AkmalBurxanov⚖


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Korrupsiyaga qarshi kurashish Agentligi direktori Akmal Burxanovning telegram kanali.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Go'zal va mo'tabar onalarimiz, qadrli opa-singillarimizni bugungi bahor va nafosat bayrami bilan samimiy muborakbod etaman!

Jonajon yurtimiz rivoji va hamjihatlikka beqiyos hissa qo‘shib kelayotganingiz uchun barchangizga chuqur hurmat-ehtirom hamda eng ezgu tilaklarni bildiraman!

@aburxanov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президентимиз ташаббуси билан БМТнинг Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси  (GRACE) дастурини Ўзбекистонда кенг жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Унинг доирасида ёшларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ва уларнинг фаоллигини оширишга қаратилган “Ҳалоллик қадриятлари”, “Тўғрилик, меҳнатсеварлик - хотиржам ҳаёт асоси”, “Коррупция – давлатни емирувчи, инсонни тубанлаштирувчи иллат” мавзуларида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади. “Ўқувчи-ёшлар ҳалоллик тарафдори” ўн кунлиги ва “Ҳалоллик тўгараклари” тизимли равишда ўтказиб борилади.
Касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларида эса “Аксилкоррупция коворкинг маркази” фаолияти йўлга қўйилади.

Куни-кеча наманганлик ёшлар билан ўтказган мулоқотимиз давомида йигит-қизларимизда бу иллатга нисбатан муросасизлик, тоқатсизлик ортиб бораётганидан хурсанд бўлдим. Шу билан бирга, уларнинг фикр-мулоҳазалари, қизиқишлари, таклиф ва ташаббуслари келгусида амалга оширишимиз зарур бўлган режа ва мақсадларимизни мустаҳкамлаш ва бойитишга туртки бўлди.

Бундан буён коррупцияга қарши курашишга ёшларни фаол жалб этиш янада кенг қамров ва тизимли ҳаракатлар асосида янгича мазмун, замонавий ёндашувлар билан такомиллаштирилади.

@aburxanov


Бугун Ўлжас Абаевич Бектенов Қозоғистон Республикаси бош вазири лавозимига тасдиқланди.

Ўлжас Абаевич Қозоғистон коррупцияга қарши курашиш агентлигида турли лавозимларда фаолият юритган ва икки давлат аксилкоррупция идораларининг ҳамкорлик алоқаларини кучайтирилишида ўз ҳиссасини қўшган.

Бугунги юксак ишонч билан, қадрдон ҳамкасбимни табриклайман.

Мамлакат ривожидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилайман ҳамда икки давлат ҳукуматлари ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишига тилакдошман!

@aburxanov


Сўнгги йилларда Хитой давлати коррупцияга қарши курашишда қатъий позицияга эга эканлигини намойиш этмоқда.

Жумладан, Transparency International ташкилотининг "Коррупцияни қабул қилиш" индексида сўнгги 10 йилда 40 поғонага юқорилади.

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўтган вақт давомида Хитойнинг коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган қатор идоралари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ўйлайманки, давлатимиз раҳбарининг ХХРга ташрифи бошқа устувор йўналишлар қаторида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади.

@aburxanov


Бугунги сана — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан тизимда ишлаётган барча ходимларни ўзим ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жамоаси номидан чин қалбдан табриклайман!

Прокуратура органлари ходимлари коррупцияга қарши курашишда Агентлигимизнинг энг яқин ва ишончли ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Соҳанинг малакали, ҳалол ва виждонли ходимлари саъй-ҳаракатлари туфайли бугун турли даражадаги коррупциявий жиноятлар фош этилмоқда ва бу орқали жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш борасидаги самарали фаолияти ҳамда Агентлик билан ўзаро ҳамкорлиги учун Бош прокуратура раҳбарияти ва бир қатор тузилмалари фаолиятини эътироф этган ҳолда, Агентлик жамоаси номидан алоҳида миннатдорлик билдиришни жоиз деб билдик.

Коррупцияга қарши курашишда олдимизга қўйилган мақсадларни тўлақонли ва изчил амалга оширишда келгусида ҳам прокуратура органлари билан ҳамкорликни фаол давом эттиришдан манфаатдормиз.

