Адвокат Мукадамов


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Жиноий ишлар бўйича АДВОКАТ (по уголовным делам)
Для связи (алоқа учун): @mukadamov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Аэропортда (на учиб кетаётганингизда, на қайтиб келаётганингизда) ҳеч кимдан, ҳеч нима қабул қилиб олманг, қасам ичсаям, муқаддас китоблардан гапирса ҳам, катта пул таклиф қилсаям, чиройли жувон битта бераман деб нозланса ҳам, эконом классингизги бизнес класс қилиб бераман деса ҳам, ичини очаман, ўзингиз кўриб, текшириб оласиз деса ҳам, ана, буларни чегарасидан ўтдику, ҳаммаси жойида деса ҳам-ҚАБУЛ ҚИЛМАНГ!

Қамалиб кетасиз! Ҳеч ким сизнинг чўпчагингизни эшитиб ҳам ўтирмайди!

Болаларингизга, ўғлингизга, қизингизга, ота-онангизга, эрингизга, хотинингизга, дўстингизга, барча таниш-билишларингизга тушунтиринг шуни!

Максимал тарзда шу постни улашинглар, айнан сизнинг яқинингиз шу ҳолатга тушиб қолиши мумкин, олдини олиб максимал тарзда репост (поделиться, переслать, share) қилинглар.

“Ўтган гал ҳеч нарса бўлмадику” деб аҳмоқона фикрларга берилманглар, кўза кунда эмас, кунида синади.

Адвокат Мукадамов Бобир


«Онамга дори олиб боринг, илтимос» ёки яхшилик қиламан десангиз қамалишга ҳам рози бўлинг.

Аэропортда, Ҳиндистондан Ўзбекистонга, бир ҳафталик саёҳатдан кейин ўз уйига қайтаётган эркакнинг олдига ёшгина ўзбек жувони келиб, “Онамга дори олиб боринг, илтимос” деб, бир қути бериб юборди, Тошкентда божхона текширувида унинг ичидан психотроп дори воситалари топилди.

Тергов бўлди, суд бўлди, эркак 5 йилга қамалди.

Аэропортда яхшилик қиламан десангиз қамалишга ҳам рози бўлинг.

Адвокат Мукадамов Бобир


20$ (йигирма доллар) ни деб 7 йилга қамалган йигитча ҳақида.

Дубайдан Тошкентга парвоз қилаётган йигитчага “Илтимос, шуни ўзингиз билан олиб ўтинг, ҳар бир коробкаси учун 20$ берамиз” деб телефон бериб юборишди.

Ичидан гиёҳвандлик моддаси топилди Тошкент аэропортида. Тергов бўлди, суд бўлди, йигитча 7 йилга қамалди.

Ҳеч қачон, ҳеч кимдан етказиб бериш учун аэропортдан нарса (телефон, дубайский шоколад ва ҳ.к.) қабул қилиб олманг. Тергов ҳам, суд ҳам бу нарса сизники эмаслиги ҳақидаги важларингизни инобатга олмайди!

Битта судьяга “Нега унақа оғир жазо бердингиз, нарса уники эмаслигини билардингизку” десам, “Бунақаларга раҳмингиз келмасин, пул учун ватанини ҳам сотиб юборади бунақалар” деб жавоб берди.


Янги йилдан янги офисга кўчишни хоҳлайсизми?

Ассалому алейкум ҳурматли ҳамкасблар! Тошкентнинг қоқ юрагида (Бродвей (Сайилгоҳ) 7 та адвокат, 1 та адвокат стажери ва 1 та амалиётчи-талаба учун барча зарур шароитларга эга жойим бор.

Шартлари бўйича алоҳида, индивидуал тарзда келишиб оламиз.

Маълумот учун: +998 90 999-99-60
Тг @mukadamov

P.S. Амалиёт ўташ текин, адвокатлар офис ижараси учун тўлов қилиши керак бўлади. Қиммат эмас.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




Яхши дам, меҳнатга ҳамдам. Дубай гўзалликларидан сизлар ҳам баҳраманд бўлинглар


Ғ.Дўстов суд залидан озод қилинди ❗️


Иккита хотини борлар, боласига алимент тўламаганлар газ муаммоси, метан заправкадаги суткалаб навбатлар ҳақида гапириши қайси қонунда таъқиқланганини қидириб топа олмадим.


Спиртли ичимликлар ичманг, ўласиз.


Тадбир ўхшамай қолипти, кимнидир ҳаётини сақлаб қолдимми шунда?


Тасодифан билиб қолдим, бугун бўлиб ўтадиган тезкор тадбирда мансабдорлардан бири пора олаётган пайтда қўлга тушади.

