Репост из: Namangan viloyat prokuraturasi
Наманган вилоят прокуратураси фуқаро И.Камаловнинг “Facebook” интернет тармоғида эълон қилган мақоласи ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, фуқаро И.Камалов “Facebook” интернет тармоғида “Қайнопа ўз куёвини сотиб юборди” рукни остида видеомурожаат йўллаб, унда Норин тумани, “Қўшчек” МФЙда яшовчи қариндоши Д.Эргашев 2009 йил апрель ойида Қозоғистон Республикасида ишлатиб, иш ҳақини тўлиқ тўлаб бермаганлиги ҳолати юзасидан Норин туман ИИБ томонидан қабул қилинган қарордан ҳамда ИИБ ходими Х.Бекмирзаевнинг хатти-ҳаракатларидан норозилигини баён қилган.
Аниқланишича, муаллифнинг иш ҳақини ундириш ҳақидаги аризаси юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Д.Эргашев ва бошқаларнинг қилмишида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли, 05.12.2019 йилда ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.
Бундан ташқари, 2018 йил 26 март куни фуқаро Х.Ахмадалиев бошқарувидаги “Ваз-2101” русумли автомашинада йўл транспорт ҳодисаси содир этганлиги натижасида автомашинада бўлган йўловчи И.Камолов соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати олган.
Ҳуқуқбузар Х.Ахмадалиевга нисбатан Наманган шаҳар маъмурий судининг 24.04.2018 йилдаги қарори билан МЖтКнинг 133-моддасига асосан
172,2 минг сўм миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, мурожаатда қайд этилган ҳолатлар юзасидан профилактика инспектори Х.Бекмирзаевга нисбатан вилоят ИИБ томонидан 27.06.2018 йилда ўтказилган хизмат текшируви давомида, у фуқаро И.Камоловга нисбатан қўпол муносабатда бўлганлиги ёки уни ҳақорат қилганлиги ўз тасдиғини топмаган.
Муқаддам фуқаро И.Камоловнинг бир хил мазмундаги мурожаатлари вилоят прокуратураси томонидан кўриб чиқилиб, иш ҳақини ундириш масаласида фуқаролик судига, маъмурий суд қарорини бекор қилиш юзасидан юқори суд инстанциясига мурожаат қилиши тушунтирилган ҳолда,
02.04.2020, 08.04.2020 ва 18.06.2020 йилда жавоб хати берилиши таъминланган.
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасида “Агар такрорий мурожаатларда янги важлар ёки янги очилган ҳолатлар келтирилмаган бўлса, мурожаатларни кўриб чиқиш тугатилади” деб белгиланган.
Шунга кўра, фуқаро И.Камоловнинг мурожаатини вилоят прокуратураси томонидан кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида 29.07.2020 йилда қарор қабул қилиниб, бу ҳақида ариза муаллифига маълум қилинган.