Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
🇺🇿🇰🇿 Ўзбек-қозоқ томонларининг ахборот соҳасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Хабар қилинганидек, Тошкентда 18-19 декабрь кунлари ТДТга аъзо давлатларнинг ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 6-йиғилиши, Медиа ва ахборот бўйича ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти медиа форуми бўлиб ўтмоқда.
Бугун тадбирлар доирасида АОКА директори Асаджон Ходжаев ва Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Канат Искаков учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда "2024-2025 йилларга мўлжалланган ТДТнинг ахборот соҳасидаги ҳаракатлар режаси"да белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Ўзбек-қозоқ томонларнинг ахборот соҳасида ҳамкорлигини янада кенгайтириш, ўзаро ахборот алмашинувини яхшилаш мақсадида платформа ташкил этиш, икки томонлама ҳамкорлик бўйича ишлаб чиқилган концепцияни такомиллаштириш ва бошқа муҳим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Икки давлат ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этиш, тажриба алмашишни йўлга қўйиш таклифи илгари сурилди.
Учрашув якунида томонлар ӯзаро ҳамкорлик бўйича "Йўл харитаси"ни тасдиқлашди.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт