Xorazm-News.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Assalomu aleykum! 🙂
🧾Biznes yangiliklari
🏃Sport
🎎Madaniyat
🏕Turizm
🚘Avto olam
🌏Jahon
Admin: +998 889238558
🌈Instagram.com/Xorezm_News 💟🇺🇿

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: URGANCH SHAHAR HOKIMLIGI (rasmiy kanali)
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirining buyrug‘iga asosan Satimov Temur Muxtarbekovich Xorazm viloyati transport boshqarmasi boshlig‘i lavozimiga vazifasini bajaruvchi etib tayinlandi.

Tayinlovga qadar T.Satimov “Xorazm mintaqaviy yo‘llarga buyurtmachi xizmati” davlat unitar korxonasi buxgalteriya hisobi va hisobotlar bo‘limi bosh mutaxassisi lavozimida faoliyat yuritgan.

Ma’lumot uchun: Xorazm viloyati transport boshqarmasi boshlig'i vazifasida ishlab kelayotgan R.Babayev O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligining Avtomobil va jamoat transporti departamenti boshlig‘i o‘rinbosari - boshqarma boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.


Репост из: Huquqshunos yordami
❗️Ер олган ёшларга 100 млн сўмгача кредит ажратилади


🔰 Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим бўйича талабгорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:

🔸 Президент қарорида назарда тутилган шартларда ва маблағлар доирасида талабгорларга тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредит ажратиш;

❕Бунда, қарор доирасида барча турдаги кредитларни “маҳалла еттилиги”нинг кафиллиги асосида ажратишга рухсат берилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади.

🔸талабгорларга мини-техника, уруғ ва кўчат харидига “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 5 миллион сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 33 млн сўмгача кредит ажратиш;

🔸жойлардаги 167 та “Агромарказлар” орқали хусусий секторни жалб этган ҳолда уруғ, кўчат етказиш, минерал ўғит бериш, мини-техника ва агроном хизматлари йўлга қўйилади ҳамда етиштирилган маҳсулотни харид қилишга қайта ишловчилар ва экспорт қилувчилар бириктирилади.

@Bank_yangiliklari1


Репост из: Huquqshunos yordami
❗️Аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштириш такомиллаштирилади


"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилади:

🔹33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

🔹ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

🔹ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

🔹10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

✔️ Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.

@Bank_yangiliklari1


Репост из: Huquqshunos yordami
⚡️Мультирадарда аниқланган қоидабузарлик ўша жойнинг ўзида ҳайдовчига маълум қилиниши керакми?

⚠️ Худди шундай. ВМҚ нинг 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг (https://lex.uz/docs/4089917#6031356) 31-бандида шундай дейилган:

🔰«Кўчма фоторадар ва мобил комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим». Яъни «учоёқ» ёки мультирадарлар орқали ҳуқуқбузарлик аниқланди.

✳️ Бундай вазиятда ЙПХ ходими ҳайдовчига қоидабузарлик содир этгани ҳақида ўша жойнинг ўзида маълумот бериб, унинг иштирокида баённома расмийлаштиради. Масалан, 60 км/соат тезликда ҳаракатланиш керак бўлган жойда ҳайдовчи 90 км/соатда ҳаракатланиб, қоидани бузди. Қоидабузарлик мультирадарда қайд қилинди. Энди ЙПХ ходими ушбу ҳайдовчига қанча тезликда ҳаракатланиб қоидани бузганлиги ҳақида маълум қилиши шарт. Бу тартибга амал қилинмасдан чиқарилган жарима ноқонуний ҳисобланади.

❎ Афсуски, юқоридаги тартибга риоя қилинмай чиқарилган жаримани бекор қилишда барча судларда бир хил амалиёт шаклланмаган. Шунинг учун айрим ҳолларда фуқаролар мана шундай ноқонуний жаримани бекор қилишда қийинчиликка дуч келишаётганини рад этиб бўлмайди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 🔽🔽

@Online_maslaxatchii


Репост из: Poraxór Uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сарсонбанк)

👉 @poraxoruz1 - каналга аъзо бўлинг!


Репост из: Huquqshunos yordami
Қайси банклар таълим кредити беряпти?

Апрель ойи яқинлашар экан, бу олийгоҳ талабалари учун контрактни бир қисмини тўлашни билдиради.

Бунинг учун талабалар банклардан имтиёзли таълим кредитлари олиши мумкин. Бунда талаба йигитлар учун фоиз ставкаси 14 фоиз, қизлар учун эса 0 фоиз.

Энг катта қулайлик — кредитни ўқишни битиргач тўлаш мумкин. Талабалар 2024 йилнинг 2 ойида 4,7 трлн сўмлик таълим кредитларини олиб улгурган.

Демак, қуйидаги банкларга таълим кредити олиш учун мурожаат қилиш мумкин:
Туронбанк
МКбанк
Алоқабанк
Бизнесни ривожлантириш банки
Ориент Финанс Банк

Хўш, таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?

