💰 Xorazm Reklama va E'lon 💰|Rasmiy


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


💰Телеграмдаги савдо канал “Хоразм Эьлон” га хуш келибсиз
👉Расмий Сахифаларимиз
🔥 https://www.youtube.com/c/XorazmElonlar
🔥https://www.instagram.com/xorazmelonlar
🔥https://t.me/Xorazm_elonl
Таклифлар учун: @OTABEK_I_K

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Кўчаларни ёритишда исрофгарчиликни қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқилади

Бу йил 135 минг хонадонли кўп қаватли уйлар марказлашган ҳолда иситиладиган, овқат пишириш эса электр плитаси орқали бўладиган қилиб қурилади.


Янги квартираларни газ тармоғига улаш тўхтатилиши мумкин

Янги қуриладиган кўп қаватли уйларда энергия манбаси сифатида фақат электр энергиясидан фойдаланишга ўтилиши мумкин. Бунда икки контурли иситиш қозонларидан воз кечилиб, иссиқлик таъминоти марказлашган қилиб қурилади, овқат пиширишга электр плиталар ишлатилади. Бу таклифни қўллашини билдирган депутат Алишер Қодировнинг фикрича, “газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди”.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат

❕🤕 Маст ҳолда такроран автомобил бошқарганлар 3 йилгача қамалади

2024-йилда маст ҳолда транспорт воситаларини бошқариш билан боғлиқ 31436 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Ҳайдовчиларга юбориб қўямиз


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат

🗓Эртага, 25 январда дунёда қандай воқеа содир бўлади?

Эртага барча сайёралар осмоннинг бир чизииғида жойлашади

Видеони кўринг ва яқинларга юборинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💸 O‘zbekistonda dollar rasmiy kursi 13 000 so‘mga yaqinlashdi

🇺🇸 dollar 12 990 00 soʻm (+5,56)
🇪🇺 yevro 13 570,65 soʻm (+127,86)
🇷🇺 rubl 131,86 soʻm (+1,96)


Энди сотувчи товарни вақтида етказмаса, пеня тўлаши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Унга кўра, пеня миқдори етказилмаган товар қийматининг 100 фоизидан ошмаслиги шарт. Шунингдек, пеня тўлаш шартномани бузган томонни етказиб бериш кечиктирилиши ёки товарнинг тўлиқ етказилмаслиги оқибатида етказилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди. Агар кечиктириш истеъмолчининг айби билан содир бўлгани исботланса, сотувчи пеня тўлашдан озод этилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хоразм вилоятининг доимий аҳолиси сони 2 миллиондан ошди.

Хоразм вилоятида 2025-йил 1- январ ҳолатига доимий аҳоли сони 2 032 398 кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 36 818 кишига ёки 1,8 % га кўпайди.

Вилоятимиздаги эркак ва аёллар сони:
▪️аёллар – 1 014 802 киши
▪️эркаклар – 1 017 596 киши


Эртага Хоразмнинг кўплаб ҳудудларида свет бўлмайди.

▪️Шовот туманининг: Эшонқалъа, Бўстон, Гулистон, Арбек, Оқ кўл, Маҳтумқули маҳаллаларида (соат 10:00 дан 18:00 гача);
▪️Ҳазорасп туманининг: Боғдор, Сулаймон қалъа, Ишчилар, Ойбек, Ал-Хоразмий (соат 11:00 дан 13:00 гача); Алоқали кўл, Янгибозор, Ғ.Ғулом, Карвак, Шовот, Б. Матирзаев, Пичоқчи, Зиёли, Паҳлавон Маҳмуд маҳаллаларида (соат 10:00 дан 18:00 гача);
▪️Урганч туманининг: Тандирчи, Бободеҳқон, Оқ-олтин, Қипчоқ
Боғдорчи, Кухна овул маҳаллаларида (соат 10:00 дан 16:00 гача);
▪️Янгиариқ туманининг: Гурланбоғ, Вакиллар, Шихбоғи маҳаллаларида (соат 10:00 дан 18:00 гача);
▪️Хонқа туманининг: Дўстлик, Илғор маҳаллаларида (соат 10:00 дан 18:00 гача);
▪️Тупроққалъа туманининг: Шихлар, Пастом, Саидлар, Янги замин, Саяпир маҳаллаларида (соат 10:00 дан 18:00 гача);
▪️Урганч шаҳрининг: Бешмерган маҳалласида (соат 10:00 дан 18:00 гача);


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O‘zbekistonda dollar rasmiy kursi ko‘tarildi

🇺🇸 dollar 12 975,09 soʻm (+8,09)
🇪🇺 yevro 13 373,43 soʻm (+21,31)
🇷🇺 rubl 127,63 soʻm (+1,14)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Umra va haj ziyoratchilariga emlanish talab etiladi

Viza turidan qat’i nazar 1-fevraldan boshlab Saudiyaga boradiganlar meningitga qarshi emlangan bo‘lishi shart. Bir yoshgacha bo‘lgan bolalarga emlanish talab etilmaydi.


