Saʼd ibn Abu Vaqqos jome masjidi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурҳандарё вилояти Олтинсой туманидаги Саъд ибн Абу Ваққос жоме масжиди

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: QUR'ON VA SUNNAT
НАМОЗ НИМА?

• Намоз – ризқни кўпайтирадиган,
• Cоғликни сақлайдиган,
• Азиятни кўтарадиган,
• Дардни аритадиган,
• Қалбни кучайтирадиган,
• Юзни ёруғ қиладиган,
• Руҳга шодлик улашадиган,
• Дангасаликка барҳам берадиган,
• Бадани тетиклаштирадиган,
• Куч бағишлайдиган,
• Қалбни очадиган,
• Руҳни қувватлайдиган,
• Қалбни нурга тўлдирадиган,
• Неъматни муҳофаза қиладиган,
• Адоватни йўқотадиган,
• Барака келтирадиган,
• Шайтондан узоқлаштирадиган,
• Раҳмонга яқинлаштирадиган АМАЛДИР!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy


Репост из: QUR'ON VA SUNNAT
ЖАННАТ КАЛИТИ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Намознинг калити – таҳорат, жаннатнинг калити – намоз».
Абу Довуд ривоят қилган.

Муоз ибн Жабални Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Яманга юбораётганларида унга шундай дедилар: «Тез кунларда аҳли китоблар сендан жаннат калити ҳақида сўрайдилар, уларга «Лаа илаҳа иллаллоҳ», деб гувоҳлик бермоқ, дегин».
Байҳақий ривоят қилган.

«Саҳиҳул Бухорий»да келишича, Ваҳб ибн Мунаббиҳга: «Жаннатнинг калити «Лаа илаҳа иллаллоҳ» эмасми?» дейилди. Ваҳб: «Шундоқ, лекин ҳар қандай калитнинг тишлари бўлади. Агар калит тишли бўлса, эшик очилади, тиши бўлмаса, очилмайди», деди.

Жаннат эшигига уч қатор сўз ёзилган. Улардан бири: Нима амал қилган бўлсак, топдик. Берган бўлсак, фойда олдик. Нимаики олиб қолган бўлсак, зарар қилдик».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy




Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух яхшимисизлар хурматли гуриппадагилар

номаз вақитлар
Бомдод 6-30
Пешин 1-00
Аср 4-40
Шом 6-25
Хуфтон 7-50


Репост из: Ибратдир дунё 🌙
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ғазодаги бу йигит кечагина бадавлат эди. Бугун эса бир қоп унга қувониб юрибди. Дунё шундай ўткинчи. Сизни бадавлат қилган Аллоҳ бир қоп унга ҳам зор қилиб қўйиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ўзингиздан кетиб қолманг!

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


Репост из: Ибратдир дунё 🌙
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дизайнер ва IT мутахассиси Мадина Мавлонова дегич қиз ўз меҳнати билан ишлаб топган пулларига “Кобальт” уловини отасига совға қилди.

Очиғи, баъзилар қизли бўлса, алланечук қувонмайди. Гўёки ўғил уни боқадигандек. Ваҳоланки ҳамма гап тарбияда. Тарбия ва илм бўлса, ўғилми у ёки қиз жонингизга оро киради. Ёки аксинча.

Унутманг, сизнинг вазифангиз қиз ёки ўғил фарзанд кутиш эмас, уларни яхши тарбиялаш. Сиз шундан сўраласиз!

Қирққа кириб ҳам отасининг пенсиясига қараб юрган миллион "эркак"дан битта шунақа қиз авзал.

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


Репост из: Ибратдир дунё 🌙
Баъзи солиҳ салафларнинг айтиши-ча: Намоз ўз эгасини Аллоҳ томон бўлган йўлнинг ярмигача олиб боради. Рўза эса, Аллоҳнинг эшигигача олиб боради. Садақа эса, унинг қўлидан ушлайди-да, Аллоҳнинг ҳузурига олиб киради. Рўза тутиб, бироқ намоз ўқимаяпсизми....

