#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
7-қисм
Ғулом ака бу сафар Шаҳнозани Қаҳрамонга турмушга чиқишга кўндириш учун рад этиб бўлмас сабаб кўрсатиш кераклигини аниқ билар эди. Аммо қани ўша сабаб ?!
Нима деса Шаҳноза Қаҳрамонга эътирозларсиз розилик берар экан ?
- Уфф ...
Ўйлай , ўйлай Ғулом аканинг боши ғовлаб кетди.
"Қаҳрамон синалган йигит . Шу йигитга турмушга чиқмасанг оқ қиламан , сендек қизим йўқ" деган сўзларининг оқибатини аллазамон кўриб бўлди. Шаҳноза ҳам ўзига етгунча қайсар. Ёқтирмаган одами билан бир ёстиққа бош қўйишдан кўра ўзини бир балога дучор қилишдан тоймадиган хилидан.
Шаҳнозага ростини айтиш эса...
- Йўқ ...
Шаҳнозанинг кўнгли гулдан нозик. Деярли ўн тўққизга киргунга қадар отаси деб юрган инсон ўзига бутунлай бегона эканлигини билиш уни бир умрга мажруҳ қилиб қўйиши турган гап. Камига Қаҳрамон дадасининг якка-ю ягона фарзанди эканлигини билиш ,айнан ана шу сабаб туфайли дадаси Шаҳнозани қўш- қўллаб унга тутишга тайёр эканлигини билса қиз бу никоҳга ҳеч қачон унамаслиги аниқ эди.
"Бедаво дардга чалиндим десаммикан ? Сени Қаҳрамондан бошқа ҳеч кимга ишониб дунёни тарк этолмайман десамчи ?"
Ғулом ака ҳар қанча баҳона ўйлаб топмасин бу баҳоналардан ўзининг ҳам кўнгли тўлмас эди.
У ўйлаб-ўйлаб ўйларининг тагига етолмас эди.
Бир тарафда Қаҳрамон ҳам йигирма беш ёшни уриб қўйди . Кундан кунга айнияпти бу бола ҳам. Тўғрида уйланадиган ёшдаги йигитни вақтида уйлантирмаса бундан бадтариниям кутиш мумкин . Бир одам топиб айтган экан "Қиз болани йўқчилик, йигит кишини тўқчилик бузади" деб .
Агар Ғулом ака вақтида чора кўриб Қаҳрамонни уйлантириб қўймаса , у ҳам "кўча жанон"ларидан саргузашт излашга тушиши ҳеч гапмас. Ана унда жабр, жабр яна Ғулом аканинг ўзига бўлади.
Ғулом ака ваниҳоят бир қарорга келгандек бўлди . Ўхшаса шу режаси ўхшар, ўхшамаса унда тақдирга тан беришдан бошқа иложи йўқ.
Аммо у айнан ана шу тақдирга тан беришни асло истамас эди.
▪️▪️▪️
- Шаҳноза ?! Тинчликми ? Аданг билан гаплашдингми ?! Негадир икки кундан буён уйга келмади ,- сўради Назира буви ташвишли оҳангда ,- боя қўнғироқ қилсам ҳам телефони ўчирилган. Сени бирор нарсадан хабаринг йўқми ?
- Йўқ , бувижон ,- деди Шаҳноза ҳам ҳавотирини яшириб ўтирмай. Мен ҳам икки марта қўнғироқ қилгандим , аммо рақамларига туша олмадим. Кейин юрагим нотинч бўлганидан анави турқи совуқ Қаҳрамонга қўнғироқ қилдим. Уям жавоб бермади. СМС ҳам ёзиб юборгандим. Ҳозирча жим- жит.
Ғулом акадан ҳам , Қаҳрамондан ҳам шу куни кечгача жавоб келмади. Шаҳноза ахири ички ишлар идораларига хабар беришга қарор қилган вақт Қаҳрамоннинг рақамидан Шаҳнозага СМС келди. "Хўжайин соғ- саломатлар. Ҳавотир олманг. Эртага уйга бўладилар".
СМСда бундан бошқа гап бўлмаса-да Шаҳнозанинг юраги анча тинчланди. У отасига нимадир бўлгани, ҳозир эса барча хавф ортда қолганини тахмин қилиб ўзини қўлга олди, Назира бувини ҳам ҳотиржам қилди.
Эртаси куни туш вақтида Қаҳрамон аранг қадам босаётган Ғулом акани суяб уйга олиб кирганда тахминларида адашмаганини фаҳмлаган Шаҳноза ич- ичидан зил кетди.
- Дадамга нима бўлди ? Нега бу аҳволдалар ?
- Хўжайин ўзларига тўлиқ келиб олсалар лозим топсалар барини айтиб берарлар. Ҳозирча уларга тинчлик керак.
Шаҳноза бошқа савол бермади. У кечгача айланиб ўргилиб дадасига парвона бўлди.
Эртаси куни нонуштадан сўнг Ғулом ака Шаҳнозани ўз ёнига чақирди.
- Қизим ... Кеча гапиришга ҳам мажолим келмади. Сен ҳам дадамга нима бўлди экан деб ич- ичингдан ҳижил бўлаётгандирсан .
- Дада ,туззукмисиз ? - деди Ғулом акага термулганча Шаҳноза ,-юрагимни ёриб юбордингиз.
Ғулом ака жилмайишга ҳаракат қилди , бироқ беҳоллигидан юзлари аянчли буришиб кетди.
@Xazon_Rezgi /15