⚡️
Сурхондарёда ҳам терговга олиб кетилган шахс вафот этдиИжтимоий тармоқларда ИИБдан 50 ёшли фермер Тоҳиржон Ҳайитовнинг ўлиги чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда марҳумнинг ўғли маълум қилган.
Марҳум январ ойида юз берган қотилликда гумонланиб олиб кетилган ва орадан икки кун ўтгач уйига унинг мурдасини келтириб беришган.“Ушбу тергов давомида ҳеч қандай сабаб кўрсатилмаган ҳолда отамни туҳмат ва бўҳтон билан қийноққа солишган ҳамда турли хил йўллар билан жиноятни бўйнига қўйишмоқчи бўлишган”, дейди Тоҳиржон Ҳайитовнинг
фарзанди.Унинг сўзларига кўра, отаси соғлом бўлган ва юрак касаллигидан шикоят қилмаган. Бироқ, 25 февраль куни терговчилар фермер юрак хуружидан вафот этганини маълум қилишган.
Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий баёнот берилмаган.👉🏽
@Yurt_Dardi ➖
Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!