Тасаввур қилиб кўринг, сиз Жаннат эшигининг тагидасиз, бироқ, калитини дунёда унутиб қўйгансиз!

Зеро, Намоз Жаннатнинг калитидир, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


Репост из: Ибратдир дунё 🌙
Қоронғу жойдаман.... На нур, на чироқ.
Йўқ бирор суҳбатдош, дўст ёки ўртоқ.
Лек бирдан ҳамма ёқ ёришар, эй вох!
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Ўзимга қарайман олиб бир оз тин.
Эгнимда оқ, енгсиз, ёқасиз кийим.
Сўроқ фариштаси тинглаб турар жим.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Оғир тупроқлар ҳам парга бўлар тенг.
Амал дафтаримни ўнгдан бергин денг.
Тор манзил маконим бўлиб кетар кенг.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Савол жавоблардан ўтиб тез, осон.
Гуноҳларим бир-бир кечирилган он.
Йўл оламан тўғри жаннатга томон.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Кавсар сувларидан бахраманд бўлай.
Хуру-ғилмонларнинг сафида турай.
Бошимга нурдан бир ажиб тож кияй.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Бунда керак эмас шон шухрат, эъзоз...
Керак эмас таом, зеб-зийнат, пардоз.
Етти осмон узра этаман парвоз.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


Репост из: Surxonmuslim.uz
#xabar #muftiy #anjuman #bahrayn
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР


🗣Бугун, 19 февраль куни Баҳрайн Подшоҳлиги шафелигида Мусулмон донишмандлар кенгаши ташаббуси билан ушбу давлат пойтахти Манама шаҳрида бошланган халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқдалар.


🌏 Мазкур халқаро конференцияда Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб, Баҳрайн ислом ишлари бўйича олий кенгаш президенти Шайх Абдураҳмон бин Муҳаммад бин Рошид ал-Халифа, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Миср муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Дорул улум Карачи Ислом университети профессори Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, Россия марказий диний идораси раиси, муфтий Шайх Талъат Тожиддин каби таниқли уламолар, давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари қатнашмоқда.

💬 Сўзга чиққаган нотиқлар бугунги мураккаб ва таҳликали даврда бутун дунёда тинчлик-осойишликни қарор топтириш, мусулмон уммати бирлигини таъминлаш, турли дин вакиллари ва турфа миллат-элатлари аҳил-иноқлигига эришиш жуда ҳам муҳим экани, исломофобия хатти-ҳаракатларининг олдини олиш каби ўта муҳим масалаларни таъкидладилар. Шунингдек, ҳозирги кунда мусулмон уммати олдида турган долзарб муаммолар, келгусидаги истиқболли режалар тўғрисида фикр алмашдилар.

💬 Конференция эртага, 20 февраль куни ҳам давом этади.

💭Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, Мусулмон донишмандлар кенгаши мустақил халқаро ташкилот бўлиб, 2014 йилда Бирлашган Aраб Aмирликларининг Aбу Даби шаҳрида ташкил топган. Кенгашга Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Шайх Аҳмад Тоййиб раислик қилади. Муҳаммад Абдуссалом эса унинг бош котиби ҳисобланади.

😄Ташкилотнинг асосий мақсади мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни биргаликда ҳал этиш, бағрикенгликни таъминлаш, бошқаларга ҳурмат сақлайдиган фаровон жамият барпо этишдир.

❕Кенгаш аъзолигига ўзининг серқирра фаолияти билан обрў-эътиборга эришган дунёнинг энг нуфузли мусулмон олимлари жалб қилинади. Ана шу уламолар қаторида Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам аъзо қилинган эдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: 🔴 Surxondaryo yangiliklari
Ўзбекистонга Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчаси топширди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Подшоҳнинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди.

