Зиёвуддин Раҳим | Расмий канал

Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана

Бир қанча китоблар муаллифи, таржимон Зиёвуддин Раҳимнинг телеграм канали.
Китоблар рўйхати: https://telegra.ph/Ziyovuddin-Raҳim-қalamiga-mansub-kitoblar-rўjhati-02-12
Медиа файллар:
@ziyovuddinrahim_bot
Таклиф-мулоҳазалар учун: @ZiyovuddinRahimBOT

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций

Inson doim hissiyotlari ta'siri ostidadir. U bilan fikr yuritadi va qaror qiladi. Shunday ekan, ustoz-murabbiy maslahat bilan ish tutishi darkor. Bu uning vazifalarini nechog'lik to'g'ri va barakali bo'lishini ta'minlaydi.

Tarbiyada 101qadam kitobidan
📚📚📚📚📚

✈️@ZiyovuddinRahim

Guruhimizga qoʻshilish uchun linkni bosing:https:@idrokmarkaziDG2

Репост из: "Идрок" ўқув маркази (Далигузар филиали)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✍️ Сизнинг ҳам фарзандингиз бир нечта китоблар муаллифи, болалар мураббийи Зиёвуддин Раҳим томонидан ўтиладиган одоб-ахлоқ дарсларида қатнашишини истасангиз, қуйидаги линк орқали телеграм гуруҳга аъзо бўлиб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://t.me/idrokmarkaziDG2

Маҳзунлик даврида мана шундай далдалар келишида ҳам ҳикмат бўлса керак. Худди кимдир: "Сиқилма, бўшашма, бошингни кўтар", дегандек бўлади...

🔗 Гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг:️ https://t.me/ZiyovuddinRahim

Репост из: Фарзанд тарбияси, Зиёвуддин Раҳим, "Тарбия" ва "Бола одоби билан азиз" китоблари
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Одоб-ахлоқ дарсларида болаларнинг фикрлаши ва нутқини ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилади.

✍️ Сизнинг ҳам фарзандингиз бир нечта китоблар муаллифи, болалар мураббийи Зиёвуддин Раҳим томонидан ўтиладиган одоб-ахлоқ дарсларида қатнашишини истасангиз, қуйидаги линк орқали телеграм гуруҳга аъзо бўлиб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://t.me/farzandtarbiyasikursi

Репост из: Фарзанд тарбияси, Зиёвуддин Раҳим, "Тарбия" ва "Бола одоби билан азиз" китоблари
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўпчилик онлайн одоб-ахлоқ дарслари ҳақида етарли маълумотга эга эмас. Аслида онлайн дарсларда ҳам болалар устоз билан юзма-юз ўтириб таҳсил олишади. Бунинг самараси офлайнникидан кам бўлмайди.

Одоб-ахлоқ дарсидан видеолавҳа (Ўқитувчи: Зиёвуддин Раҳим).

✍️ Сизнинг ҳам фарзандингиз бир нечта китоблар муаллифи, болалар мураббийи Зиёвуддин Раҳим томонидан ўтиладиган одоб-ахлоқ дарсларида қатнашишини истасангиз, қуйидаги линк орқали телеграм гуруҳга аъзо бўлиб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://t.me/farzandtarbiyasikursi

Юртимиз сўнгги минг йилликда иккита катта босқинни бошидан кечирди:
1. Мўғуллар босқини (давомийлиги тахминан 1220-1370-йиллар).
2. Руслар босқини (давомийлиги 1865-1917-1991-йиллар).
Орада 150-130 йиллик вақт ўтмоқда.
Қизиқ тарафи шундаки, 8-аср бошларида юртимизга Ислом нури кириб келди. Араблар эмас, мусулмонлар Мовароуннаҳрни фатҳ эта бошладилар. Шунда туркий халқлар бирин-кетин исломни қабул қилди ва эътиқодига содиқ қолди. Мўғуллар бутпарасликни халққа сингдира олмади. Руслар насронийлик ёки атеистликни бутун халққа олиб кира олмади. Миллатимиз ўз динида содиқ қолди. Иншааллоҳ, илм ва одоб билан яна қаддини ростлайди.

🔗 Гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг:️ https://t.me/ZiyovuddinRahim

1k 0 16 3 35

Агар бирон жойда йиғиним бўлмаса, одатда, кечки овқатга асал қўшилган илиқ сув ва қаттиқ нон билан кифояланишга ҳаракат қиламан (Қаттиқ нон кепакли нондан қилинса, яхшироқ бўлади). Семириб кетяпман, қорним чиқиб кетяпти, деб нолийдиганлар учун бу тавсия кўпроқ фойдали бўлади, иншааллоҳ.

