XOJAGON.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Naqshband.uz
🕋Зиёратчиларимиз Пайғамбар алайҳиссалом юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул

🗓 Айни кунларда ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Макка шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2025” мавсумининг 23-24 - гуруҳ зиёратчилари Арафот тоғида бўлдилар.

🤲Дуо ва тазаррулар қилиб, Аллоҳ таолодан юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти янада фаровон бўлишини, фарзанду аржумандларимиз бахту саодатини сўраб илтижолар қилдилар.


✅ Арафот тоғи тарихи. Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамиз бир-бирларини таниб-топишишгани учун Арафот деб номланди. Ёки Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга ушбу маконда ҳаж амалларини ўргатганлари учундир. У зот: «Арофта?» («Ўрганиб бўлдингми?») деганларида, Иброҳим алайҳиссалом: «Ҳа», деганлар. Мана шундан кейин Арафот деб номланиб қолди, деб Ибн Аббос айтганлар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Репост из: Naqshband.uz
#Maqola

Islomda qo‘shnichilik haqlari va odoblari


Abu Zar — Alloh undan rozi bo‘lsin — hikoya qiladi: Do‘stim Rasululloh menga vasiyat qilib, dediki: -Qozon qaynatgan paytingda suvini ko‘p qil, keyin qo‘shni uydagilarga qara. Ularning sanog‘iga qarab, bir miqdor ular uchun ajrat.

Agar qo‘shni safarga ketsa, oilasidan xabar olib turiladi, uy-joyi, mulki, xonadon ahli himoya qilinadi. O‘zi ruxsat bermasa imoratni unikidan baland qilib qurilmaydi yoki boshqa yo‘sinda unga zarar yetkazilmaydi. Biroq tansiq taom, daraxt yoki namoz hosilidan unga tortiq qilinadi, imkoni bo‘lmasa maxfiy qilib yeyiladi.

Qo‘shnining bolasi xarxasha qilmasligi uchun bolalarning qo‘liga biror narsa berib, ko‘chaga chiqarilmaydi. Qo‘shnining hovlisiga qaralmaydi, iznsiz kirilmaydi. Bir odam vafot etsayu uning uch qo‘shnisi baravar undan rozi bo‘lishsa, u odamning gunohlari kechiriladi.

Odiljon Sadilloev,
Buxoro shahar “Xalifa Xudoydod” jome’ masjidi imom-xatibi

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Ҳар тонгимиз Бисмиллаҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, ин шаа Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz


Намознинг фазли

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ким уйидан пок ҳолда фарз намоз(ни адо этиш учун)га чиқса, унинг ажри эҳром кийган ҳожининг ажрича бўлади. Ким фақат Зуҳо намозини ўқиш учун чиқса, унинг ажри умра қилувчининг ажричадир. Намоздан намозгача (масжидда бўлса) ва у иккаласи ўртасида беҳуда сўз айтмаса, (унинг ажри) "Иллийюн"га кўтарилади».

Имом Абу Довуд ривояти. https://t.me/XojagonUz


Бомдод намозидан кейин Ясин сурасини қироат қилиш ҳам кундалик вирдлар ичида бор.

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

🔸«Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ясиндир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.

📝Имом Аҳмад, имом Абу Довуд, имом Насаий, имом Ибн Можа ва имом Ҳокимлар
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/XojagonUz


#ЭСЛАТМА

Хорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди», дедилар».
(Насоий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Лафз Насоийники).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда уч маротаба дўзахдан паноҳ сўраса, дўзах (тилга кириб): «Аллоҳим, уни мендан сақла», дейди. У жаннатни сўраса, жаннат (тилга кириб): «Аллоҳим, буни менга кирит», дейди».
(Имом Аҳмад ривоят қилган). ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/XojagonUz


#Эслатма

Тасбеҳ айтиш

“Кимки ҳар бир намознинг ортида Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба тасбеҳ (“СУБҲОНАЛЛОҲ!” – “Аллоҳни айбу нуқсонлардан пок деб дейман!”) айтса, Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба ҳамд (“АЛҲАМДУЛИЛЛОҲ!” – “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!”) айтса, Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба такбир (“АЛЛОҲУ АКБАР!” – “Аллоҳ буюкдир!”) айтса, бу тўқсон тўққиз бўлади. Уни юзга тўлдириб, “ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ, ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИЙКА ЛАҲ, ЛАҲУ-Л-МУЛКУ ВА ЛАҲУ-Л-ҲАМДУ ВА ҲУВА ЪАЛА КУЛЛИ ШАЙЪИН ҚАДИЙР!” (“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У якка-ю ягона, унинг шериги йўқ. Мулк Уникидир, ҳамду сано Унга хос. У барча нарсага қодир Зот!”) деса, хатоликлари гарчи денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади”

(Муслим, 1/597; Ибн Ҳиббон, 5/2013-2016; Ибн Хузайма, 1/750).
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/XojagonUz


Репост из: XOJAGON.UZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Бомдод номозининг икки ракъат суннати дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшироқдир". ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#АЗОН_ДУОСИ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким азонни эшитганида:

اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلاَةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ، وَالْفَضِيِلَةَ، وَابْعثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«АЛЛОҲУММА! РОББА ҲАЗИҲИД -ДАЪВАТИТ-ТААММА, ВАС-СОЛААТИЛ ҚОИМА, АТИ МУҲАММАДИНИЛ-ВАСИЙЛАТА ВАЛ-ФАЗИЛА. ВАБЪАСҲУ МАҚОМАМ-МАҲМУДАНИЛЛАЗИ ВАЪАДТА»,

деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар».

