Фильтр публикаций


Репост из: JIZZAXLIKLAR🇺🇿
Xalq deputatlari Jizzax shahar Kengashi deputati Said Donishev tashabbusi hamda shahar hokimligi bilan hamkorlikda shu yilning 28-yanvar kuni Jizzax shahar hokimi Komil Xolmurodov boshchiligida shaharning “Zargarlik” mahallasida hududda tozalik, obodonlashtirish, ko‘kalamzorlashtirish ishlarini namunali yo‘lga qo‘yish, bu borada yuzaga kelayotgan muammolarga hamkorlikda barham berish masalalariga bag‘ishlangan "Ochiq muloqot"  o‘tkazildi.

Unda mahalla tozaligiga befarq bo‘lmagan, o‘zini shahar obodligiga daxldor hisoblagan mahalla ahli, o‘sha hududda ijarada turuvchi talabalar ishtirok etdi. Bundan tashqari, tadbirda mahalla raisi boshchiligida mahalla yettiligi aʼzolari, oqsoqollar, faollar va tadbirkorlik subyektlari, Jizzax Davlat pedagogika universiteti masʼullari, talabalar, shahar ekologiya bo‘limi, "Eco House" MCHJ vakillari, mahalliy jurnalist va blogerlar va boshqa mutasaddilar qatnashdi.

Shuningdek, Jizzax shahar hokimi K.Xolmurodov “Zargarlik” mahallasida keng ko‘lamli qurilish-taʼmirlash ishlari o‘tgan yilning dekabr oyida boshlanib, boshqaruv-servis kompaniyalari faoliyatining o‘ziga qariyb 74 milliard so‘mdan ortiq mablag‘ ajratilgani haqida so‘z yuritdi. Bundan tashqari, inson qadri va manfaati qonun va qonunosti hujjatlari, qaror va farmonlarda ham birlamchi ahamiyat kasb etishi zarurligini alohida taʼkidladi. 

Muloqot davomida jurnalist va blogerlar tomonidan aholining belgilanmagan joyga chiqindilarni tashlash, shahar hududida chiqindi solinadigan maxsus idishlarning yetarli emasligi kabi muammolarga ham o‘zgacha yechim va takliflar bildirildi.

✍🏻Jizzax shahar hokimligi Axborot xizmati


⚡️@Jizzax 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEkhpZlw68QCcnql2Q


#Жиззах_вилоят_Кенгаши
#Депутат_халқ_орасида

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Саид Донишев ташаббуси билан жорий йилнинг 28 январь куни Жиззах шаҳар "Заргарлик" маҳалласида ҳудудда тозалик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини намунали йўлга қўйиш, бу борада юзага келаётган муаммоларга ҳамкорликда барҳам бериш масалаларига бағишланган "Очиқ мулoқот"  ўтказилди.

Унда маҳалла раиси бошчилигида маҳалла еттилиги аъзолари, оқсоқоллар, фаоллар ва тадбиркорлик субъектлари, Жиззах Давлат педагогика университети масъуллари, талабалар, шаҳар экология бўлими, "Eco House" МЧЖ вакиллари ва бошқа мутасаддилар ҳамда маҳалла тозалигига бефарқ бўлмаган, ўзини шаҳар ободлигига дахлдор ҳисоблаган маҳалла фаоллари иштирок этишди. Шунингдек, тадбирга Жиззах шаҳар ҳокими К. Холмуродов ҳам таклиф этилган бўлиб, шаҳар раҳбари “Заргарлик” маҳалласида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари ўтган йилнинг декабрь ойида бошланиб, бошқарув-сервис компаниялари фаолиятининг ўзига қарийиб 74 миллард сўмдан ортиқ маблағ ажратилгани ҳақида сўз юритди. Бундан ташқари, инсон қадри ва манфаати қонун ва қонуности ҳужжатлари, қарор ва фармонларда ҳам бирламчи аҳамият касб этиши зарурлигини алоҳида таъкидлади. 
Мулоқот давомида аҳолининг белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаш, шаҳар ҳудудида чиқинди солинадиган махсус идишларнинг етарли эмаслиги каби муаммоларга ҳам ўзгача ечим ва таклифлар билдирилди.

💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax




Репост из: Adolat SDP |Jizzax viloyati
#ИҚТИБОС

Мардлик кучда ва шамшир ўйнатиш санъатида эмас, мардлик ўзни тута билишда ва адолатли бўлишдадир.

Саъдий Шерозий


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Жиззах_вилояти_Кенгаши

Депутат халқ вакили

Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Моҳидил Қултаева тумандаги “Бунёдкор” МФЙ да бўлиб, сайловчилар билан учрашди. Маҳалла масъуллари билан биргаликда аҳоли орасидаги муаммолар ўрганилди. Сайловчилар “Бунёдкор” МФЙнинг 3 та кўчасидаги симёғочлар эскирганлиги боис уни алмаштириш кераклиги борасида мурожаат қилишди. Муаммо юзасидан депутат томонидан тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилди.

💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


#Жиззах_вилояти_Кенгаши


Ўзбекистон "Адолат" СДП Мирзачўл туман Кенгаши
томонидан партиянинг "Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи" лойиҳаси доирасида "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаймиз" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
🎥 Айни дамда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова бошчилигидаги ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.

Куннинг биринчи ярмида Робахон Махмудова Самарқанд давлат университети Каттақўрғон шаҳар филиалида бўлиб, бу ердаги талаба-ёшларнинг таълим олиши, ўз мутахассислиги доирасида амалиёт дастурларида иштирок этиш орқали билим ва тажрибасини ошириш учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар билан танишди.

Қайд этиш жоизки, мазкур олий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 18 майдаги тегишли қарори асосида ташкил этилган. Филиалда 16 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича икки минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олади.

Муассасада бакалаврият таълим йўналишлари вилоятдаги бир қатор "буюртмачи" корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Бу эса ўз навбатида талаба-ёшларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош кадр сифатида шаклланишида муҳим ўрин тутади.

Бизни кузатишда давом этинг.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Жиззах_вилояти_Кенгаши

Коррупциясиз ёрқин келажак сари!

Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва адолатли жамият қуришда коррупцияга қарши муросасиз кураш муҳим ўрин тутади. Шу мақсадда, Ўзбекистон "Адолат" СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейида партиянинг "Ватан келажаги ёшлар қўлида" лойиҳаси доирасида "Коррупциясиз ёрқин келажак сари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax


#Жиззах_вилояти_Кенгаши
#Муаммо_билан_юзма_юз_лойиҳаси

Депутат халқ орасида

Депутат халқ вакили ва яқин маслакдошидир. У ишончни масъулият билиб, одамлар дардини тинглаши, муаммоларию ташвишларини ҳал этиши лозим.

Ўзбекистон "Адолат" СДП Зарбдор туман Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши депутати Махфуза Исроилова тумандаги "Шарқ юлдузи" МФЙда партиянинг "Муаммо билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.


💬 Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolat_sdp_jizzax



Показано 10 последних публикаций.