🔗 Гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг:️ https://t.me/ZiyovuddinRahim

МАСЛАҲАТ: Ассалому алайкум. Азизлар, кеча ва бугун қўйилган видеолар тажриба учун олинди. Видео сифати ва овозга баҳо берасизлар. Видео ҳажми кичрайтирилмоқда ва овоз микрофонсиз ёзилмоқда. Бу ишлар бирон кишининг иштирокисиз қилинмоқда, монтаж ҳам йўқ. Шундай тарзда бериб бориш маъқулми?

736 0 3 16 30

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қуръон ёдлашда шошилмаслик (Маърузачи: Зиёвуддин Раҳим)

🔗 Гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг:️ https://t.me/ZiyovuddinRahim

945 0 25 1 11

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қуръон тиловати биз учун захирадир (Маърузачи: Зиёвуддин Раҳим)

🔗 Гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг:️ https://t.me/ZiyovuddinRahim

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қуръон ўқишдан олдин нима деб ният қилинади? (Маърузачи: Зиёвуддин Раҳим)

🔗 Гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг:️ https://t.me/ZiyovuddinRahim

985 0 43 3 15

#kitobdan_iqtiboslar

➡️ ҚАЛБ СИРИНИ АЛЛОҲДАН ЯШИРИБ БЎЛМАС!

Қуръони каримда шундай дейилган: (Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билади” (Ғофир сураси, 19-оят).
Аллоҳ таоло барча нарсани билади. Ҳатто банда ножоиз нарсаларга ўғринча назар ташлаганини ҳам кўриб туради. Аллоҳ дилимиз тубига яширинган сир-асрорлардан воқифдир. У Зотдан ҳеч нарсани беркитиб бўлмайди. Киши содир этган гуноҳларини бошқалардан сир тутиши, ҳеч кимга билдирмай юриши мумкин. Аммо оламлар Парвардигоридан яшира олмайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир гуруҳ эркаклар олдидан бегона аёл ўтиб қолса, ораларидан бир киши ҳалиги аёлга қарашдан кўзини тийгандек кўрсатади. Агар ҳамроҳлари билмай қолишса, аёлга ўғринча қиё боқади. Борди-ю улар сезиб қолишса, дарров нигоҳини бошқа томонга буради. Ваҳоланки, унинг номаҳрам аёлга қарашни ич-ичидан хоҳлаб турганини (шериклари билмаса ҳам) Аллоҳ билади”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дуо қилганлар:
أَللَّهُمَّ طَهِّرْ قَلْبِي مِنْ النِّفَاقِ وَعَمَلِي مِنْ الرِّيَاءِ وَلِسَانِي مِنْ الْكَذِبِ وَعَيْنِي مِنْ الْخِيَانَةِ فَإِنَّكَ تَعْلَمُ خَائِنَةَ الأَعْيُنِ وَمَا تُخْفِي الصُّدُورُ.
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма тоҳҳир қолбий минан нифаақ, ва ъамалий минар рия, ва лисааний минал казиб, ва ъайний минал хияна, фаиннака таъламу хоинатал аъюни ва маа тухфис судувр”.
Дуонинг маъноси: “Ё Аллоҳ, қалбимни нифоқдан, амалимни риёдан, тилимни ёлғондан, кўзимни хиёнатдан покла! Зеро, Сен кўзлар хиёнатини, қалбларда яширинган нарсаларни биласан”.
Аллоҳ таоло бандаларини огоҳлантириб айтади: (Эй инсонлар,) сизлар сўзларингизни яширинглар ёки ошкора қилинглар (фарқи йўқ, барибир Аллоҳ билиб туради). Албатта У Зот диллардаги сирларни Билувчидир. (Ахир) яратган Зот билмайдими?! У Меҳрибон, (ҳар нарсадан) Огоҳдир” (Мулк сураси, 13-14-оятлар).
Одамлар гапларини ошкор ёки махфий айтсалар ҳам барибир Аллоҳ билиб туради. Шунинг учун ўзларига эҳтиёт бўлсинлар. Зеро, инсон тили билан сўзлаган гапи, кўзи билан кўргани, қулоғи билан эшитган нарсалари ҳақида куни келиб жавоб беради.

Зиёвуддин Раҳимнинг "Қурьон Қалблар шифоси" китобидан

📨@ZiyovuddinRahim

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инсон таълим-тарбия билан юксалади.

🔗 Гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг:️ https://t.me/ZiyovuddinRahim

Риё билан ибратнинг ораси жуда яқин. Бир нарсани унутмайлик: Биз кимларгадир ибрат бўлишимиз шарт эмас, аммо риёдан тийилишимиз шарт.

🔗 Гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг:️ https://t.me/ZiyovuddinRahim

Ustoz-murabbiy tarbiyada juda ehtiyotkor, nihoyatda bosiq va tadbirli bo'lmog'i lozimki, zero, buning aksi uning jiddiy nuqsoni va kamchiligidir.