Маъноси:
"Ё Аллоҳ! Эй, ушбу комил даъватнинг ва вақти ҳозир бўлган намознинг Роббиси!
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга васила ва фазилатни бергин.
Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тирилтир."

«Васила» – жаннатдаги олиймақом манзила.
«Мақоми Маҳмуд»
(Мақталган Мақом) – Аллоҳ таолонинг «Шоядки, Роббинг сени Мақоми Маҳмудда қайта тирилтирса» ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган буюк шафоат мақоми.


🕌 Бухоро  вилояти учун Ражаб ойида (Нафл ёки Қазо) Рўза тутиш жадвали.

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини адо этмоқликни.

Яқинларга ҳам улашинг! https://t.me/XojagonUz


Расулуллоҳ ﷺнинг мерослари тарқатилмоқда

Саҳобалар ичида энг зеҳни ўткири Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кунлардан бирида бозорга бордим. Одамларнинг мол-дунё билан овора эканликларини кўриб уларга:

– Сиз бу ерда савдо-сотиқ билан машғулсиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мерослари тарқатилаётганидан хабарингиз йўқми? – дедим. Савдогарлар қўлларидаги молларини ташлаб:

– Йўқ, қаерда? – деб ҳовлиқиб сўрадилар.

– Фалон масжидда, – деб жавоб бердим. Улар шошиб масжид томон югуриб кетишди.

Аммо бироздан сўнг қайтиб келиб:

– Нега бизни алдадингиз? Масжидда ҳеч қандай мерос тарқатилмаяпти-ку? –дейишди.

Мен:

– Қандай қилиб? Ахир масжидда кимларни кўрдингиз? – деб сўрадим.

Улар:

– Қуръон ўқиётган қориларни ва ҳадис ўрганаётган толиби илмларни, –дейишди.

– Ана шу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросларидир, – деб жавоб бердим.

“Ўзимдан сўнг сизга икки нарса қолдирдим, агар уларни маҳкам тутсангиз ҳаргиз адашмайсиз. Улар Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарнинг ҳадисидир”, деган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин”.
Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/XojagonUz


7 НАРСАГА ОДАТ ҚИЛИБ, 7 НАРСАДАН ҲАЗАР ҚИЛМОҚ

        Барро ибн Озиб ривоят қиладирлар:
         «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга етти
нарсага одат қилиб, етти нарсадан ҳазар қилмоқни буюрдилар. «Қуйидагиларни одат
қилингиз!»
— дедилар: 
   1. Жанозага қатнашмоқни 
   2. Касални бориб кўрмоқни
   3. Чақирилган жойга бормоқни
   4. Мазлумга ёрдам бермоқни
   5. Қасам ичса, қасамида турмоқни
   6. Саломга алик олмоқни
   7. Акса урган киши «Алҳамду лиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни. 

        «Қуйидагилардан ҳазар қилингиз!» — дедилар: 
   1. Кумуш идиш тутмоқдан
   2. Тилла узук тақмоқдан
   3. Ипакли кийим киймоқдан (эркаклар назарда тутилган) 
   4. Дебож (гулдор ипакли кийим) киймоқдан
   5. Қасий (дағал матодан тикилган кийим) киймоқдан
   6. Истабрак (атласга ўхшаган мато) киймоқдан 
   7. (бу ривоятда еттинчиси тушириб қолдирилган)».

«Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ. 4-жилд» китобидан.
Яқинларингиз ҳам улашинг.                                                                                                                                                                                                                                                    https://t.me/XojagonUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌺ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Улашинг ↘️
👉 https://t.me/XojagonUz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!
Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!
Хонадонингизга тинчлик, Ўзингиз ва яқинларингизга саломатлик, умрингизга барокат, дастурхонингизга тўкинликни берсин!

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz


Бомдод намозидан кейин Ясин сурасини қироат қилиш ҳам кундалик вирдлар ичида бор.

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

🔸«Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ясиндир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.

📝Имом Аҳмад, имом Абу Довуд, имом Насаий, имом Ибн Можа ва имом Ҳокимлар
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/XojagonUz


#ЭСЛАТМА

Хорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди», дедилар».
(Насоий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Лафз Насоийники).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда уч маротаба дўзахдан паноҳ сўраса, дўзах (тилга кириб): «Аллоҳим, уни мендан сақла», дейди. У жаннатни сўраса, жаннат (тилга кириб): «Аллоҳим, буни менга кирит», дейди».
(Имом Аҳмад ривоят қилган). ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/XojagonUz


#Эслатма

Тасбеҳ айтиш

“Кимки ҳар бир намознинг ортида Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба тасбеҳ (“СУБҲОНАЛЛОҲ!” – “Аллоҳни айбу нуқсонлардан пок деб дейман!”) айтса, Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба ҳамд (“АЛҲАМДУЛИЛЛОҲ!” – “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!”) айтса, Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба такбир (“АЛЛОҲУ АКБАР!” – “Аллоҳ буюкдир!”) айтса, бу тўқсон тўққиз бўлади. Уни юзга тўлдириб, “ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ, ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИЙКА ЛАҲ, ЛАҲУ-Л-МУЛКУ ВА ЛАҲУ-Л-ҲАМДУ ВА ҲУВА ЪАЛА КУЛЛИ ШАЙЪИН ҚАДИЙР!” (“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У якка-ю ягона, унинг шериги йўқ. Мулк Уникидир, ҳамду сано Унга хос. У барча нарсага қодир Зот!”) деса, хатоликлари гарчи денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади”

(Муслим, 1/597; Ибн Ҳиббон, 5/2013-2016; Ибн Хузайма, 1/750).
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/XojagonUz


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz

Показано 20 последних публикаций.