Vodiydan xabarlar | Bizni kuzating


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Водийдa бўлаётган янгиликларни БИЗ билан кузатиб боринг!!!
Журналист - халқ виждонидир! ©

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров Косонсой туманидаги “Илк ривожланиш маркази”да бўлиб, яратилган шароитлар ва амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Мазкур марказ болаларни эрта ёшдан ривожлантириш хизматларидан фойдаланиб, мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган ва чекка қишлоқ жойларда яшовчи болалар учун таълимнинг муқобил шакли ҳисобланади.

Суҳбат давомида ота-оналар вакиллари фарзандларидаги ижобий ўзгаришлар ва педогогик жамоанинг меҳнатларини эътироф этдилар. Шунингдек, уларнинг бу борадаги таклиф-мулоҳазалари ҳам тингланди.

Агентлик директори томонидан мазкур марказлар фаолиятини оммалаштириш ва янада такомиллаштириш юзасидан янги лойиҳалар амалга оширилиши айтиб ўтилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати.


Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
🇺🇿🇰🇿 Ўзбек-қозоқ томонларининг ахборот соҳасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди

Хабар қилинганидек, Тошкентда 18-19 декабрь кунлари ТДТга аъзо давлатларнинг ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 6-йиғилиши, Медиа ва ахборот бўйича ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти медиа форуми бўлиб ўтмоқда.

Бугун тадбирлар доирасида АОКА директори Асаджон Ходжаев ва Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Канат Искаков учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда "2024-2025 йилларга мўлжалланган ТДТнинг ахборот соҳасидаги ҳаракатлар режаси"да белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Ўзбек-қозоқ томонларнинг ахборот соҳасида ҳамкорлигини янада кенгайтириш, ўзаро ахборот алмашинувини яхшилаш мақсадида платформа ташкил этиш, икки томонлама ҳамкорлик бўйича ишлаб чиқилган концепцияни такомиллаштириш ва бошқа муҳим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Икки давлат ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этиш, тажриба алмашишни йўлга қўйиш таклифи илгари сурилди.

Учрашув якунида томонлар ӯзаро ҳамкорлик бўйича "Йўл харитаси"ни тасдиқлашди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


🇺🇿 Дунёнинг энг истиқболли сайёҳлик манзиллари рўйхатида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади

Wanderlust саёҳат журнали ҳар йилги Reader Travel Awards учун дунёдаги энг севимли манзилларга овоз бериш бўйича сўровнома ўтказди.

Бу йил 168 минг саёҳатчи 22 турли тоифада овоз берди. Ўқувчилар ўзларининг севимли истиқболли йўналишлари учун ҳам овоз беришган ва Ўзбекистонни энг истиқболли ривожланаётган йўналиш деб эътироф этишган.

Kuzatib boring:@Vodiydan_xabarlar


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев “Tashkent Pharma Park” илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерига ташриф буюриб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва кластердаги корхоналар фаолияти билан танишади, соҳадаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит научно-производственный фармацевтический кластер “Tashkent Pharma Park”, где ознакомится с деятельностью Агентства по развитию фармацевтической отрасли и предприятий кластера, а также проведет совещание по приоритетным задачам в сфере.

Facebook|Instagram|X


❇️Eng yaxshi futbolchi — Vinisius, eng yaxshi murabbiy — Anchelotti. FIFA The Best 2024 g‘oliblarini aniqladi.

❇️Qatarda FIFA tomonidan o‘tkazilgan tantanali marosimda The Best sovrinining har bir nominatsiyasi bo‘yicha g‘oliblar nomi kecha, 17-dekabr kuni e’lon qilindi. “Real” futbolchisi Vinisius FIFA talqiniga ko‘ra, o‘tgan mavsumning eng yaxshi o‘yinchisi deb topildi.

Kuzatib boring:@Vodiydan_xabarlar


Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
Жорий йил 18-19 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ТДТга аъзо давлатларнинг ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 6-йиғилиши, Медиа ва ахборот бўйича ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти медиа форуми бўлиб ўтади.

Тадбирлар бугун “International Hotel Tashkent”да Медиа ва ахборот бўйича ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши билан бошланди.

Йиғилишни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов кириш сўзи билан очиб берди.

Ишчи гуруҳ йиғилишида ТДТга аъзо давлатларнинг ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 6-йиғилишининг Тошкент баёноти лойиҳаси кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари "2024-2025 йилларга мўлжалланган ТДТнинг ахборот соҳасидаги ҳаракатлар режаси"ни ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Шу ўринда, Туркия телерадиоэшиттиришни тартибга солувчи органлар форумини ташкил этиш борасидаги таклиф муҳокама қилинди.

Йиғилишда "Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар трансляцияси тўғрисида"ги битимни имзолаш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида Медиа ва ахборот соҳаси вазирлари ва юқори мартабали мансабдор шахсларининг 7-йиғилиши ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти Медиа ва ахборот бўйича ишчи гуруҳининг 12-йиғилишини ўтказиш жойи ва санасини белгилаш юзасидан фикрлар билдирилди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


❇️G‘azodagi urush tugashi mumkin. HAMAS bayonot berdi.

❇️Falastinning HAMAS harakati 17-dekabr kuni Qatarda o‘t ochishni to‘xtatish bo‘yicha jiddiy va ijobiy muzokaralar o‘tkazilganini aytdi. Bu haqda Anadolu xabar berdi.

Batafsil: daryo.uz

Kuzatib boring:@Vodiydan_xabarlar


Репост из: Huquqiy axborot
#Амал_қилинг

⚡️ Қонунчиликка кўра, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

✔️ Бунда, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш қуйидагича миқдорида жарима солишга сабаб бўлади:

🔹фуқароларга БҲМнинг 70 баравари (26 млн 250 минг сўм);
🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 80 баравари (30 млн сўм).

📋 Шунингдек, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача (112 млн 500 минг сўмдан 225 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

⚠️ Аммо, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot



Показано 9 последних публикаций.