Abbazov's


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


❇️ Atrofda sodir bo'layotgan voqealarga o'z munosabatimni yozib boraman.
🎙 Podcast: @AgePodcast
📬 Aloqa uchun bot: @abbazovaloqa_bot
🌐 Barcha tarmoqlar: myurls.co/abbazovs

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Hayit muborak, do'stlar!


Репост из: INLEX
Менсиз ўтган ўттиз кунга хат

Каналимда пост ёзмаганимга ҳам мана бугун роппа-роса 30 кун бўлибди.

Ўттиз кун. Мен учун мазмунли ва маъноли ўтди. Қайсидир содир бўлган ижтимоий-сиёсий воқеаларга муносабат билдирмасам ҳам, фиркларим билан ўртоқлашмасам ҳам, танқид қилмасам ҳам, мотивацион руҳдаги постлар тайёрламасам ҳам, просто атрофда содир бўлаётган жараёнларга аралашмасам ҳам, ҳаётим ўзим хоҳлаганимдек ўтавераркан. Аслида менинг хоҳишларим канал билан абсолютно боғлиқмаслигини тушундим.

Ўтган ўттиз кун ичида жуда кўплаб янги нарсалар ўргандим, ўзим учун фойдали бўлган ишлар билан шуғулландим, юзлаб янги танишлар орттирдим. Менга жамият келажаги эмас, ўзим ва оилам келажаги муҳим. Жамият манфаати учун хизмат қиламан деганлар қаторида мени ҳам кўрган бўлсангиз, ҳозироқ чиқариб ташланг, У мен эмасман. Бунинг учун узр ҳам сўрамайман.

Ўттиз кун ичида ижтимоий-сиёсий муносабатларда дофига ишлар рўй берди. Мен эса уларга бутунлай бефарқ бўлдим. Мен уларга нисбатан ўз фикримни билдиришимда ҳеч қандай маъно кўрмадим. Давлат учун одамлар тақдири қизиқ эмас. Мазкур нарсани тушуниб етиш учун эса менга вақт керак бўлди, мен, ҳа, айнан мен шуни хоҳладим, ва бу содир бўлди.

Мен энди бу вазиятда бунақа қил, у вазиятда унақа қил демайман. Хоҳлаганингизча яшанг. Ҳуқуқий саволларингиз бўладиган бўлса, бемалол личкамга ёзишингиз мумкин. Билсам, ўргатаман, билмасам, ўрганаман.

Бу ҳаёт сизга берилган. Кўз очиб юмгунча ўтади-кетади. Одамларни эшитманг, шу ўринда мени ҳам! Ва мен ҳам сизларни эшитмайман. Якундаги манзилимиз битта, унга олиб борадиган йўлни қандай босиб ўтиш ўзингизнинг қўлингизда.

Оилам, яқинларим мен билан. Улар учунгина ҳаракат қиламан. Мен улар билан бахтлиман. Дада, она, мен сизларни яхши кўраман.

——————————

Кейинги ўттиз кунни ҳам мен шундай ўтказишни хоҳлайман. Эртангги куним учун фойдаси тегадиган нарсалар билан банд бўламан. Каналдан танқидий руҳдаги постлар кутмасангиз ҳам бўлаверади. Юқорида айтганимдек, улар ҳақида ёзишни хоҳламайман, шунчаки. Баъзида ҳақиқатни гапирмаслик ҳақиқатдир.

Насиб бўлса, ўттиз кундан кейин ўтган ўттиз кунда тушуниб етган нарсаларим ҳақида ёзиб қолдираман.


——————————
Мендан маъно изламанг, биламан не керак сизларга,
Постлар мазмуни эмас, сиз ўзгардингиз лайк босиб қизларга,
Ланати бачканаларнинг бор минглаб мухлиси,
Мендан ҳафа бўлманг, бу "ҳасад"нинг изи.

Уйғон, миллат! @Himoyaching

@SVRDORNUR


Yana shu yerdamiz...

Hozir chorak finalni kuzatyapmiz. O’yin qiziyapti!

P.S: Aytgancha, 3-bosqichda yutqazgan edik.

@abbazovs


3 bosqichga chiqdik. Shaxdam qadamlar bilan ketyapmiz) ☺️

@abbazovs


Yaqinda shu qo'shiqni "2001: A space odyssey" filmini ko'rganimda eshitgan edim. O'sha payti shu qo'shiqni qayerda eshitganimni eslolmagan edim.

