Жорий йилнинг 17-феврал куни соат 11.00да Хива шаҳрида барпо этилган "Арда Хива" туризм марказида бир қатор маданий тадбирлар бўлиб ўтади.
Мажмуада Хоразм санъатининг таниқли вакиллари иштирокида консерт дастури ташкил этилмоқда.
Тадбирда:
- Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари Ғофуржон ва Ғуломжон Эшчановлар;
- "Ниҳол" мукофоти совриндорлари
Дилмурод Султонов;
Фарруҳбек Саидов;
Жайҳунбек Матмуродов;
- қатор кўрик-танловлар ғолиби Камрон Эркинов ҳамда кўплаб эстрада юлдузлари иштирок этадилар.
Шунингдек, мажмуада фолклор жамоалар, халфалар, бахшилар, рақс гуруҳлари томонидан маданий дастурлар, Хонлар юриши ва алломалар чиқиши каби театрлаштирилган томошалар намойиш этилади.
Эртакнамо мажмуага ташриф буюринг ва маданий ҳордиқ чиқаринг!
Кириш ва маданий тадбирлар бепул.
@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram | YouTube | Twitter | Web-sayt