Сурхондарё янгиликлари👇
https://t.me/+AACAys7cLERiNDcy


Репост из: Ўзбекистон 24
⚡️Ўзбекистон халқига муқаддас Каъба ёпинчиғининг бир бўлаги ҳадя қилинди

Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауд ва валиаҳд, мамлакат бош вазири Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Вазир, шунингдек, подшоҳнинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди.

👉 @Uzbekistan24HD


САДАҚАНИНГ БЕШ ФОЙДАСИ

1. Балоларни даф қилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта, садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлим топишга парда бўлади", дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳога: “...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчирганидек хатоларни ўчиради", дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Дўзахга парда бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлса-да, дўзахдан сақланинг”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

4. Мол-дунёга гаров бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Молларингизни закотини бериш билан ҳимояланглар”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

5. Беморларга даво бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Беморларингизни садақа билан даволанглар”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

#САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476


Репост из: Kun.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Oʻzbekiston bilan kelishib, Haj kvotasini 15 mingta belgiladik” — Saudiya Haj va Umra vaziri

18-fevral kuni Toshkentga kelgan Saudiya Arabistoni Haj va Umra vaziri Tavfiq bin Favzon ar-Robia jurnalistlar bilan uchrashib, Haj va Umra ziyoratiga doir ayrim savollarga javob berdi. Asosiy tezislar:

👉 15 mingta Haj kvotasi Oʻzbekiston bilan kelishuv asosida belgilangan. Umra ziyoratchilari soniga esa cheklov yoʻq.

👉 Podshohlik Umra ziyoratchilariga sifatli xizmat koʻrsatilishi va xavfsizlik taʼminlanishini birinchi oʻringa qoʻyadi, shu sabab Oʻzbekiston tomoni koʻrayotgan choralarni qoʻllab-quvvatlaydi.

👉 Turfirmalar uchun 1 million dollar zaxira talabi noqulay vaziyatda qolib ketgan ziyoratchilarga yordam berish uchun nazarda tutilgan boʻlishi kerak.

Kun.uz rasmiy kanali


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух яхшимисизлар хурматли гуриппадагилар минг бор узур Номаз Азонлари чиқмаяпд хавлусидан узим бўлсам Бомдод ва Хуфтон номазида азонини баланд қилиб аетаяпман иншааллох бўнгахам сабир қиламиз бўкунлархам утиб кетади мекрафан ва усулутилларимиз хаммаси соз.

Бомдод -6-35
Пешин-13 ~00
Асир ~16~35
Шом ~18~20
Хуфтон ~19~45


Репост из: Abdullox domla muxlislari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эй толиби илм!!!!

Сизни илм олишдан турли омиллар тўсишига йўл қўйманг, қийналсангиз Аллоҳдан ёрдам сўранг лекин бу йўлда тўхтаб қолманг.

Йиқилиш бу ютқазишлик эмас, ўша жойда тўхтаб қолиш ютқазишдир.

Чунки харакат қилган Аллоҳни изни билан албатта уддалайди.

P.S.
Вақтларимизни нимага сарфлаябмиз бир тафаккур қилайлик.
Аллоҳни қасамлари орасида "вақт" хам бор.
Эрта қиёматда неъмат қилиб берилган бу вақтларимизни нимага сарф қилганимиздан албатта сўраламиз☝🏻



https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR


Репост из: Abdullox domla muxlislari
НАМОЗНИ ВАҚТИДАН КЕЙИН ЎҚИГАНИ УЧУН ТАВБА ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#намоз

❓796-САВОЛ: Киши қазо намозини адо қилгач, намозни ўз вақтидан кейин ўқигани учун тавба ҳам қилиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта киши намозни ўз вақтида ўқимасдан, уни қазо қилиб ўқигани учун тавба қилади. Бу ҳақда “Дурарул ҳукком” китобида бундай дейилган:

وَأَمَّا إثْمُ تَأْخِيرِهَا عَنْ الْوَقْتِ الَّذِي هُوَ كَبِيرَةٌ فَبَاقٍ لَا يَزُولُ بِالْقَضَاءِ الْمُجَرَّدِ عَنْ التَّوْبَةِ بَلْ لَا بُدَّ مِنْهَا هَذَا

яъни: “Намозни вақтида ўқимаслик катта гуноҳ бўлиб, тавба қилмасдан қазо намозини ўзини ўқиш билан гуноҳ йўқ бўлмайди, балки қазони ўқиш билан бирга албатта тавба қилиш зарур бўлади”.