Kecha Zakovatning intellektual kastingi tadbiriga bordim va tadbir boshlanishida shu qo'shiqni orkestr chaldi. Shunda esladim, Zakovatni televizor orqali ko'rganimda shu qo'shiq bilan boshlanar edi.

Qo'shiq Zakovatning stiliga o'ta darajada mos tushgan, nazarimda. Kecha orkestr chalgani esa umuman yuqori darajada edi. Juda zo'r chalishdi.

@abbazovs


Ota-onangizchalik siz haqingizda qayg'uradiganlarni bu dunyoda topa olmaysiz

Har qanday do'st-u birodarlar, eng yaqin tanishlar va hattoki umr yo'ldoshingizdan ham yuqorida turishi kerak ota-onangiz. Ularni qadriga yetish kerak. Siz bir umr mehnat qilib, ularni boqsangiz ham, ular oldida qarzdor bo'lib qolaverasiz.

Sevara Nazarxonning "Ko'rgim kelar" nomli qo'shig'ini eshitib turib, hayolimdan o'tgan fikrlarni sizlar bilan bo'lishdim...

@abbazovs


2018-yil yozida, Ashxobod bog'ida ishlaganimda bir voqea guvohi bo'lgan edim, esimga tushib ketdi

Bog'ga kirganlar biladi, chap tomonda juda katta maydon yashil zona qilingan. Chim ekilgan hamda bir qancha archalar ekilgan edi. Bog'ning o'ng tomonida esa attraksionlar hamda ko'ngilochar joylar bor edi.

Hech kim bog'ning yashil zonasiga kelmas edi, chunki u yerda biror soya joy topib bo'lmas edi va yana hech kim parkka soat kechki 6 dan avval kelmas edi. O'sha gap, bog'da daraxtlar juda kam, soya yo'q.

Ashxobod bog'i ochilishida O'zbekiston hamda Turkmaniston prezidentlari ishtirok etishgan hamda o'sha yerda ramziy archalar ekishgan. Ekilgan archalar ostiga esa tillo harflarda bu archalarni prezidentlar ekkanligi yozib qo'yilgan edi.

Bir kun kechasi bog'dan chiqib ketishimizda archalar yo'qolib qolgan edi. 2 ta ekilgan, sarg'aygan archalar yo'q bo'lib qolgan edi. Oradan ikki kun o'tgach esa archalar yana qaytib qoldi. Faqat endi yam-yashil, tetikligi sezilib turardi.

Keyin bilsam, prezidentlar ekkan archalar qurib qolgani uchun, o'rniga boshqasini ekib almashtirib qo'yishgan ekan. Quyosh nuri to'g'ridan tushavergani uchun keyinchalik bog'dagi barcha archalar oldi tarafiga soya berib turadigan mato tashlab qo'yadigan bo'lishdi.

Qisqasini aytganda, yashil zona asli yashil emasdi. U yerda na odam bahra olib aylana olardi, na archalar ko'kara olardi...

Kim bilsin, men ketganimdan keyin o'sha archalar yana necha marta almashdi ekan...

@abbazovs


Mayli, istirohat bog'lari ko'payaversin)

@abbazovs


😂😅

@abbazovs


Bugun oyim pishirgan palovning hidi dimog'imga kelib ketdi...

Ha, shunday bo'ldi. Dars xonasida edim. Ovqat pishiradigan joylar yaqin atrofda yo'q edi. Bu ifor esa oila a'zolarimiz bilan dasturxon atrofida o'tirgan paytlarimizdan xotiralarni uyg'otib yubordi.

Bog'zimga nimadir tiqildi. Shart turib oyimdan palov qilishlarini so'rab, o'zim oldilariga ketgim keldi. Lekin bizni bor yog'i 700 km masofa ajratib turardi. Qo'shimchasiga hech tuganmas ishlar va tez tugovchi mablag' dardi oyog'imga bolta solgan edi.

Bundan ikki yil avval qanday bo'lgan edi, bilmayman. "Shavqatsiz tarbiyachi" shaharda 10 oyga yaqin yashagan ekanman-u, biror marta shu tuyg'uni his qilmabman. Yosh bo'lganman, menimcha.