— ариза;
— мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат;
— кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта);
— университет билан тузилган шартнома
.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

@Bank_yangiliklari1


Репост из: Zafarbek Solijonov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Исталган давлат ташкилотида журналист😁

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
DIQQAT VAKANSIYA

O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi quyidagi vakant lavozimlarga ochiq tanlov elon qiladi:

1. Murojaatlar bilan ishlash bo'limi boshlig‘i;

2. Moliya-iqtisod bo‘limi Bosh mutaxassisi;

3. Toshkent shahar temir yo‘l transportida nazorat hududiy bo‘limi Elektr ta`minoti xo‘jaligi bo‘yicha Bosh inspektori;

4. Avtomobil va suv transportida nazorat boshqarmasi Bosh mutaxassisi;

5. Avtomobil va suv transportida nazorat boshqarmasi Bosh mutaxassisi;

6. Yo'l-qurilish ishlarini nazorat qilish Farg'ona viloyati hududiy bo'limi Bosh inspektori;

7. Yo'l-qurilish ishlarini nazorat qilish Samarqand viloyati hududiy bo'limi Bosh inspektori.


Тelegram | Facebook | Instagram | @mintransuz/videos' rel='nofollow'>YouTubе | Linkedin |


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Рамазон ойида тўғри овқатланиш организмни янада соғломлаштиради

📌 Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, рўзадорлар соғлом овқатланиш тавсияларига амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин.

🫙Ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш тавсия этилади. Кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлганда кўп терлашни келтириб чиқариши мумкин.

✅ Шу боис кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш эҳтиёжи юзага келади. Бунинг учун эса кўпроқ сув ичиш тавсия этилади.

✅ Серсув маҳсулотлар тановул қилиш орқали ҳам бу меъёрни қисман қоплаш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин дессерт сифатида ҳўл мевалардан ейиш фойдали.

✅ “Ачиқ-чучук” салати таркибидаги бодринг ва помидор ҳам серсув неъматлар ҳисобланади.

🍲 Шўрва ёки сабзавотли салатлар сингари сувга бой таомларни ҳам истеъмол қилиш мумкин.

‼️ Таркибида кофеин мавжуд бўлган маҳсулотлар — кофе, кола каби ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки бу модда инсон организмида сув миқдори камайишига олиб келади.

❗️Кун давомида жуда доимий ҳаракат қилиш организмнинг кўп миқдорда сув йўқотишига олиб келади. Қисқа муддатли сайр ёки чигалёзди машқлари сизни тонусда ушлаб туриши мумкин. Аммо кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди.

“Оғизни ёпиш”дан олдин овқат ейиш лозим. Саҳарлик пайтида енгил таомланиш, айниқса, рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдаги инсонлар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли фарзанди бор оналар ҳамда болалар учун жуда муҳим!

🍱 Енгил нонушта сифатида сабзавотлар, таркибида углевод бўлган донли нонлар ёки булочкалар, сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут) ёки тухум каби оқсилга бой неъматларни истеъмол қилиш фойдали.

🚫 Аммо шундай тоифадаги беморлар борки, рўза тутиш уларнинг саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин.

🩻 Мутахассислар фикрича, жарроҳлик амалиёти ўтказилишини талаб қилувчи ва операциядан кейинги даврда беморлар рўза тутиши мақсадга мувофиқ эмас.

🫀Бундан ташқари, доимий равишда дори ичиши керак бўладиган юрак-қон томир, буйрак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишлари ҳамда қандли диабетда ҳам ушбу амални бажариш тавсия этилмайди.

🫁 Қолаверса, оғриқ билан кечадиган ва оғриқ қолдирувчи дориларни мунтазам қабул қилиши талаб қилинадиган, хусусан, сил ва онкологик касалликларининг айрим турларида ҳам рўза тутиш мумкин эмас.

📌 Улар рўза тутиш ниятида бўлсалар, аввало, шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Янги кўприк мустаҳкам ишонч ва дўстлик, оғзибирлик ва ҳамкорлик кўпригидир

Новый мост - мост крепкого доверия и дружбы, единства и сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Xonqa.uz |Rasmiy|
AHOLI VA TADBIRKORLIK SUBYEKTLARI VAKILLARI DIQQATIGA!

O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki rahbariyatining Tadbirkorlarni bank xizmatlariga oid savol va muammolarini qonuniy hal etish maqsadida ochiq muloqot tashkil etiladi.

