайдиган таътил муддати чекланди:
Унга кўра , энди иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йиллик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. Масалан, агар ходим 2024 йилнинг январь ойида 1 ой, март ойида 1 ой ва июнь ойида 1 ой иш ҳақи сақланмайдиган таътил олган бўлса, 2024 йилдаги таътиллари жами 3 ойни ташкил қилгани учун қўшимча таътил ололмайди.

👉 Якшанба кунлари меҳнат таътилига қўшилмайди.
Янги қоидага кўра, агар бу 30 кун ичида 4 та якшанба куни бўлса, ходимнинг таътил кунлари 24 кун шаклида ҳақ тўланади..

👉 Ишдан бўшашда таътил учун компенсация ҳисоблашда ҳам якшанба кунлари қўшилмайди:
Янги қоидаги кўра, ходимда 24 кунлик меҳнат таътилидан фойдаланмаган кунлари бор ишдан бўшаётганда унга компенсация тўланиши керак. Агар ушбу 24 кунлик даврда 3 та якшанба куни бўлса, бу кунларга компенсация тўланмайди.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Банк сизга қуйидаги ҳужжатларни бепул беришга мажбур!

Рўйхат рақами 3030 бўлган Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган Низомнинг 10-бандига кўра банк истеъмолчининг талабига кўра қуйидаги ҳужжатларнинг банк томонидан тасдиқланган нусхаларини бепул (битта банк хизматини кўрсатиш шартномаси бўйича бир марта) беришга мажбур:

▫️банк ва истеъмолчи томонидан имзоланган банк хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартномасини;

▫️ истеъмолчи томонидан берилган ариза (агар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай аризанинг расмийлаштирилиши мажбурий бўлса ёки банкнинг ички қоидаларига асосан банк хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиш чоғида бундай аризани расмийлаштирилиши шарт бўлганда);

▫️ истеъмолчига кредит берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ордер, тўлов топшириқномаси, электрон тўлов воситасига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома);

▫️ кредит шартномалари бўйича истеъмолчи томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).

Банк истеъмолчининг талабига кўра мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни уларни тайёрлаш харажатларидан ошмайдиган ҳақ эвазига чекланмаган тарзда тақдим этиши мумкин.

Бундай ҳужжатларни тақдим этишнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, бу ҳақида банк томонидан истеъмолчига асосли равишда ёзма хабар берилиши керак.

Эътибор беринг! Низомнинг 12-бандига кўра истеъмолчининг тегишли сўрови банкда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш иш куни ичида банк хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартнома, истеъмолчи томонидан берилган ариза ва истеъмолчига кредит берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда бир иш куни ичида кредит шартномалари бўйича истеъмолчи томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Эндиликда камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

Яна бир янгилик – иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.

Бунда ҳар бир маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож, билимга чанқоқ ёшлар саралаб олиниб, иқтидори аниқланади. Уларнинг салоҳиятига мос хорижий олийгоҳ танланиб, тайёргарлик курсларида ўқитилади.

Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Энергетика, транспорт, урбанизация, замонавий архитектура, тиббиёт йўналишларида “Эл-юрт умиди” жамғармаси квоталари кўпайтирилади.

Бундан ташқари, дунёнинг нуфузли “топ-100” олийгоҳларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган ёш олимларга уй-жой учун 10 йил муддатга 800 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади.

Нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар учун бир марталик пул мукофоти миқдори 5 карра оширилади.

Ҳарбий олийгоҳларнинг намунали тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади.

Ёшларни илмга қизиқтирувчи медиа контентлар, энг яхши интеллектуал шоулар яратишга Ёшлар агентлиги томонидан 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.

Ёшларда табиатга меҳрни ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун “Яшил ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ташкил қилинади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Иш берувчи томонидан ходимни ишга олаётган вақтида қуйидаги тоифадаги ходимларга даслабки синов муддати берилмайди.

👉 ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

👉 захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

👉 давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

👉 тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

👉 ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

👉 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

👉 ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

👉 ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

👉 жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Кафилликдан воз кечса бўладими?