@aburxanov


Кириб келаётган 2024 йил барчага хайрли келсин!

Янги йилда кўзланган эзгу мақсадлар, ёрқин фикр ва ғояларимиз тўлақонли амалга ошсин!

@aburxanov


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Кейинги пайтда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.

Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.

Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқида илгари сурилган муҳим ташаббуслар:

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия қабул қилинади

Давлат идоралари фаолиятининг шаффофлиги ва ҳисобдорлиги янада оширилади

Коррупция муаммолари бўйича
Минтақавий тадқиқот маркази ташкил этилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг салоҳият ва имкониятлари янада оширилади

Коррупция ҳолатлари бўйича “дастлабки ўрганиш” – коррупцион суриштирув институти жорий этилади

БМТнинг Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш ГЛОБАЛ РЕСУРСИ дастури Ўзбекистонда кенг жорий этилади

Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича Глобал медиа форум ўтказилади.

@aburxanov


Тошкентда ўтиши режалаштирилаётган “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти”нинг тақдирлаш маросимига илк маротаба шу пайтгача ғолиб бўлган фаолларнинг барчаси мамлакатимизга ташриф буюриши кутилмоқда.

Уларнинг бири – доктор Неажай Пайлей бўлиб, у 2018 йилда мазкур мукофотнинг “Коррупцияга қарши тадқиқотлар ва таълимга қўшган ҳиссаси учун” номинациясида ғолиб бўлган. У мактаб ўқувчилари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус дарслик ҳамда ўқув қўлланмалар ишлаб чиққани, шунингдек, бир қатор таълим подкастларини яратгани билан машҳур ҳисобланади.

Доктор Неажай бир қатор нуфузли вазифаларда, хусусан, Либерия Президентининг спичрайтери, The Washington Informer Newspaper газетаси муҳарри, Оксфорд ҳамда Либерия университетлари, Лондон иқтисодиёт ва сиёсатшунослик мактабида тадқиқотлар ва педагогик фаолият олиб борган.

У шунингдек, Африка тараққиёт банки, Австралия халқаро ривожланиш агентлиги, Форд жамғармаси, Барқарор ривожланиш институти ҳамда БМТнинг Африка бўйича иқтисодий комиссиясида эксперт-маслаҳатчи сифатида ҳам фаолият юритган.

Неажай Пайлей 2020 йилда Grassroots Alternative Movement ҳаракатининг Давлат хизмати соҳасидаги мукофоти лауреати, 2019 йилда “Жасур лидерлар” халқаро мукофоти совриндори, 2016 йилда Африканинг “Йил аёли”, 2015 йилда Financial Times нашри томонидан “Эътирофга лойиқ бўлган 25 африкалик” рўйхатига киритилган.

Бугун доктор Неажай Тошкент шаҳрининг бир қатор мактабларига бориб, ўзбекистонлик ўқувчиларга маҳорат дарслари ўтди.

Биз ҳалолликни тарғиб қилувчи, ёшлар учун мўлжалланган ўқув қўлланмаларни яратишда унинг тажрибасидан самарали фойдаланган ҳолда, фаол ҳамкорлик қиламиз.

@aburxanov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Ўзбекистон илк маротаба “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти”нинг тантанали тақдирлаш маросимига мезбонлик қилади.

@aburxanov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни!

@aburxanov


Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилганлигининг бир йиллигига бағишлаб тадбир бўлиб ўтди.

Бугунги кунга қадар Академияда Агентлигимизнинг барча ходимлари махсус малака ошириш курсларидан ўтишди. Академия билан биргаликда ташкил этилган  20 та ўқув курслари орқали 700 нафарга яқин давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш ва ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича билимлари оширилди, коррупцияга қарши курашишга оид долзарб мавзулар бўйича 20 дан зиёд тадқиқотлар олиб борилди. “Коррупция муаммолари” ихтисослиги бўйича ўнлаб докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди.

Агентлигимизнинг асосий ҳамкори бўлган ушбу таълим даргоҳини табриклаган ҳолда, келгусида ҳам ҳуқуқий соҳада, айниқса, коррупцияга қарши курашиш соҳасида етук кадрларни етиштиришдан чарчамасликларини тилайман.

