ЙҲХХ раҳбари Қашқадарёда ўрганиш ишларини олиб бормоқда
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник Шерзод Ибрагимов томонидан Қашқадарё вилоятида ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўрганишлар жараёнида янги йил байрами тадбирларини хавфсиз ва кўтаринки руҳда ўтказиш учун зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Жумладан, байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда жамоат тартибини таъминлаш, фуқаролар хавфсизлигини кучайтириш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, "Долзарб 50 кунлик" махсус профилактик тадбирлари доирасида олиб борилган ишлар натижалари таҳлил қилинди ва мазкур тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
👉 @YHXX_UZ