Tarbiyada 101qadam kitobidan
📚📚📚📚📚

✈️@ZiyovuddinRahim

Guruhimizga qoʻshilish uchun linkni bosing:https:@idrokmarkaziDG2

#kitobdan_iqtiboslar

➡️ ҚУРЪОН ВА ҚАЛБ

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасининг 46-оятида шундай деган: “Ахир улар (яъни, Макка мушриклари) ер юзида сайр қилиб айланмайдиларми? (Ана ўшанда) улар учун доно қалблар, тинглайдиган қулоқлар бўлади. Зеро, кўзлар кўр бўлмайди. Балки кўкраклардаги қалблар кўр бўлади”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кўзи кўрмайдиган одам сўқир эмас. Лекин басират (яъни, қалб) кўзи ожиз кимса (ҳақиқий) кўрдир”, деганлар.
Эътибор берганмисиз, кўзи ожиз одам ҳаётда камдан-кам адашади. Чунки унинг моддий кўзи кўрмаса ҳам қалб кўзи очиқ бўлади. У айнан қалб кўзи орқали тўғри йўлни топади. Кўзи кўрадиган қанчадан-қанча одамлар бор. Улар мана шу “заиф” инсонлар диллари ила ҳис этолган ҳақиқатни кўришдан ожизлар.
Бирон аъзоси нуқсонли шундай одамлар бор. Улардаги имон-эътиқод, одамийлик, инсоф тўрт мучаси соғ айрим шахсларникидан кучлироқ бўлади. Масалан, масжидларга келиб, ибодатни жамоат билан адо этаётган заиф кишиларни, ёши юзга яқинлашиб қолган мўйсафид отахонларни кўрамиз. Улар Аллоҳга тавба-тазарру қилади, мағфират сўрайди, неъматлар шукрини адо этади. Аммо тани-жони соғ баъзи кимсалар пешонасини саждага қўймайди, Аллоҳни эсламайди...

Мана бу оятда жаҳаннамий кимсаларга хос айрим сифатлар келтирилган: “Аниқки, Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганмиз. Уларнинг қалблари бор-у, англай олмайдилар, кўзлари бор-у, кўролмайдилар, қулоқлари бор-у, эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар. Йўқ, улар (бефаҳмликда чорвалардан ҳам) адашгандирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир” (Аъроф сураси, 179-оят).
Аллоҳ таоло инсонни мукаммал қилиб яратган, унга тана аъзолари берган. Лекин кўп одамлар ҳақ гапни эшитмайди, ҳақиқатни тушунмайди, ҳидоят йўлини кўрмайди. Бундай кимсанинг яйловда ўтлаб юрган чорвалардан фарқи йўқ.
Ҳайвонлар эшитиш, кўриш, ҳидлаш, таъм билиш аъзоларини фақат қорин тўйғазиш учун ишлатади. Жониворлар тушунмаса ҳам эгасининг сўзига киради, нима деса шуни қилади. Бироқ, Аллоҳга исён қилган анави кимсалар яйловда ўтлаб юрган чорваларчалик ҳам эмаслар. Улар адашганлар, ғафлат уйқусидалар.

Аллоҳ таоло айтади: “Қачон Ёлғиз Аллоҳ зикр қилинса, охиратга имон келтирмайдиган кимсаларнинг қалблари сиқилиб кетади. У Зотдан ўзга бутлар зикр қилинганида эса баногоҳ шодланиб кетадилар” (Зумар сураси, 45-оят).
Ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбатуллоҳ эшиги олдида Нажм сурасини қироат қилганларида оятда айтилган воқеа содир бўлган.
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ҳақида сўз очилса, У Зот билан бирга лот, уззо номли бут-санамлари зикр этилмаса, қиёмат кунига ишонмайдиган мушриклар кўнгли беҳузур бўлади, юраклари қинидан чиқиб кетай дейди, ўзларини қўярга жой тополмай қолишади. Агар улар сиғинаётган “илоҳ”лар мақталса, севинчлари ичлари сиғмай кетади. Чунки ширк амаллар мушриклар ҳавойи нафсига жуда мос тушади. Шариатга тескари ишларни қилиш уларнинг қон-қонига сингиб кетган. Бу энг ёмон ҳолатдир. Улар бунинг оқибати нима бўлишини қиёмат куни билиб оладилар.

Зиёвуддин Раҳимнинг "Қурьон Қалблар шифоси" китобидан

📨@ZiyovuddinRahim

Репост из: Фарзанд тарбияси, Зиёвуддин Раҳим, "Тарбия" ва "Бола одоби билан азиз" китоблари
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Одоб-ахлоқ дарсининг болаларга таъсири қандай бўляпти? Ота-оналар фикри.

✍️ Сизнинг ҳам фарзандингиз бир нечта китоблар муаллифи, болалар мураббийи Зиёвуддин Раҳим томонидан ўтиладиган одоб-ахлоқ дарсларида қатнашишини истасангиз, қуйидаги линк орқали телеграм гуруҳга аъзо бўлиб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://t.me/farzandtarbiyasikursi

Показано 20 последних публикаций.

2 772

подписчиков
Статистика канала