Miyamda va ko'nglimda hosil bo'lgan g'ulgulani yozdim va sizlarga berib yubordim. Shu matnni yozib tugatgunimcha o'zimda hech qanday his qolmadi. Mayli, siz ham bugun ota-onangiz haqida bir eslang... haligacha ularni qadriga yetishingiz kerakligini anglamagan bo'lsangiz, shu paytgacha erishgan har qanday yutuqlaringiz - bir tiyin.

@abbazovs


"Aytishlaricha" deb boshlanadigan yangiliklar va insayd xabarlarni yomon ko'raman:

- birinchidan, bunaqa xabarlar odamni ko'nglini xira qiladi va ko'p hollarda rost bo'lib chiqadi;

- ikkinchidan, unaqa xabarlar menga birinchilardan bo'lib kelmagani uchun.

😅

@abbazovs


Mabodo kimdirga tarjimonlik xizmati kerak bo'lib qolsa, tarjimon akamiz Ahror Sharifga murojaat qilaverasizlar. Tajribasi katta sanoqli tarjimonlardan)

"Men Malalaman", "Hammasi rasvo" kabi kitoblarni tarjima qilib tugatgan, hozir esa "Ertaga o'ldirgani boraman" kitobini tarjima qilayapti.

👉 Ahror Sharif

@abbazovs


Репост из: INLEX
"Сўз эркинлиги"нинг бўғилиши ҳақида

Сўз эркинлиги шахс ижодкорлигининг намоён бўлишига, инсон қобилиятларининг очилиши ва ривожланишига шароит яратади. Ўз фикрини очиқ айтиш, ўзлигини намоён этиш шароитларисиз шахс ўзининг жамият олдидаги вазифаларини адо эта олмайди. Тушкун, забун, боқиманда, лоқайд, ташаббуссиз индивидлар билан жамият кучли, фаровон, барқарор бўлиши иложсиздир. Айнан ўзлигини таниш индивидни шахсга айлантиради.

Айнан сўз эркинлиги барча учун, шу жумладан ҳокимият учун ҳам халоскордир. Чунки ҳокимият ҳар қанча ҳаракат қилмасин, ҳаммани бошқара олмайди, айнан сўз эркинлиги ва ҳаққоний демократия ҳар бир инсонда ўз-ўзини идора қила олиш қобилиятини ривожлантиради ҳамда ҳокимиятнинг юкини енгиллаштиради. Ўзини тутиб олган, ўзини бошқара оладиган фуқароларни тинмай идора қилишга ҳожат қолмайди. Сўз эркинлиги инсоннинг ижодкорлигини ўстириш орқали иқтисоднинг ҳам, сиёсатнинг ҳам, фан ва маданиятнинг ҳам ривожланишига олиб келади.

Биз эса нимани хоҳлаяпмизу, лекин нима қиляпмиз?

Мана, хабарингиз бор, Сурхондарё вилоятининг асосий танқидчиси, блогер Отабек Сатторий товламачиликда айбланиб, қамоққа ташланяпти. Сурхондарёдаги муаммоларни кўтарган effect.uz ОАВнинг мухбири Фарход Исмаилов эса сўроққа чақирилиб, уйи тинтув қилинмоқда.

Бу тарафда туриб, сўз эркинлиги, сўз эркинлиги, очиқлик сиёсати деб бонг уриб ётибмиз, но нариги тарафда бунга қарши ишлар қилинмоқда. Давлат раҳбарининг имижига салбий таъсир кўрсатиляпти. Давлат раҳбари танқид қилишдан қўрқманглар, ортларингда Президент турибди, деб таъкидлаяпти. Президент сиёсатига қарши боришга уринманг! Лекин сиз нима қиляпсиз? Хуллас, гапни кўпайтирмайман. Фақат икки оғиз гапим бор:

1. Сўз эркинлигига ҳақиқатан йўл очиб бермоқчи бўлсангиз, блогер ва журналистларга нисбатан турли хил босим ва қўрқитувлар уюштириб, бу орқали уларнинг фаолиятига тўсқинлик ҳамда ҳаётига тажовуз қилманг!

2. Сўз эркинлигига, Президент сиёсатига қаршилар, агар сўз эркинлиги сизга шолпиллаб қоладиган бўлса, мард бўлиб тан олинг-да ва барча танқидчи блогер ва журналистларнинг бошига қоп кийдириб, овозини ўчиринг. Марҳамат, агар шуни хоҳласангизлар, шу ишни қилинглар. Буни кўрган жамиятнинг бошқа аъзолари ҳам, қилинган ишлар фонида "сўз эркинлигини" пенсияга кузатишади. Қарабсизки, натижада ўз мақсадингизга етган бўласиз. Ҳаёт эса давом этаверади. Бу дунё биздан олдингилардан ҳам қолган, биздан ҳам қолади.