Шундай экан, мусулмон киши аввало намозни ҳар қандай вазиятда ҳам ўз вақтида ўқишга ҳаракат қилиши керак. Мабодо ухлаб қолиб ўз вақтида ўқий олмаса, зудлик билан қазосини ўқишга сай-ҳаракат қилади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا

яъни: “Албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” деган (Нисо сураси, 103-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.


https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR


Репост из: Дуолар
АЛЛОҲНИНГ ИНТИҚОМИДАН ҚЎРҚ!

Табиб дўстларимдан бири айтиб берган эди: «Олдимга бир аёлни келтиришди. Унинг кўкрагида саратон (рак) касали ёйилган бўлиб ўта оғир аҳволда эди. Ёнида эса аёли бетоблигидан жуда ҳам аламли изтироб чекаётган эри турарди. Мен уни четга тортиб:
– Э аттанг, гуноҳкор бўлибсиз, – дедим.
– Нега гуноҳкор бўламан?
– Нега олдинроқ олиб келмадингиз, нега? Бу саратонни ўта хавфли тури. Агар бошланаётганида келганингизда уни олиб ташлаш, кимё терапия ва бошқа услубларда даволаса бўлар эди. Афсус энди кеч.
– Биз фалончи доктор олдига бордик. У текшириб кўрди-да, бу инфекция, шамоллаш буни ўзим даволайман, деди. Саратон деб айтмади. Шифохонасида икки йил ҳар хил антибиотиклар ва оғриқ қолдирувчи қиммат дорилар бериб даволади. Аёлим оғирлашгач бу ерга келтирдим.
– Агар икки йил аввал олиб келганингизда даволаш иложи бор эди. Энди кеч, афсус.
Эр ҳақиқатдан хабардор бўлгач, ўзини ерга отиб, бошини чангаллаб, худди мажнун инсон каби ҳаракатлар қила бошлади.
Сўнгра эса кўл кўтариб:
– Эй Роббим, мавжудлигинг ҳаққи илтижо қиламан, бу золимдан интиқом олиб бергин, – деди.
Аллоҳга қасамки, унинг бу дуосидан баданим титраб кетди. Олти ойдан сўнг аёли вафот қилди. Аёл вафотидан беш ой ўтгач, олдимга ўта ёмон аҳволдаги бир кимса кириб:
– Мен фалончи докторман. Кўкрагимдан саратон бўлганман, – деди. Бу кимса ўша аёлни алдаб пулини олган, ўлимига сабабчи бўлган доктор эди.
Аллоҳга қасамки, ўзининг айтишича кўкрак саратони айни аёлнинг эри дуо қилган вақтдан сўнг бошланган экан. Не бўлса ҳам ҳаддингдан ошма. Бировлар ҳаққидан ҳазар қил, ўзгани молидан ўта эҳтиёт бўл. Аёлинг ёки фарзандларингга бўлса ҳам зулм этма, зўравонлик қилма. Атрофдагиларингга зулм қилишдан мутлақ тийил. Ишлар оқибати мана шундай бўлади. Аллоҳ азза ва жалла баъзида зулм этувчи гуноҳкорларни бошқаларга мадад ўлароқ жазолайди. Шунингдек, баъзи эзгу амал соҳибларини бошқаларга рағбат ўлароқ мукофотлайди. Аммо мукаммал мукофот ёки жазо ҳисоби қиёмат куни бўлиши шубҳасиздир.

«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.





Показано 19 последних публикаций.