O‘zbekistonda yana harorat pasayib, yomg‘ir, qor yog‘ishi kutilmoqda

Chorshanba kuni Volga bo‘yidan nam va sovuq havo massalari kirib keladi.


Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини 6 ойга тўхтатди

Қозоғистон ҳукумати ички бозорида картошка нархи кескин ошиб кетгани туфайли унинг экспортини чеклашга қарор қилди. Тақиқ ЕОИИга аъзо давлатларга тааллуқли эмас.


❗️🇰🇷❌🇺🇿 Жанубий Корея Ўзбекистон билан муҳожирлик алоқаларини якунлаши мумкин

“Ҳозирги кунда Кореяда нолегал юрган Ўзбекистон фуқаролари 9,6 фоизга етган. Агар бу 10 фоизга чиқадиган бўлса, ўша давлат биз билан миграцион алоқаларни тўхташи ҳам мумкин.


Эртага Хоразмнинг кўплаб ҳудудларида свет бўлмайди.

▪️Гурлан туманининг: Бирлашган, Шанги, Беш уй (соат 10:00 дан 14:00 гача) Сахтиён, Обод, Ватанпарвар, Чаккалар (соат 10:00 дан 16:00 гача) Уйилма маҳаллаларида(соат 10:00 дан 18:00 гача);
▪️Ҳазорасп туманининг: Бешта, Тўртта, Янги ҳаёт,Буюк сиймо, Истиқлол, Бўстон, Қовунчи, Боғдор,Мустақиллик, Наврўз маҳаллаларида (соат 11:00 дан 13:00 гача);
▪️Хонқа туманининг: Қоромози, Обод маҳаллаларида (соат 10:00 дан 17:00 гача);
▪️Янгиариқ туманининг: Янгиер, Ширшоли, Пурсанг, Қўриқтом маҳаллаларида (соат 10:00 дан 18:00 гача);
▪️Хива туманининг: Гандимиён, Поласултон, Париша, Қоттибош, Шўр кўл, Қаттибош, Соёт маҳаллаларида(соат 11:00 дан 13:00 гача);
▪️Янгибозор туманининг: Минг Боғолон, Боғолон, Қиёт маҳаллаларида (соат 10:00 дан 18:00 гача);
▪️Урганч шаҳрининг: Бинокор маҳалласида (соат 10:00 дан 12:00 гача);


AQSHda TikTok bloklandi

Foydalanuvchilar Xitoyning ByteDance kompaniyasi bilan bog‘liq CapCut, Lemon8, Gauth va Hypic ilovalari ham ishlamay qolganini aytmoqda.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O‘zbekistonda dollar rasmiy kursi uch kunlik pastlashdan so‘ng ko‘tarildi

🇺🇸 dollar 12 967,00 soʻm (+11,74)
🇪🇺 yevro 13 352,12 soʻm (+25,04)
🇷🇺 rubl 126,49 soʻm (+0,05)


O‘zbekistonda 18-yanvar kuni yomg‘ir yog‘ib, qorga aylanishi mumkin

Faqat Farg‘ona vodiysida yogʻingarchilik kutilmaydi.


Ўқув муассасалари ошхоналари E-auksion орқали ижарага берилади

Ўзгартиришларга кўра, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналари E-auksion тизимида ўтказилган танлов асосида ижарага берилади.


Энди сиз ИМEИ-ни рўйхатдан ўтказиш учун телефон нархининг 30 фоизини тўлашингизга тўғри келади. Аммо бу ҳар доим ҳам эмас!

ИМEИ-ни рўйхатдан ўтказиш учун энди чет элга чиқиб келишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бундан буён мамлакатга олиб кирилаётган ҳар бир телефон декларация қилиниши керак.

Янги телефоннинг ИМEИ-ни рўйхатдан ўтказмоқчи бўлганингизда, божхона маълумотлар базасида қидирув бошланади. Агар у маълумотлар базада бўлмаса, сиз нархнинг 30 фоизини тўлашингиз керак бўлади.

Бу шуни англатадики, агар сиз янги iPhone 16 Pro Max харид қилган бўлсангиз ва у норасмий тарзда олиб кирилган бўлса, қўшимча 4,8 миллион сўм тўлашингиз керак бўлади.


Автомактабларда ўқиш нархи ошди: энди 3.900.000 сўм ўрнига 6.000.000 сўм тўлайсиз!

Эндиликда Б тоифаси (енгил автомобиллар) учун ўқитиш ўртача 6 миллион сўмни, нуфузли автомактабларда эса 8-10 миллионгача!  БC тоифаси учун (автомобиллар ва юк машиналари) нархи тахминан 7,5 миллион сўмни ташкил қилади. 

❗Ва бу имтиҳонларни топшириш харажатларини ҳисобга олмайди.

Права олмоқчи бўлган дўстларингизни огоҳлантиринг - нархлар янада ошиши мумкин

Показано 20 последних публикаций.