Ҳар бир инсон учун ўзининг ва оиласининг ҳаёти барча нарсадан, шу жумладан, жамият манфаатларидан ҳам устундир. Ҳозир ҳукм сураётган муҳит инсоннинг ўз ҳаётини хатарга қўйишига арзимайди, биз бунга лойиқ халқ эмасмиз, афсуски.

5 йилча олдин қоп-қоп вадалар, дабдабали шиорлар билан худди Ер юзида янги давлат пайдо бўлгандек эди. Гўёки бирданига дунё харитасида Ўзбекистон Республикаси деган давлатнинг ўрнида Янги Ўзбекистон номли давлат вужудга келган-қўйган. Лекин... лекин, мана аста-секин шу нарса аён бўляптики, бу ўша эски Ўзбекистоннинг янги лақаби экан, холос... Мен эса ҳақиқатан Янги Ўзбекистонни кўришни чин дилдан хоҳлайман.

Сўз эркинлигига қаршилар, сўз эркинлигини хоҳласангиз, бунга имкон беринг ҳамда унинг "аччиқ зарбалари"га чиданг. Мақсад сўз эркинлигини таъминлаш бўлмаса, буни очиқчасига айтинг, жамият ҳам кетини қисиб эски даврдагидек яшаш ҳолатига қайтсин. Сўз эркинлигига имкон бериш биз томонимиздан ютқазиб бўлинди, назаримда.

Шунча қўрқувларни сақлаб келаётган кўнгил бирдан ларзага келиб ўз дунёсини кул қилиб юборишидан қўрқаман. Бу қўрққаним амалга ошганда эса мен кетаман. Ҳеч ким излаб топа олмайдиган, исмимни ҳам билишмайдиган жойларга кетаман. Қачон қайтишим эса номаълум!

Хуллас, "Янги Ўзбекистон", номаълум келажакка хуш келибсан!

P.S. Сўз эркинлиги деганда хоҳлаган гапни гапиришни назарда тутмадим!

@SVRDORNUR


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bu aslida unchalik qo'rqinchli emas

Agarda siz tug'ilishingizgacha bo'lgan 13.75 millard yilni eslolmas ekansiz, o'lganingizdan keyingi trillionlab yillarni ham eslolmaysiz va his qilmaysiz, ular bir soniyada o'tib ketadi. Ko'zingizni yuming va birgacha sanang, mana shu cheksizlik... mana shu siz abadiyatni qanday tasavvur qilishingiz.

Yana shunisi ma'lumki, ma'lum vaqtdan keyin butun koinot so'nadi va boshqa hech narsa o'zgarmaydi...

@abbazovs


Yomon ko'rishadi, lekin diqqat bilan kuzatishadi...

Piar'lari jonga tegdi. Shunchaki ignor qilish kerak deymanu, shunaqa ijod ham kelib qoladi-da, bir-bir ;)

Memni boshlanishi Janob Satirik qalamiga mansub, davomi kaminaniki.

@abbazovs


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Trendda bo'l! 🚀

https://tiktok.com/@lazizhamidovv

@abbazovs


Ko'chada yuribman, tun-u kun ishlayverib zerikdim, ham charchadim...

"Atrof hamma yo'q raqamli ko'rinishga o'tib ketgan. Binolarning LED ekranlarida har xil reklamalar qo'yilgan. Avtobus va metrolar ekranlarida ham faqat va faqat reklama qo'yilyapti. Mashhur bizneslarning binosi oldidan o'taman, ular ham har xil animatsion videolar yordamida odamlarga o'zlarini targ'ib qilmoqda.

Yo'limda ko'rgan deyarli barcha videolar, reklamalar va animatsion roliklarni esa men yasaganman, tun-u kun uxlamay yasagan videolarimni ko'chada ham ko'ryapman. Zerikdim..."

Shaharning eng mashhur animatori ko'chada yurganda o'ylagan fikrlari...

