2020 йил 28 сентябрда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги "Фармакология ва фармацевтика фанлари” бўйича Илмий-техник кенгаш аъзоси, Ўсимлик моддалари кимёси институти фармакология ва токсикология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари номзоди Жумадилла Режепов 70 ёшида қисқа касалликдан сўнг вафот этди.
Жумадилла Режепов ўсимлик моддаларига асосланган доривор препаратларнинг экспериментал фармакологияси ва токсикологиясини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. У институтда яратилган Аксаритмин, Антиаритмин, Ферулен, Дигдроатизин каби ўнлаб дориларнинг ҳаммуаллифи. Изохинолин алкалоидлари, нейро- ва психофармакология, метаболизм жараёнлари фармакологияси, юрак-қон томир тизими фармакологияси соҳасида тадқиқотлар қилиб, 250 дан ортиқ илмий ишлар ва патентларнинг муаллифидир.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги таниқли олим ва устознинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради