Гарчи Расминкада бўлгай каму кўст,
ДТМ гоҳида ташлаттирар пўст.
Квертйни ушлаб, қўйиб юборма,
Занжирни улашга ҳалқа бўл, эй дўст!
ЗЕРО бир дамликмас ё бир мавсумлик,
Айламас ҳеч кимга Солиҳ Махдумлик.
Тақдирда ёзгани бўлар, дейдилар,
Ғолиб бўлай дея қилмас гаждумлик.
Финалда ким кулар, кимдир йиғлайди,
Ахир шоҳсупага ҳамма сиғмайди.
Бўлса бир, бўлмаса бўлгайдир икки,
Ана боринг, уч ҳам тешиб чиқмайди!