Кўпчилик ўйлайдики, кредитга кафиллик шартномасини тузгач, кейинроқ ундан воз кечиш мумкин ва осон. Лекин аслида бундай эмас. Кафиллик қарздор мажбуриятлари бўйича кафилда ҳам мажбурият вужудга келтиради. Қонунчиликка кўра шартномани бир томонлама бекор қилиш, яъни кафилликдан бир томонлама воз кечишга йўл қўйилмайди.

Масалан, кафил шартнома тузганидан кейин ишидан айрилса, касал бўлиб қолса, қарздор (кредит олган таниши) билан жанжаллашиб қолса ҳам кафиллик ўз кучида қолаверади. Кафиллик шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун банк билан келишиш керак бўлади, банк эса ҳеч қачон ўз таъминоти зарарига ҳаракат қилмайди. Кафиллик қачонки кредит қарзи тўлиқ тўланганда, қарз мажбурияти бошқа шахсга ўтказилганда ёки кафиллик муддати ўтиб бўлгандан кейин тугайди.

Яна бир йўли кафилни алмаштиришни сўраб банкка мурожаат қилиш, агар томонлар келишса кафилни бошқа шундай шахсга алмаштириш мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


❗️Эндиликда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади

✅ Бу бўйича Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🚫 Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


#Диққат

❗️Судлар энди никоҳдан ажралиш ишларида муҳлат тайинламаслиги мумкин

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди - қонун сенатда кўриб чикилмокда !!!

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Жисмоний шахс ҳам банкрот деб топилиши мумкин

Қарздор жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор жисмоний шахс томонидан бажарилмаган ҳамда қарздор жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробарини ташкил этса, қарздор жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари ҳисобланади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


ЎРТАДА НИЗО БЎЛМАСА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА АЖРИМ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Алоҳида яшовчи эр-хотинни никоҳдан ажратишни қайд этиш уларнинг биргаликда берган аризаларига асосан, улардан бирининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани бериш учун ФҲДЁ органига кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки эр-хотин доимий яшаётган ёки вақтинча турган жойдаги ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

1️⃣ Мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинларнинг никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризаси;

2️⃣ Шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспорт;

3️⃣ Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Жиноят туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилганда, давлат божидан озод этилади.

Одатда жиноят натижасида етказилган зарар суммаси оз миқдорни ташкил қилмайди. Бизнинг мижоз ҳам суддан етказилган зарар сифатида жавобгардан 500 млн ундиришни сўраган. Энди тасаввур қилиб кўринг 500 млннинг 4 фоизи қанча бўлади? 20 млн сўмни ташкил қилади. «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддаси биринчи қисми 5-хатбошисига кўра жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар давлат божидан озод қилинган.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


Алимент тўлаётган ходимнинг ойлигидан 50 фоизгача ушлаш мумкинми ёки 70 фоизгачами?

Меҳнат кодексининг 270-моддасига асосан Ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг эллик фоизидан ошиши мумкин эмас. Бироқ мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра,  алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликдан ушлаб қолиш миқдори ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг етмиш фоизидан ошиши мумкин эмас.

Яъни алимент мажбурияти мавжуд бўлган ходимнинг 70 фоизгача ойлигидан ушлаш мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz


ҚАРЗНИ БЎЛИБ-БЎЛИБ ТЎЛАСА БЎЛАДИМИ?

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 32-моддасига кўра ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижрони қарздор тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақли.

Ижро ҳужжатини ижро этиш кечиктирилган тақдирда, ижро этишни кечиктирган суд ёки бошқа орган томонидан белгиланган муддат ичида ижро ҳаракатлари амалга оширилишига йўл қўйилмайди.

❗️Қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган хатлов кечиктириш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган тақдирда кечиктириш муддатига олиб ташланади.

Ижро ҳужжати бўлиб-бўлиб ижро этилган тақдирда, ижро ҳужжати уни бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган қисм ва муддатлар бўйича ижро этилади.

Демак, бу ҳолатда МИБ ходими ёки қарздор ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Мулкни сотиш учун хотин (эр) нинг розилиги шарт.

Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим.

Кўрсатилган битимни тузишга нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олинмаган эр ёки хотин мазкур битим амалга оширилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил давомида бу битимни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақлидир.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи қайтариб бериладими?

