#Хушхабар
ПАРА ВЕЛОСПОРТЧИМИЗ ОСИЁ ЧЕМПИОНИ
Таиланд давлатида пара велоспортнинг "Шоссе" йўналиши бўйича Осиё чемпионати мусобақаси ўтказиляпти. Қувонарлиси ушбу нуфузли мусобақанинг илк кунларидаёқ Қорасоқол қишлоғилик спортчи қизимиз Азиза Қосимова ўз класс тоифасида иккита--яккалик ва жуфтлик йўналишида олтин медалларни қўлга киритиб, Осиё чемпиони бўлди.
Матонатли спортчи қизимизга мусобақада эришган ишончли ғалабалари билан табриклаймиз ҳамда келгусида бўлиб ўтадиган жаҳон миқиёсидаги мусобақаларда ҳам Ватанимиз байроғини юқори даражаларга кўтаришида омад тилаб қоламиз!
Маълумот ўрнида, Осиё чемпиони Азизахон Қосимова айни пайтда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ўқийди.
Ёзёвондаги тезкор хабарлар
👉
@Yozyovonliklar_TV каналида