#АОКА_билан_ҳамкорликда
❗️
Огоҳ бўлинг Фейк! Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграмдаги канал ва гуруҳларда «
yordamfondi» аккаунти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги қарори асосида фуқароларга
моддий ёрдам пули ажратилаётгани ҳақидаги хабар остида ҳаволага ўтиш сўралаётган маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу ҳавола орқали ўтган фуқаролардан эса
шахсга доир ҳамда
пластик карта тўғрисида
маълумотларни киритиш сўралади.
Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун
жавобгарлик мавжуд.
▪️Шубҳали
ҳаволаларга кирманг ва
нотаниш файлларни юкламанг! ▪️Бу каби
сохта ҳаволалардаги иловалар
шахсий маълумотингиз ва
паролларингизни ўғирловчи
вирусдир!
▶️ Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг /www
.fake.cyber102.uz платформаси орқали
саҳифани (
ҳаволани)
ҳақиқий ёки
сохта (
фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!
👉
https://t.me/Yangilanayotgan_Sirdaryo