#fikrlar ruknidan

@abbazovs


Daraxtlar kesilishi oqibatini his qila boshlayapman shekilli...
🧐🧐🧐

@abbazovs


Har yili yozda uyimizda issiq suv o'char edi. Ertalab uyg'onasan, dushga kirasan va kranni yoqqan payting, ustingga muzdek suv tushadi va o'shanda 2 haftalik suv isitishlar davri boshlanar edi. Bundan bir kun avval esa podyezdimizda shunday yozuv qoldirishishar edi:

"Diqqat!
Yoz oylariga mo'ljallangan diagnostik va tuzatish ishlari tufayli 1.05 sanasidan 13.05 gacha uylarda issiq suv o'chiriladi.
Adminstratsiya"

Bu rasmiy matn. Shu tufayli juda keraklidek tuyuladi. Ishchi ertalab ofisga keladi, "MS WORD"ni ochadi, matn yozadi. Boshqa ishchi bu matnni chop etadi, boshqasi sanalarni yozib chiqadi va podyezdlar eshiklariga ilib chiqadi. Juda uzoq protsess. Lekin agar yuqoridagi matnda faqat kerakli qismini qoldirsak, u quyidagicha ko'rinishga keladi.

"______
___ ________ ____________ __________ __ ________ _______ _______ 1.05 sanasidan 13.05 gacha uylarda issiq suv o'chiriladi.
____________"

Bu bilan ish hajmini kamaytirish va matnning tushunarliligini oshirish mumkin edi. Ammo matn tushunarli bo'lgani bilan muammo hal bo'lmaydi. Buning uchun esa matnni yana biroz o'zgartiramiz.

"1.05 sanasidan 13.05 gacha uylarda issiq suv o'chiriladi
Keyingi 2 hafta davomida xonadonlarda issiq suv ta'minoti o'chirilishi rejalashtirilgan. Biz ushbu kunlar davomida quvurlarni ta'mirlaymiz va ayrimlarini zamonaviylashtiramiz. Issiq suv ta'minoti tizimini kuz-qish oylariga tayyorlaymiz.

Agarda ushbu ta'mir ishlarini qilmasak, qishda avariya holati sodir bo'lishi mumkin va aholi sovuq kunlarda issiq suv ta'minotisiz qolishi mumkin. Biz ushbu voqealarni oldini olish uchun ta'mirlash ishlarini yoz oylarida qilmoqdamiz. Tushunganingiz uchun rahmat.
Batafsil ma'lumot uchun: + 998 71 279 xx xx"

Ha bu yerda matn ko'proq, ammo bu yerda biroz bo'lsada mehr va hissiyot sezilmoqda. Bu matnni o'qigan odam, "ishchilar shunchaki eplay olishmayotgani uchun suvni o'chirishyapti" deb emas, "ular bizni o'ylayotgani uchun ta'mir ishlari qilishmoqda" deb o'ylashadi. Bu matnni yozish uchun ham o'sha-o'sha kuch ketadi. Faqat ozgina aqlni ishlatish
kifoya.

Bugun o'qishni boshlaganim "Пиши, сокращай" kitobidan. Birinchi betlaridan boshlab qiziqishim oshdi, yaxshi kitobga o'xshayapti.

@abbazovs


Cheksizlik qancha ekanini tasavvur qila olasizmi? Buni o'ylab ko'rganmisiz?

Maslahatim, o'ylamang, chunki bu haqida qancha ko'p o'ylayversangiz, miyangizni ichiga tushib qolasiz va mavhum tuyg'u va g'oyalar ichida qolib ketasiz. Ammo cheksizlik qancha ekanini his qilib ko'ra olasiz, buni yo'li bor va hozir sizga aytaman.

Ko'zingizni yuming va birgacha sanang, mana shu cheksizlik...

Aytganimdek qilib ko'ring, keyin davomini o'qiysiz.

Nega bunday bilasizmi, chunki inson faqatgina hozir yashab turgan vaqtini va hozirgi kichik onni anglay oladi. Cheksizlikka tushsangiz ham faqatgina bir soniyani sezasiz, anglaysiz.

Qissadan hissa shuki, milliard yil daraxt tagida yashasangiz ham, hozirgi bir soniyada yashaysiz, shunday ekan, bugun uchun va hozir bilan yashang. Vaqtingizni qadriga yeting, sizga u hisob bilan berilgan...

@abbazovs

Показано 20 последних публикаций.

57

подписчиков
Статистика канала