@aburxanov


Бугунги фармон Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва муҳим кўрсатмалари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу ҳужжат билан аҳолини қийнаб келаётган қатор долзарб масалалар ўз ечимини топмоқда.

Мисол учун, “Ҳаж” зиёратига боришдаги фирибгарлик ҳолатларини олдини олиш ва навбатга туриш тизимини очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида “Ҳаж” зиёратига борувчиларнинг ягона онлайн навбати жорий этилиб, доимий янгилаб борилади ва у барча учун очиқ бўлади.

Ёки, яна бир муҳим ўзгариш сифатида, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ўтказиладиган диссертация ҳимояси, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари, ҳарбий кафедраларга қабул қилишдаги саралаш танловлари интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади.

Яна бир янгилик, давлат органлари ва ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушаётган маблағлар, мисол учун – жарима, давлат мулкини ижарага бериш ва сотиш, пуллик хизматлардан келиб тушган маблағларнинг қайси мақсадларга сарфланаётгани жамоатчиликка очиқ эълон қилиб борилади.

Шунингдек, давлат харидларида товарларнинг нархларини назорат қилиш механизмлари такомиллаштирилиб, товарнинг бошланғич нархи давлат харидларининг махсус ахборот порталида эълон қилинган нархлар асосида шакллантирилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш, шунингдек, харид қилиш тартиб-таомилларини тўхтатиб туриш ваколатини бериш назарда тутилмоқда.

@aburxanov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿Халқимизнинг шон-шарафи, ўтмиши, бугуни ва интилишлари тимсоли бўлган Давлат байроғи куни барчамизга муборак бўлсин!

@aburxanov


🤔 Сунъий интеллект билан ҳамфикр эканмиз

PS. Платформанинг яқин орада ўзбек тилида ҳам равон фикрлар тақдим этишига умид қилиб қоламан.

@aburxanov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президентимиз - дунё эътирофида!

@aburxanov


Ўтган йили Давлатимиз раҳбари томонидан божхона тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган йиғилишда тизимни коррупциядан холи қилиш бўйича топшириқлар берилган эди.

Шунингдек, Президентнинг божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир фармони билан тизимда коррупцияга сабаб бўлаётган омилларни батараф этиш, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва ходимлар иш самарадорлигини ошириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Мазкур топшириқ ва вазифалар ижроси ҳолати, соҳада амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ва жорий қилинган янги тизимлар билан танишиш мақсадида, Божхона қўмитасида бўлдик.

Хусусан, коррупциявий хавфларни бартараф этиш ҳамда инсон омилини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган 17 та янги ахборот тизимлари (“Юк операциялари”, “Божхона кўриги”, “E-Navbat”, “Шаффоф тизим”, “Божхона ходими”, “Самарадорлик”, “Божхона қиймати”, “Таргетлаш ва хавфларни бошқариш” “Транспорт назорати”, “Коррупциявий хавфларни бошқариш” ва б.) ва 13 та янги электрон хизмат, 6 та мобиль иловаларнинг ишлаши билан танишдик.

Масалан, “Самарадорлик” тизимида ходимлар фаолиятини баҳолашни инсон омилисиз амалга ошириш, “Коррупцион хавфларни бошқариш” тизимида эса ходимларнинг коррупцияга мойиллигини аниқлаш имконияти яратилган.

Шунингдек, ходимларни ишга қабул қилиш “Божхона органлари хизматига ишга жойлашиш” онлайн саҳифаси орқали амалга оширилиши, божхона расмийлаштирув жараёнлари эса масофавий тарзда амалга оширилаётгани, божхона кўриги натижалари планшет ёрдамида тасдиқланиши, аэропортларда янги “Масофавий божхона назорати” ахборот тизими ишга туширилганлиги соҳада коррупция даражасининг камайишига, очиқлик ва шаффофлик таъминланишига хизмат қилмоқда.

Бу каби чораларнинг самараси ўлароқ, Божхона қўмитаси давлат идораларининг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги рейтингида “яхши”, очиқлик индексида эса фаолият очиқлиги ва шаффофлиги даражаси "яшил" тоифада баҳоланган.

Қўмита раҳбарияти билан соҳани янада шаффоф, коррупциядан холи қилиш бўйича келгусидаги режаларни белгилаб олдик.

@aburxanov



Показано 18 последних публикаций.