Бундай вазият  иш берувчи ва ходимлар ўртасида тез-тез такрорланадиган ҳолатлардан бири саналади. Янги меҳнат кодексида бу қандай тартибга солинган? Кодексининг 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас. Яъни ходимга ортиқча тўланган иш ҳақини иш берувчи қайтариб ола олмайди.

Аммо кодекс қуйидаги ҳолатларда истесно белгилайди:

👉 ҳисоблашдаги хатолик;

👉  агар якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи  орган томонидан ходимнинг меҳнат нормаларини бажармаганликдаги айби эътироф этилган бўлса;

👉  ходимнинг суд томонидан белгиланган ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) сабабли ходимга ортиқча иш ҳақи тўланган бўлса.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинмайдиган тўловлардан ушлаб қолишлар амалга оширилиши мумкин эмас.


Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Хусусий секторда ишловчи аёлларга давлат томонидан тўланадиган “декрет пули”.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб барча юридик шахсларда (бюджет ташкилотларидан ташқари) охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга нафақа тайинлаш санасида белгиланган минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;
юридик шахсларнинг ушбу ходималар олдидаги мажбуриятлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажмида камайтирилади.  (07.03.2022 й. ПФ-87-сон, 2-б.)

2024 йил 1 майдан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм этиб белгиланган.

20.09.2022 йилдаги 515-сон ВМҚга асосан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси минимал истеъмол харажатларининг (МИХ) 4 баравари миқдорида Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.

Корхона "декрет"га чиқаётган ходимасига ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаб чиқаради. Агар унинг суммаси:

МИХнинг 4 бараваридан ортиқ бўлса – корхона ходимага фарқни ўз ҳисобидан тўлайди;
МИХнинг 4 бараварига тенг ёки ундан кам бўлса – корхона нафақа тўламайди.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Вужудга келган қарздорликни ундириш масаласини давом эттирамиз.

Одатда даъвони таминлаш чораларини кўпчилик қарздорликни ундирмоқчи бўлган тадбиркорлар қўлламайди. Даъвони таминлаш чораси нима? Иқтисодий процессуал кодекснинг 94-моддасига асосан қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари ҳисобланади.

👉 жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш;

👉 жавобгарга муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш;

👉 бошқа шахсларга низо предметига алоқадор бўлган муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш;

👉 даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш;

👉 мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилган тақдирда, мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш;

👉 низоли мол-мулк бузилишининг, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклатиш;

👉 низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказиш.

Яъни давони таъминлаш бу қарздорнинг мол мулкни сотиб юбориш ҳавфини олдини олади.

Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза судга даъво аризаси билан бир вақтда ёки ишни юритиш жараёнида берилиши мумкин.

Даъво аризаси билан бирга берилган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш билан бир вақтда, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд томонидан кўриб чиқилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz


Умумий мулк бўлган меросни тақсимлаш

Мерос масаласида шахс вафитидан кейин меросхўрлар ўртасида турли низолар пайдо бўлади. Фуқаролик кодексининг 1114-моддасига мувофиқ, умумий биргаликдаги мулк иштирокчисининг ўлими умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқдаги унинг улушини аниқлаш ва тақсимлаш ёхуд вафот этган иштирокчининг улушини ажратиш учун асос бўлади. Бу ҳолда мерос вафот этган иштирокчининг улушига тўғри келадиган умумий мол-мулкка нисбатан очилади. Яъни биринчи навбатда умумий мол-мулкни нотариус томонидан бўлиниши керак бўлади. Бунда меросни тақсимлаш ҳаёт бўлган шахснинг умумий мол-мулкдаги улушига эмас, вафот этган шахснинг улушига қаратилади. Яъни масалан, умумий мол мулк иккита 2 хонали уй бўлса, нотариус умумий биргаликдаги мулкни 50/50 фоизида бўлиб берадиган бўлса биринчи икки хона уй ҳаёт бўлган умумий улишдаги шахсда қолади ва мерос объектига киритилмайди, меросхўрларга эса меросдан улуш вафот этган шахсга тегишли иккинчи 2 хонали уйдан тақсимланади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Бизнинг канал:
@advokat24uz

Показано 20 последних публикаций.