🗓2024-yil 21-fevral
⏰11:00
🚗Xonqa tumani hokimligi binosida

☎️Murojaat uchun telefon: +998622245831

👉 @xonqahokimiyat 
Xonqa tumani hokimligi axborot xizmati


12.06.2023 йилдаги ПФ-93
        https://lex.uz/ru/docs/6493069
     https://lex.uz/uz/docs/6526182 279-сон карор 07.07.2023йилдаги "20 минг тадбиркор-500 минг мутахассис" дастури доирасида тадбиркорларни куллаб кувватлаш назарда тутилган булиб, бугунги кунда карорнинг 3-бобида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Дастур доирасида барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар учун қуйидаги миқдорларда кафиллик тақдим этади:
3 млрд сўмгача — 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;
4 млрд сўмгача — 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;
5 млрд сўмгача — 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектларига берилади деб курсатилган. Бугунги кунда MKBankning Хоразм Вилоятида юкорида курсатилган фармон ва карор ижролари кандай тарзда бажарилаяпти???

Хурматли тадбиркорлар бизга сизнинг фикрингиз мухим!!!

@Xorazm_news


Репост из: OPER UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оскар мукофотига номзодлар😅

Ходимлар келганини кўрган экан натижа эса видеода кўринг:)

Канал манзили 👉🏻
@OPER_UZ


Репост из: Хоразм вилояти судлари | Расмий канал
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В !

Хоразм вилоят суди қуйидаги лавозимларга малакали кадрларни ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади
:

1. Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг судья ёрдамчиси лавозимига;
3. Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг судья ёрдамчиси лавозимига;
4. Жиноят ишлари бўйича Шовот туман судининг архивариус лавозимига.

РАСМИЙ ТАЛАБЛАР

Танловда фақат юриспруденция йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган номзодлар қатнашиши мумкин.
Давлат тилини мукаммал билиш лозим. Хорижий тилларни (рус ва инглиз тиллари) билишга устуворлик берилади.

Фаолияти юзасидан қуйидаги билим- кўникмаларга эга бўлиши зарур:

- суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришларни билиш;
- судларда кўриб чиқиладиган ишларни билиш (йўналишлар бўйича жиноят, фуқаролик ва иқтисодий);
- суд ҳужжатлари билан ишлай олиш;
- суд архиви ҳужжатларини билиш;
- компьютер ва бошқа техника, зарур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

Барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
Иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш куни (шанба, якшанба);
Ойлик иш ҳақи судья ёрдамчиси лавозими учун қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 4-5 млн. сўм, мансаб даража олгандан сўнг 7-8 млн. сўмни ҳамда архивариус лавозими учун ўртача 2 млн. 700 минг сўмни ташкил қилади;
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот.

Номзодлар танловда иштирок этишлари учун 2024 йил 22 февраль кунига қадар қуйидаги ҳужжатлар билан вилоят судининг кадрлар бўлимига мурожаат қилишлари лозим:

- шахсий варақаси (маълумотнома- объективка);
- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;
- фуқаролик паспорти нусхаси;
- олдин ишлаган бўлса иш жойидан тавсифнома;
- ўқиш жойидан тавсифнома.

Ҳужжат топширмаган номзодлар танловда қатнашмайди.

Номзодларни танлов асосида саралаш, улар орасидан энг малакали ва масъулиятли мутахассисларни танлаш 2024 йил 23 февраль куни вилоят судида ўтказилади.

Манзил: Урганч шаҳри, “Тинчлик” кўчаси, 22-уй.
Телефон: +99862 228-66-20

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari


Репост из: ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳокимлар давлат дастурларини ўқимайди — Зоир Мирзаев

@antikorruz


2015 йилдаги 13 февралдаги хоким карори, 2015 йил майдаги карор ижролари кайерда колди???
Бу кетишда Хоразм вилоятидаги суний футбол майдонлар ва спорт майдончалари урнида куп каватли уйлар курилмайди деб ким кафолат беради???
Ушбу худуд давлат дастури асосида берилган эмасми???

@Xorazm_news


6 Феврал куни 28 махалладаги футбол майдони урнида курилаетган куп каватли уй буйича👇👇👇 https://mc.uz/oz/views/xorazm-viloyati-qurilish-va-uy-joy-kommunal-xo-jaligi-bosh-boshqarmasi-munosabat


Репост из: Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тезкор

⚡️Ўзбекистонда 5 та хусусий ОТМнинг лицензияси бекор қилинди. Улар қайси олийгоҳлар ва уларнинг талабалари тақдири нима бўлади?

Батафсил видеода билиб олинг

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL


☝️☝️☝️Бугун 09.02.2024 йил Урганч шахар хокимлиги еки тегишли ташкилотлар томонидан жавоб берилмади.
Бундай холатлар Республика ОАВоситалри томонидан ижтимоий тармокларда чикарилса дархол жавоб берилади.

@Xorazm_news


Хоразм Вилояти Урганч Шахар 28 махалладаги суний Футбол майдони урнида куп каватли уй курилаяпти кайси хужжатга асосан???
Бу кетишда шахар махаллаларида спорт майдончаларининг урнида куп каватли уйлар курилмайди деб ким кафолат беради???

@Xorazm_news

Показано 20 последних публикаций.