Пора олманг.


01 888 BBB авторақами сотилганидан давлат қанча фойда топди?

Шу рақам аукционда деярли 1 млрд. сўмга сотилганини кўпчилик ҳазм қила олмай, роса негатив изоҳлар ёзганини гувоҳи бўлдик.

Одамларимиз жазавага тушиб “Одамларга яхшилик қилса бўлмасмиди?”, “Ҳаром топган бу пулни”, “Масжид қурса бўлмасмиди охиратини ўйлаб?”, “Минглаб талабаларни контрактини тўлаб қўйса бўлмасмиди?”, “Қийналган, оч-наҳор етим-есирларга берса бўлмасмиди?”, “200 грамм темир бўлагига ҳам шунча пул тўлайдими?” каби сон-саноқсиз негатив ёғдиришди.

Қонунчиликдан, аукциондан тушган пуллар тақсимотидан хабари бор профессионал ҳуқуқшунос, адвокат сифатида авторақамлар шунақа қиммат нархларда сотилишидан жуда ҳам хурсандман. Нега?

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2017 йилдаги 683-сонли Қарорининг 3-бандига мувофиқ, давлат рақами белгиларини аукцион орқали сотилишидан тушган маблағнинг БҲМнинг 3,5 баравари (ҳозирги кунда 1.312.500 сўм) шу тунукани ясаш учун ушлаб қолиниб, қолган 80 фоизи-Давлат бюджетига (муҳокама қилинаётган рақам мисолида айтадиган бўлсам, деярли 800 млн сўм давлат бюджетига йўналтирилади), 20 фоизи-ИИВ моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар махсус жамғармасига юборилади.

Давлат бюджетидан ўқитувчилар, врачлар, давлат хизматчиларига ойлик, пенсиядаги ота-онангиз, бобо-бувингизга пенсия, ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламга ёрдам пули берилади, бузилган йўллар таъмирланади, инфраструктура объектлари қурилади ва ҳ.к.

Шунинг учун бу ишда, бировни чўнтагини ковламасдан, унга ақл ўргатмасдан, қанча катта пулга сотилса, шунча хурсанд бўлиб юришимиз керак. Эсланг, илгари таниш-билиш қилиб, бировга пора бериб олинарди шу рақамлар.

P.S. Олийгоҳларда “суперконтракт” гуруҳлари жорий қилиш, авторақамларнинг аукцион орқали сотилиши ташаббускори ўзимман.

Адвокат Мукадамов Бобир


Репост из: Akbar Tashkulov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌐 Энди lex.uz да ҳуқуқий саволларга сунъий интелект жавоб беради.

🌐 AI will answer to legal questions in lex.uz platform

🌐 Теперь искусственный интеллект будет отвечать на правовые вопросы в lex.uz.

Facebook | Instagram | LinkedIn


Пулингиз йўқми? Муаммолар гирдобидан чиқа олмаяпсизми? Қарзларингиз кўпайиб кетганми? Иш топа олмаяпсизми? Сизга нисбатан адолатсизлик бўляптими? Бу нарсаларнинг ҳаммаси аслида умуман аҳамиятга эга эмас нарсалар, соғлик-саломатлик олдида.

Кўзларингиз бор, кўряптими? Аллоҳга шукр!

Қўл-оёқларингиз, барча бармоқларингиз бор, ишлаяптими? Кесиб ташланмаганми? Аллоҳга шукр!

Ақл-ҳушингиз жойидами? Аллоҳга шукр!

Ўзингиз ҳожатга чиқа оласизми? Ювина, чўмила оласизми мустақил равишда, бировларнинг ёрдамисиз? Аллоҳга шукр!

Овқатни чайнай оляпсизми? Овқатингиз ҳазм бўляптими? Аллоҳга шукр!

Тасаввур қилинг, оёғи ампутация қилинган миллиардер ёнингизга келиб, “жамики бойлигимни санга бераман, манга оёғингни берасанми?” деса, берасизми оёғингизни?

Ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсаларни Аллоҳ бизга шундоқ берган, бугун эрталабдан шу нарсаларни ўйлаб қолдим. Аллоҳга беҳад шукр, соғ-саломат бўлганим учун. Қадриятларим бугундан бошлаб ўзгарди.


Насиб бўлса адвокатлик хизматлари нархини 1-апрелдан оширамиз


Эр хотинига: Насиб бўлса сенга хиёнат қиламан


Такси ҳайдовчиси пассажирга: Насиб бўлса аварияга учраймиз.


Судья судланувчига қарата: Насиб бўлса сани қамайман

Показано 20 последних публикаций.