#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Болам , ҳалитдан буён телефон қиламан, нега кўтармайсан? Телефонинг овозсиз режимга тушиб қолмаганми мабодо ?!
Терлаб - пишиб келган отасининг сўзларидан Жаҳонгир беихтиёр чўнтагини пайпаслади: "Телефони йўқ!"
- Оббо ! Телефонинг тушиб қолибдими ?!
Шунда Жаҳонгирнинг ёдига телефонини охирги марта чўнтагига сув ичиш учун чўккалаганида солгани ёдига тушди. Телефони ўша ерда тушиб қолдимикан ?!
- Шунақага ўхшайди , мен ҳозир қарай-чи? - Жаҳонгир ишини ташлаб сув идиши турган дарахт сояси тарафга юрди. Жавлон ака ҳам кўнгли ҳижил бўлганча ўғлининг изидан эргашди.
Жаҳонгир ярим соат теварак-атрофни тит-питини чиқариб телефонини қидириб тополмагач кайфияти тушиб кетди: Эҳ! Қанча керакли маълумот бор эди-я бу телефонда ?! Айниқса узун тунлар Шаҳноза билан ёзишган смслари. Жаҳонгир ушбу смсларни бўш вақтлари қайта- қайта ўқиб қизнинг ўзини қайта кўргандек дили яйрар эди ...
- Қўй болам . Шунга ҳам сиқиласанми ? Топилмаса садқаи сар,- ўғлини юпатишга шошилди Жавлон ака ,- инсофли битта яримтани қўлига тушган бўлса қайтариб берар. Ҳозир одамларга эълон бериб юборамиз "Топганга суюнчиси бор" деб. Мабодо топилмаса айтганимдек куйинма . Янги бўлгиси келгандирда шу телефонни . Клиентлар кетиши билан қиладиган биринчи қиладиган ишимиз сенга энг зўр телефон олиш бўлади.
Жаҳонгир ўзига қўшиб дадасининг ҳам кайфиятини бузгиси келмай унинг сўзларига "хўп" дея бош ирғаб қўйди.
Йўқ... Эълон қилинган суюнчи ҳам телефонни топилишига сабаб бўла олмади.
Жаҳонгир телефонини йўқотиб қўйганига ўзини худди юрагини бир бўлаги узилиб қолгандек ҳис қиларди. Ўша бир бўлакнинг номи Шаҳноза эканлигини йигит кўнглининг туб- тубидан тан оларди.
"Эртага ҳам боғдан чиқа олмайман,- хўрсинганча ўйлади Жаҳонгир,- демак янги телефонни индинга сотиб олишим мумкин... Эҳ- ҳей ! Унгача Шаҳноза билан хабарлаша олмай қанча қийналар эканман. У ҳам обдон ҳавотир олса керак..."
▪️▪️▪️
-Ухла энди , вақт ҳам алла-маҳал бўлди ,- Жавлон ака сўрида мунғайиб ўтирган ўғлига қараб юраги ачиб ,- насиб қилса эртага яна бир жаҳд қилсак, шу билан марра бизники. Индинга фалон сўм дегин, ўша оғзингдан чиққан пулни бераман. Бозорни энг олди телефонини оласан.
- Хўп ,ада . Яхши ётиб туринг,- Жаҳонгир отасини ортиқ қийнагиси келмади , бироқ кўнгил ғашлиги ҳали бери тарк этай демасди.
- Жавлооон акааа ! Ҳов Жавлооон акааа!
Жаҳонгир эркак кишининг баланд овозда чақиришидан уйғониб кетди. "Тинчликмикан ? Ҳали тонг ёришгани йўқ- ку?!" - уйқули кўзларини базўр очиб бошини кўтарди Жаҳонгир.
- Ҳооов, Нормурод ! - овоз берди Жавлон ака ,- келинг. Мен ҳозир юз- қўлимни чайиб олай.
Жавлон ака ўрнидан тургунча бўлмай Нормурод ака унинг устига бостириб келди :
- Уйимиз куйди, ака ! Уйимиз куйди!
- Тинчликми ? - Жавлон аканинг овозида титроқ яққол сезилди.
- Анави савдоргарлар бизни чув тушириб кетишди. Юк ортилган уччала машина ҳам жойида йўқ. Ярим кечада нишабликка қўйилган юк машинасини овоз чиқармай секин ўрнидан жилдириб суриб қолишибди .
Ражаб икки ўғлини машинани ёнига қўриқчиликка қўйиб қўйган экан , иккаласи ҳам тарракдек қотиб бехуш бўлиб ётганмиш.
Жаҳонгирнинг кўзларидан зумда уйқу қочди.
- Ўша ерга борайлик,- Жаҳонгирга дадасининг овози узоқ-узоқлардан эшитилгандек бўлди ,-бизнинг машинанинг олдида ҳам бугун Тоҳирнинг ўзи ётаман деган эди...
@Xazon_Rezgi /23
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g